Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ХТМФМТТЭБ тасарруфидаги

умумий ўрта таълим мактабларида 2015 йил давомида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

 

М А Ъ Л У М О Т

Туман ХТМФМТТЭБнинг 2015 йил 15 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни”ни  нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги М 200-сонли буйруғига асосан мактабларда 2015 йил 15 декабрдан 2016 йил 15 январ кунига қадар “Харбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида 2016 йил 5 январ кунига қадар оммавий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди.

Жумладан: “Ватан ҳимоячилари куни” ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича мактабнинг ишчи гуруҳи шакллантирилди.

         Мактабда ўқувчи-ёшлар онгида Ватанга муҳаббат, мамлакат Қуролли кучларидан фахрланиш туйғусини шакллантириш мақсадида 2015 йил 17 декабр куни “Эҳтиром” номли маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Ўтказилган  тадбирга Оқмачит МФЙ раиси, маҳалла фаоллари ҳамда фронт орти фахрийларидан таклиф этилди.

         Мактабларда малакали ўқитувчиларидан шакллантирилган доимий фаолият юритувчи тарғиботчилар гуруҳи иштирокида “Эрталабки сафланиш”, “Тарбиявий соатлар” ва “Маънавият кунлари”да “Тинчлик учун курашмоқ керак” шиори остида тарғибот ишлари ташкил этилди.

         Мактабларда жорий йилнинг 22 декабридан 26 декабр кунига қадар 2-4 синф ўқувчилари ўртасида “Аждодлар қахрамонлиги-ёшларга ибрат” мавзусида диктант, 5-7 синфларда баён ва 8-9 синфларда иншо ёздирилди хамда ҳар бир синфда деворий газеталар кўрик-танловлари ўтказилди. Ўтказилган кўрик танловда ғолибликни қўлга киритган синфлар мактаб маъмурияти томонидан тақдирланди.

         Шунингдек, 24 декабр куни мактабнинг 7 синф ўқувчилари ўртасида “Ватан ҳимояси-муқаддас бурч” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ўтказилган давра суҳбатида харбий Ватанпарварлик руҳидаги слайдлар намойиш этилди.

         2015 йил 26 декабр куни мактабда “Янги йилим-яхши йилим” шиори остида “Президент арчаси” байрам тадбири  ўтказилди. Ўтказилган тадбирга МФЙ раислари, худуд профилактика инспекторлари, ҳудуд ҚВП мудирлари, махалла посбонлари ҳамда маҳалла фаоллари таклиф этилди.

         Тадбир болаларга чинакам байрам кайфиятини берадиган руҳда, мактаблар ҳовлисининг очиқ майдонида ташкил этилди. Байрам тадбири бошланғич синф ўқувчилари учун соат 10:00да, юқори синф ўқувчилари учун соат 12:00 да ўтказилди.

         Тадбир давомида мактабда ташкил этилган мусиқа тўгараги ўқувчилари янги   йилга бағишланган шеър, қўшиқлар ва турли саҳна кўринишлари билан иштирок этдилар. Тадбирда мактабларда “Янги йилни қутлаймиз” шиори остида ўтказилган расмлар кўрик-танловида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар эсталик совғалари билан тақдирланди. Тадбир давомида байрамда фаол иштирок этган ўқувчиларга байрам совғалари тарқатилди. Байрам тадбирида мактабларнинг жами 1312 нафар кам таъинланган ижтимоий химояга мухтож оила фарзандларига мактаб маъмурияти томонидан янги йил байрам совғалари билан тақдирланди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.

2016 йилнинг 14 январ куни мактабларда “Ватан химоячилари куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда 5-9 синф ўқувчилари томонидан тайёрланган сценарий асосида ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ва шеърлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, 8-9-синф ўғил борлалари иштирокида спорт мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган спорт мусобақаларида фаол иштирок этган ўқувчиларга мактаб маъмурияти томонидан эсталик совғалари билан тақдирланди.

          

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 октябрдаги 43-сонли мажлис баёни ижроси юзасидан Республика халқ таълими Вазирлигининг 2015 йил 2 октябрдаги 291-сонли ҳамда туман ХТМФМТТЭБ нинг М198-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 декабр куни мактабларда “Янги йилим-яхши йилим” шиори остида “Президент арчаси” байрам тадбири  ўтказилди.  

         Ўтказилган тадбирга МФЙ раисилари, худуд профилактика инспекторлари, ҳудуд ҚВП мудирлари, махалла посбонлари ҳамда маҳалла фаоллари таклиф этилди.

         Тадбир болаларга чинакам байрам кайфиятини берадиган руҳда, мактаблар ҳовлисининг очиқ майдонида ташкил этилди. Байрам тадбири бошланғич синф ўқувчилари учун соат 10:00да, юқори синф ўқувчилари учун соат 12:00 да ўтказилди.

         Тадбир давомида мактабларда ташкил этилган мусиқа тўгараги ўқувчилари янги   йилга бағишланган шеър, қўшиқлар ва турли саҳна кўринишлари билан иштирок этдилар. Тадбирда мактабда “Янги йилни қутлаймиз” шиори остида ўтказилган расмлар кўрик-танловида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар эсталик совғалари билан тақдирланди. Тадбир давомида байрамда фаол иштирок этган ўқувчиларга байрам совғалари тарқатилди. Байрам тадбирида мактабнинг жами 1312 нафар кам таъинланган ижтимоий химояга мухтож оила фарзандларига мактаб маъмурияти томонидан янги йил байрам совғалари билан тақдирланди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.

         Тадбир давомида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодиса рўй бермади.