Ўзбекистон туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида 2016 йил 22-25 март кунлари ўтказилган билимлар беллашувларининг 2-туман босқичини ўтказилганлиги тўғрисида

Халқ таълими тизимида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ривожлантириш, уларнинг қобилият ва истеъдодларини аниқлаб, касб-ҳунарга йўналтириш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларни халқаро олимпиада ва танловларга тайёрлаш мақсадида ташкил этилаётган умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашуви кенг жамоатчилик ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Шунингдек, ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим муассасаларининг фан ва техника соҳасининг етук олимлари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги 203-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 февралдаги “Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3857-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли ва 2011 йил 1 мартдаги “Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 52-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Умумтаълим муассасаларида умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тўғрисида”ги 318-сонли, Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасининг 2016 йил 15 мартдаги 57-сонли буйруқларини амалда бажариш мақсадида Ўзбекистон туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 2016 йил 15 мартдаги М-57-сонли буйруғи чиқарилди. Мазкур буйруқнинг иловалари билан “Билимлар беллашуви”нинг 2-туман босқичи ташкилий қумита аъзолари таркиби, чора-тадбирлар режаси, аудитория назоратчилари, ҳакамлар ҳайъати таркиби, аппеляция гуруҳи таркиби тасдиқланди. Туман ички ишлар бўлими, туман электр тармоқлари, туман санитария эпидемиология маркази, “Яйпан овози” газетасига алоқа хатлари чиқарилди. 2016 йил 18 март куни умумий ўрта таълим мактаб директорлари ҳамда ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўртасида “Умумтаълим муассасаларида умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш тўғрисида НИЗОМ” ҳамда “Билимлар беллашуви”нинг фанлар бўйича баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди.

Билимлар беллашувининг 2-босқичи Ўзбекистон туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 24-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. 24-умумий ўрта таълим мактаби бинолари билимлар беллашувига оид чақириқлар ҳамда беллашувлар натижаларини илиш учун маҳсус баннерлар билан безатилган. Мактабнинг биринчи биносида билимлар беллашувининг ташкилий қумитаси, аппеляция қумитаси, ҳакамлар хоналари алоҳида ташкил этилган.

Беллашувлар жараёнида Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасининг 2016 йил 15 мартдаги 57-сонли буйруғи асосида 5-ВИДУЎТМИ директори Илёсбек Қодиров ҳамда 1-ВИДУЎТМИ директор ўринбосари Фарходжон Махсудовлар вакил сифати иштирок этдилар.       

Билимлар беллашувининг 1-куни-2016 йил 22 март куни математика фани бўйича 261 нафар, инглиз тили фани бўйича 184 нафар, немис тили фани бўйича 16 нафар, француз тили фани бўйича 3 нафар, информатика фани бўйича 65 нафар, география фани бўйича 195 нафар ўқувчилар иштирок этдилар.

2-куни математика фани бўйича 261 нафар, инглиз тили фани бўйича 184 нафар, немис тили фани бўйича 16 нафар, француз тили фани бўйича 3 нафар, информатика фани бўйича 65 нафар, география фани бўйича 195 нафар, тарих фани бўйича 194 нафар, ҳуқуқ фани бўйича 65 нафар, иқтисодий билим асослари фани бўйича 65 нафар ўқувчилар иштирок этдилар. Беллашувларнинг 3 ва 4 кунлари она тили ва адабиёт фани бўйича 267 нафар, ўзбек тили фани бўйича 5 нафар, рус тили фани бўйича 260 нафар, физика фани бўйича 130 нафар, кимё фани бўйича 65 нафар, биология фани бўйича 195 нафар ўқувчилар иштирок этдилар.