Ўзбекистон тумани ХТМФМТТЭБ тасарруфидаги 16-умумий ўрта таълим мактаби

 2016 йил 2 февраль куни методик ёрдамга муҳтож ўқитувчилар билан олиб борилган амалий ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

2016 йил 2 февраль куни 16-мактабда методик ёрдамга муҳтож ўқитувчиларнинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотда 8-мактабдан Мамасиддиқова Н., 16-мактабдан Исломова М., Қамбарова М., 18-мактабдан Насретдинова С., 20-мактабдан Абдурахмонова Ё., 23-мактабдан Эшмуродова Д., 45-мактабдан Назирова М., 47-мактабдан Пўлатова М., 48-мактабдан Пўлатова С.лар иштирок этдилар.

16-умумий ўрта таълим мактабида жами синф сони:                23 та

Шундан 1-4 синфлар сони:                                                           12 та

               5-9 синфлар сони:                                                           11 та

1-синфлар сони:                                                                             3   та

 

Жами мактабда ишловчи рус тили фани ўқитувчилари сони:  6 нафар

Жами рус тили фани бўйича ўқув соати:                                    80 соат

Фан бўйича ўқув соатлари қуйидагича тақсимланган:

1.Бахромова Умида     14 соат  бошланғич синфларда (хозирги кунда имтиёзли таътилда, ўрнида 1-мактаб рус тили фани ўқитувчиси Сиддиқова М. Фаолият олиб бормоқда.)

         2.Абдуғаффорова Нигора     22 соат юқори синфларда

         3.Исломова Муқаддам          22 соат юқори синфларда

         4.Қамбарова Мафтуна          18 соат бошланғич синфларда

         5.Рахмонова Мушарраф       2 соат  2-синфда (ўқитувчи ўзи 1-синф раҳбари)

         6.Мўминова Омина              2 соат  2-синфда  (ўқитувчи ўзи 1-синф раҳбари)

Машғулот давомида рус тили фани ўқитувчилари томонидан юритиладиган меъёрий хужжатлар,  синфдан ташқари ташкил этилган тўгараклар фаолияти, юклама бўйича амалга оширилган ишлар, методбирлашма хужжатлари тахлил қилинди ва рус тили фани ўқитувчиси Сиддиқова Мушаррафхоннинг 1 соат 4-синфдаги дарси кузатилди.

Фан ўқитувчиларининг дарсга тайёргарлиги юзасидан юритаётган меъёрий хужжатлари 18-45-47-мактаб ўқитувчилари томонидан кўрилганда қуйидагилар аниқланди:

Абдуғаффорова Н.нинг 2.09.15 йилдан 2.02.16 йилгача  ўтилган дарслар юзасидан ёзилган дарс ишланмалари жами 194 та бўлиши керак, кўрсатилди 107 та, 87 та дарс ишланма кўрсатилмади.

Исломова М.нинг 2.09.15 йилдан 2.02.16 йилгача  ўтилган дарслар юзасидан ёзилган дарс ишланмалари жами 195 та бўлиши керак, 2015 йил 19 ноябрга қадар ўтилган дарсларнинг ишланмалари кўрсатилмади.

Қамбарова М.нинг  2.09.15 йилдан 2.02.16 йилгача  ўтилган дарслар юзасидан ёзилган дарс ишланмалари жами 116 та бўлиши керак, кўрсатилди 36 та, 80 та дарс ишланма кўрсатилмади. Кўрсатилмаган дарс ишланмалари 1-чоракка тўғри келади

Тўгараклар хужжатларини 23-48-мактаб ўқитувчилари тахлил қилдилар. 2 нафар ўқитувчининг хужжатлари кўрилди (Абдуғаффорова, Исломова). Исломованинг хужжатлари ичида ўқувчиларнинг ота-оналари аризалари олинмаган. Хужжатлар қониқарли ташкил этилган.

Юклама бўйича юритилган хужжатлар 20-мактаб ўқитувчиси томонидан ўрганилганда, мактаб рус тили фани ўқитувчиларининг (Абдуғаффорова, Исломова, Қамбарова) юкламаси ташкилий педагогик фаолият бўйича ўқувчилар билан индивидуал ишлашга соат ажратилган, лекин ижроси таъминланмаган.

Мактабнинг хорижий тиллар методбирлашмаси фаолияти 8-мактаб ўқитувчиси томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди: методбирлашма йиллик иш режаси мавжуд, тасдиқланган. Шу кунга қадар методбирлашманинг 4 та йиғилиши бўлиб ўтган, уларда 20 та масала кун тартибига киритилган ва муҳокама қилинган. Лекин масалалар юзасидан маълумотлар сақланмаган. Йиғилиш баёнлари нотўғри расмийлаштирилган, кун тартибига киритилган 5 та масала бўйича умумий қарор қабул қилинган. Қарорлар саёз, уларнинг бажарилиши ва назорати хеч кимга юклатилмаган. Хужжатлар юзаки юритилган, қониқарсиз аҳволда.

Мактабнинг 2 нафар бошланғич 1-синф ўқитувчилари Рахмонова Мушарраф ва Мўминова Оминахонларга 2-синфларда 2 соатдан рус тили дарслари қўшиб берилган. Хар иккала ўқитувчидан 2-синф дарслигининг 99-саҳифасидаги “Ёжик”  38 та сўздан иборат текст бўйича диктант олинганда, Рахмонова  28 та орфографик, 3 та пунктацион, Мўминова 32 та орфографик, 3 та пунктацион хатога йўл қўйганлиги аниқланди.

Шу куни ёш ўқитувчилар олий тоифали рус тили фани ўқитувчиси (ўриндош) Сиддиқованинг 4-синфдаги “Дикие животные и птицы” мавзусида  1-соатлик дарсини таҳлил қилишди. Дарс янги технология ва методлардан, АКТдан фойдаланган ҳолда ташкил этилди. Дарс “Дарс-муқаддас” тадбири асосида ташкил этилишига эришилди. Ушбу дарсда ёш ўқитувчилар ўзларига керакли методик ёрдамни олдилар.     

 

 

 

Маълумот тайёрловчи:

 

ХТМФМТТЭБ рус тили фани методисти                                                    Мўминова Ҳ.О.