Ўзбекистон туманида мактабларнинг январ ойида туман ХТМФМТТЭ бўлими томонидан берилган топшириқларнинг бажарилиш маниторинги ўтказилди. Бунга кўра 46-умумий ўрта таълим мактаби жами берилган 32 та топшириқдан 29 тасини ўз вақтида бажариб 91 фоиз натижа кўрсатди ва 1-ўринни эгаллади. 26-умумий ўрта таълим мактаби эса 32 та топшириқдан 27 тасини бажариб 84 фоиз натижа кўрсатди ва 2-ўринни эгаллади. 2-умумий ўрта таълим мактаби жами берилган топшириқнинг 26 тасини ўз вақтида бажарди ва 81 фоиз натижа кўрсатди хамда 3-ўринни эгаллади.

28-умумий ўрта таълим мактаби эса жами берилга 32 та топшириқдан 10 тасини бажарган ва 25 фоиз натижа кўрсатган. Натижада мактаб рейтингда охирги ўринни эгаллади.