Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини модернизациялаш, олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини сафарбар қилган ҳолда умумий ўрта ва олий таълим муассасасалари фаолияти амалий интеграциясини таъминлаш, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув, илмий-методик,   маънавий-ахлоқий тарбия ишлари ва бошқа соҳаларда эришилган натижаларни таҳлил қилиш, оммалаштириш ва тарғиб қилиш бўйича илмий-методик ҳамкорликни мувофиқлаштириш, мақсадида умумий ўрта таълим фанлари бўйича вилоят ва туманлар даражасида маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилган.

Ўзбекистон туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида вилоят  даражасида тарих фанидан Қўқон Давлат педагогика институтининг “Умумий тарих” кафедраси билан ҳамкорликда “Маҳорат мактаби” ташкил этилган. Ҳамкорликда ўқув амалий семинарлар, услубий тавсиялар ва дарс ишланмалар яратилмоқда.

2016 йил 18 март куни 26-умумий ўрта таълим мактабида вилоят миқёсида “Тарих фанини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш” мавзусида ўқув амалий семинари ташкил етилди. Семинарда Фарғона вилоят Халқ таълими бошқармаси ижтимоий фанлар услубчиси Н.Хошимова, ВПКҚТУМОИ ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси мудири М.М. Фаёзов, ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Г.Шаробуддинова, Қўқон Давлат педагогика институтининг “Умумий тарих” кафедраси мудири Т.Мадаминов ва кафедранинг бир гуруҳ ўқитувчилари, вилоятимиздаги  туман ва шаҳарларнинг ижтимоий фанлар услубчилари ва тарих фани ўқитувчилари, Ўзбекистон тумани ХТМФМТТЭБ мудири ўринбосари Б.Шамсиддинов, туман ижтимоий фанлар услубчиси Ж.Тўйчиевлар иштирок этдилар.

Семинарда мактабнинг тарих фани ўқитувчиларидан С.Отақулованинг 8”А” синфда “Қўқон хонлигининг ташкил топиши” мавзусидаги, Х.Хасанованинг 9”Б” синфда “Жадидчилик ҳаракати намоёндалари ва уларнинг фаолияти” мавзусидаги, Г.Маҳмудованинг 7”Б” синфда “Мўғуллар давлати ва уларнинг босқинлари” мавзусида ташкил этган очиқ  дарслари семинар иштирокчилари томонидан “намунали” деб баҳоланди. “Ассалом Наврўз” деб номланган байрам тадбири эса йиғилганларга баҳорий кайфият ва шукроналик туйғуларини ҳадя этди.

Семинарнинг ялпи йиғилишида сўз олган мактаб директори Д.Паттаева мактабда тарих фани замонавий педагогик технологиялар ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилаётганлиги, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.