Улуғ рус шоири  Александр Сергеевич Пушкин хотирасини ёд олиб.

2016 йил  16 февраль куни  49-сонли  умумий ўрта таълим мактабида  ХТМФМТТЕБ  рус тили фани  услубчиси Х. Мўминованинг йиллик иш режасига  асосан  мактаб  рус  тили   фани   ўкитувчиси  М.А.Эргашева  раҳбарлигида   улуғ рус шоири Александр   Сергеевич   Пушкиннинг  хотирасига  бағишлаб  саҳналаштирилган  адабий-мусикий  кеча ўтказилди.   

        Мусикий кеча уч кисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм шоирнинг хаёт йўли ва ижодига, иккинчи қисми  унинг асарларидан  олинган парчалар ҳозирги замон мактаб хаётига богланди, учинчи қисми эса  «Пушкин эртакларидаги тўс-тўполон » деб номланди. Тадбир иштирокчилари  6,7,9- синф укувчиларидан А.Обиджонов , Х.Икболжонова, Мадаминова, М.Нематуллаев, С.Лутфуллаева, М.Шарофиддинова, Н.Толибжонов ва М.Мухтороваларнинг чиқишлари томошабинларда чуқур таассурот қолдирди. Шунингдек, рус тили фани ўкитувчилари  Н.Узокова, Ф.Собирова ва  М.Нумоновалар томонидан  шоир хаёти  ва ижодига бағишланган  кўргазма ташкил этилди. Кеча жуда қизиқарли ва мазмунли ташкил этилди. Кечада   туман  ХТМФМТТЭБ таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи рус тили фани услубчиси Мўминова Ҳ.О. хамда тумандаги 8, 16, 17, 18, 20, 21, 23, 36, 45, 47, 48, 51, 58, 61-умумий ўрта талим   мактабларида фаолият кўрсатаётган ёш рус тили фани ўкитувчилари  иштирок этдилар. 8-мактаб ўқитувчиси Н.Мамасиддиқова, 16-мактабдан М.Исломова, 17-мактабдан Ш.Исомиддинов, 51-мактабдан Ч.Отажоновалар рус шоири А.С.Пушкин ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-мусиқий кечадан катта таасурот олганлари, чет тилидан синфдан ташқари ишларни, фан тўгаракларини ташкил этиш юзасидан методик ёрдам олганларини айтиб, тадбир  ташкилотчилари ва қатнашчиларига  ташаккур билдирдилар. Кеча сўнгида рус тили фани услубчиси Мўминова Ҳ.О. ҳозирги кунда рус тили фани бўйича туманда ташкил этилган “Ёш ўқитувчилар мактаби”да олиб борилаётган амалий, методик ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди., келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.