Ўзбекистон тумани  ХТМФМТТЭБ ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” Жамоатчилик  кенгашининг 2016 йил март ойи йиғилиши ўтказилди.

 

Жамоат кенгашининг қуйидаги муҳим вазифаларни амалга ошириш масалалари мақсад қилинди.

- оила, умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) ва маҳалла ҳамкорлигининг самарадорлиги ва натижавийлигини таъминлаш;

- оила-маҳалла-таълим муассасалари ҳамкорлигини янада кучайтиришга доир услубий асосларни яратиш ташкил этиш;

- ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

- таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва янада такомиллаштиришга оид тадбирларни  амалга ошириш;

- қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларига яқин ҳудудларда алкаголли ва тамаки маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

- таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳақида ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг узвий маълумотга эга бўлишларини таъминлаш;

- ўқувчи-ёшларнинг зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;

- таълим-тарбия жараёнини ҳамда ушбу соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва белгиланган тартибда вилоят Жамоат кенгашига тақдим этиш;

- амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни бошқарманинг маънавий-аҳлоқий тарбия бўлимига 2016 йил январь ойидан бошлаб ҳар чорак охирги ойининг 18 санасига қадар тақдим этиб бориш;

 

-  умумий ўрта таълим мактаблари  Жамоат кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ;