Ўзбекистон тумани Халқ таълими бўлимининг 2018 йил учун харажатлар сметаси жами 60920095,0  минг сўмга. Шундан I-гуруҳ харажатлари 47266699,0 минг сўмга,
II-гуруҳ харажатлари 11718276,0 минг сўмга, IV-гуруҳ харажатлари 1935120,0 минг сўмга тасдиқланган. 2018 йил I-чорагида жами 15483434,0 минг сўм режалаштирилган бўлиб, 14716005,0 минг сўм касса харажати ва 15949748,7 минг сўм ҳақиқий ҳаражатлар амалган оширилган.

Жумладан I-гуруҳ харажатларига 12154160,0 минг сўм режалаштирилган бўлиб, амалда  11674475,1 минг сўм касса харажати ва ҳақиқий ҳаражатлар 12328266,2 минг сўмга;

II -гуруҳ харажатларига 2984724,0 минг сўм режалаштирилган бўлиб, амалда  2903379,0  минг сўм касса харажати ва ҳақиқий ҳаражатлар 3029506,0 минг сўмга;

IV-гуруҳ харажатлари 344550,0 минг сўм режалаштирилган бўлиб, амалда  138150,8 минг сўм касса харажати ва ҳақиқий ҳаражатлар 591976,6 минг сўмга амалга оширилган.

Бундан ташқари 2018 йил январ-май ойларида етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар билан 1496892.0 минг сўмлик шартномалар имзоланиб Ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилган.