Гуманитар йўналишларда

интерфаол ўқитишнинг машқлари ва методлари

 

Замонавий дидактика жадал ривожланиб, ўзгараётган жамиятнинг талаблари ва таълимдаги амалий ишланмаларни акс эттирувчи янги  ёндашувлар, таълим бериш технологиялари билан бойимоқда.

Таълим беришнинг назарияси ва амалиётида ўқувчиларнинг билим олиш ҳаракатларини фаоллаштириш энг долзарб муаммолардан бири бўлган. Кейинги вақтларда педагогларнинг диққати билим орттиришнинг мулоқот юритиш шаклига асосланган ўқитишнинг интерфаол шакл ва услубларини ўзлаштиришга қаратилган. Таълим бериш жараёни қуйида кўрсатилган талабларга амал қилган тақдирда самарали бўлиши ва яхши натижалар бериши амалда исботланган:

§  Ўқувчилар таълим олиш учун очиқ ва таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан муносабат ва ҳамкорликка фаол киришиб кетадилар;

§  Ўз фаолиятини таҳлил қилиш ва шахсий салоҳиятини амалга ошириш учун имконга эга бўладилар;

§  Улар яқин вақт ичида ўз ҳаётида ва профессионал фаолиятида дуч келиши муқаррар бўлган вазиятга амалий жиҳатдан тайёрланиб олишлари мумкин;

§  Ўзларига ишонишлари, ўзларини ифодалашга қўрқмасликлари, хатога йўл қўйишлари мумкин, қачонки улар бунинг учун муҳокама қилинмасалар ва салбий баҳоланмасалар.

Таълим олиш жараёнининг барча иштирокчиларининг мулоқот, кооперация ва ҳамкорлик қилишига асосланган билим беришнинг интерфаол тартиби қўлланилганда, юқорида келтирилган талабларнинг деярли барчасига амал қилинади.

Ушбу тўпламда жаҳон амалиётида қўлланиладиган ўқувчиларга интерфаол билим беришнинг машқлари, услублари ва йўллари жамланган.

 

 

 

1. Ақлий ҳужум

 

Таърифи

         Ўтказиш тартиби:

o   Ўқувчилардан улар ўзларини эркин ҳис қилиб ўтиришларини илтимос қилинг;

o   Сўзларни ёзиш учун флипчарт ёки ўқув доскаси тайёр турган бўлишини текширинг;

o   Ҳал қилиниши лозим бўлган савол беринг ёки муаммо қўйинг;

o   Болаларга ақлий ҳужум ўтказиш қоидалари тўғрисида сўзлаб беринг (эркин фикр юритиш маъқулланади-ҳар қандай сўз қабул қилинади; фикрларни танқид қилишга йўл қўйилмайди; бошқаларнинг фикрлари тўлдирилади, ўзгартирилади, кенгайтирилади);

o   Иштирокчилардан ўз фикрларини баён этишларини илтимос қилинг ва келиб тушаётган фикрларни ёзиб боринг. Уларга ҳеч қандай ўзгартишларни киритманг;

o   Иштирокчиларни янги фикрлар келтиришга унданг ва шунда шахсий фикрларингизни ҳам қўшиб туринг;

o   Бирон фикрнинг устидан кулишлари, изоҳ беришлари ва масхара қилишларининг олдини олинг;

o   Янги фикрлар келтириб турилгунга қадар жараённи давом эттиринг;

o   Якунида таклиф этилган фикларни муҳокама қилинг ва баҳоланг.

 

Фойдаланиш доиралари.      

       Бирон мавзу бўйича ўқувчиларнинг билими ва тажрибаларини аниқлаш, бирон муаммо бўйича таҳлил ўтказиш ва уни ҳал қилиш йўлларини аниқлаш вақтида қўлланилади.

Афзалликлари.

       Ушбу услуб ўқувчиларга бирон вазият ёки муаммо бўйича турли фикрларни эркин ва очиқ баён этишга имкон беради. У иштирокчиларни тасаввур этиш қобилияти ва ижодий ёндашувдан фойдаланишни ундайди, ҳар қандай берилган муаммонинг кўп сонли ечимларини топишга, қадриятлар ва муқобилликларни танлашга ёрдам беради.

Қийинчиликлар.

         Машқни бажаришга сарфланадиган вақтни ҳисоблаб чиқиш, барча ўқувчиларни жалб этиш қийин.        

 

 

 

2. Синиқ чизиқ (Нозик арра ёки   6*6*6)

 

Таърифи.

1.                 Ўқувчилар алоҳида парчаларга (мантиқий ёки маъноли блокларга) бўлинган ўқув материали устида ишлаш учун 4-6 кишидан иборат бўлган гуруҳларни ташкил этади. Масалан, “Машҳур ёзувчининг ёки бирон арбобнинг таржимаи ҳоли) мавзуси қуйидаги қисмларга бўлиниши мумкин:

o   Ҳаётининг илк йиллари

o   Биринчи ютуқлари

o   Ҳаёти ва фаолиятининг ўрта даври

o   Ҳаёти ва фаолиятининг кечки даври

o   Тарихга бўлган таъсири

2.                 Гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси ўз парчасига тегишли берилган ўқув материалини ўқийди, ўрганиб чиқади. Кейин эса бир хил масалани (материални) ўрганаётган, лекин ҳар хил гуруҳлар таркибида бўлган ўқувчилар материални муҳокама қилиш ва ахборот алмашиш учун ушбу масала бўйича экспертлар сифатида учрашадилар. Бу жараён «экспертлар учрашуви» деб аталади.  

3.                 Экспертлар улар ўрганиб чиққан материалда қай бир жиҳат энг муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва ушбу ахборотни бошқа ўқувчиларга қандай қилиб тушунтириш лозимлигини ҳал қиладилар.

4.                 Муҳокамадан сўнг ўқувчилар ўзларининг дастлабки гуруҳларига қайтадилар ва ўзлари билиб олган янгиликларга гуруҳнинг бошқа аъзоларини ўргатадилар. Улар эса ўз навбатида уларга берилган топшириқ ҳақида ахборот берадилар (бир арранинг тишлари каби). Дарс материалини ўзлаштириб олишнинг ягона йўли – гуруҳдаги дўстларини диққат билан тинглаш ва дафтарга ёзиб олиш. Ўқитувчи томонидан ҳеч қандай қўшимча ҳаракат қилиш талаб этилмайди, чунки ўқувчилар уларнинг дўстлари дарс материалини пухта ўзлаштириб олишларидан манфаатдор бўладилар: “заиф ҳалқа” бутун гуруҳнинг якуний баҳосига таъсир кўрсатиши мумкин. 

5.                 Бутун мавзу бўйича ҳар бир иштирокчи алоҳида ва бутун бир команда (гуруҳ) ҳисобот беради. Ўқитувчи ҳар қайси ўқувчини дарснинг бутун материали бўйича ҳар қандай саволга жавоб беришни сўраши мумкин.

 Дарс вақтида шовқиндан ва ўқувчилар синф бўйлаб ҳаракатланишларидан хавотирланадиган ўқитувчи услубнинг иккинчи ва учинчи босқичларини чиқариб ташлаб ундан фойдаланиши мумкин. Яъни, барча ўқувчилар бир гуруҳда иш олиб боради, лекин уларнинг ҳар бири ўз парчасини ўрганади ва дўстларига изоҳлаб беради.

 

Фойдаланиш доиралари.

       “Арра” услуби ҳар қандай мактаб фанларининг янги материалини ўрганиш дарсларида юқори самара беради. Ушбу услубни ўқитувчи маърузасининг ўрнига осонликча ишлатиш мумкин.

 

Афзалликлари.

       Масъулият ҳисси тарбияланади. Ўқувчиларнинг мустақил иш бажариш, тақдимот ўтказиш кўникмалари ва нутқи ривожланади. Ўқувчиларнинг билимлари мустаҳкамланади, чунки иш бажариш жараёнида бошқаларни ўргатишга (орттирилган билимларни беришга) тўғри келади. Қисқа вақт ичида катта материал билан танишиб чиқишга имкон беради.

 

 Қийинчиликлари.

       Ўтказишда мураккаблиги мавжуд – ўқитувчи ушбу услубни қўллаш йўлини яхши билиши лозим. Гуруҳлар қайта шаклланиши сабабли шовқин чиқаради. Ўқувчи ўқув материалининг “ўз” қисмини яхши ўзлаштириб олади. “Синиқ чизиқ” машқини ўтказиш учун маълум сондаги ўқувчилар бўлиши талаб этилади, энг мақбул сони – 25. Гуруҳлар сони гуруҳдаги ўқувчилар сонгига тенг бўлиши лозим.

 

 

 

 

3. Дўст излайман

 

Таърифи.

Ушбу машқни бажариш учун ҳар бир ўқувчига А-4 форматидаги оқ қоғоз ва маркер ёки ручка керак бўлади. Топшириқ: газетага дўст излаётганлигингиз тўғрисида (замонавий газеталар «Танишишлар» рукнида бўлгани каби) эълон ёзинг. Унга «Дўст излаяпман» деган сарлавҳа беринг. Ушбу эълонда ўзингиз тўғрисида, қизиқишларингиз, сизга нима билан шуғулланиш ёқиши, бошқа одамни сизда нима қизиқтириб қолиши мумкинлиги тўғрисида акс эттиришингиз мумкин. Эълон катта бўлиши керак, уни самимийроқ ёзишга ҳаракат қилинг. Сиз ўзингиз эълонга жавоб бериш учун эълонда нималарни ўқишни хоҳлашингиз тўғрисида ўйлаб кўринг. Эълон остига исми-шарифингизни ёзиб қўйишингиз шарт эмас ёки ўзингизга тахаллус ўйлаб топишингиз мумкин.

Шундан сўнг эълонлар синф хонасининг деворларига илиб қўйилади ва ўқувчилар уларга жуда ёқиб қолган учта эълонни бирон белги билан белгилаб қўядилар. Ўқитувчи барча ўқиб чиқилган эълонларни кўриб чиқиб, болаларга бошқаларидан кўпроқ ёқиб қолган учта эълонни девордан олади ва ўқиб эшиттиради.

 

Муҳокама:

 

·        Ушбу эълонлар сизни қай жиҳати билан қизиқтириб қолди?

·        Сиз бундай дўстга эга бўлишни хоҳлармидингиз? Нима учун?

·        Сиз нима деб ўйлайсиз, ким сизни ўзининг дўсти деб ишонарли айта олади?

·        Самимийлик тушунчасини ким тушунтира олади?

·        Самимий бўлиш қийинми? Нима учун?

·        Ўзингиз тўғрисида ёзиш қийин бўлмадими? Бу қийинчилик нимадан иборат эди?

·        Ўзингиз «дўст” тушунчасига мувофиқ бўлишингиз мумкинлиги ёки йўқлиги тўғрисида ўйлаб кўрганмисиз?

 

 

Фойдаланиш доиралари.

 

Ушбу машқни ўрганилаётган мавзуга мослаштириб, давлат стандартларига мувофиқлаштириб, ҳар қандай ўқув фанида қўллаш мумкин.

 

Афзалликлари

Ўз қобилиятларини ўзи рўёбга чиқариш, мулоқот юритишдаги тўсиқларни бартараф этишга ёрдам беради ва муомала қилиш кўникмаларини такомиллаштиради. Ўрганилаётган мавзу бўйича ўқувчиларнинг билим орттириш ҳаракатларини рағбатлантиради.

 

Қийинчиликлар.

         Ўқув мавзуси бўйича мазкур машқдан фойдаланишда кучсиз ўқувчиларга ёрдам керак бўлиши мумкин.

 

4. Оқибатлар

 

Таърифи.

         Иштирокчилар 4-5 кишидан иборат гуруҳларга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ ватман қоғозидан фойдаланиб, маълум муаммо устида иш олиб боради: мазкур муаммо қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ўйлаб чиқади, уларни ватманга ёзади, берилган мавзудан чизиқлар чизади. Масалан: “Болалар кам ўқишади” муаммоси. Оқибатлари: тоза ҳавода кўпроқ сайр қиладилар; кўзлари оғримайди; дунёқараши суст ривожланади ва ҳоказолар. Бу биринчи даражадаги оқибатлар. Ушбу ишга 10-15 дақиқа вақт ажратилади.

Шундан сўнг иштирокчилар иккинчи даражадаги оқибатларни кўриб чиқадилар (Иловани кўринг). Бу ишга ҳам 10-15 дақиқа вақт берилади.

Тақдимот қуйидагича кечади: плакатлар столлар устида ётганича қолади, иштирокчилар эса бир плакатдан бошқа плакатга ўтиб, гуруҳларнинг ишлари билан танишадилар, саволлар пайдо бўлса уларни ёзиб олиб, бу саволлар билан муаллифларга мурожаат қиладилар.

 

Фойдаланиш доиралари.     

          Бундай шаклда ҳар қандай давр машғулотларида экологик, иқтисодий, маънавий-аҳлоқий муаммоларни муҳокама қилиш мумкин. 

 

Афзалликлари.  

         Масъулият ҳиссини шакллантиради, мантиқий ва танқидий фикрлашни ривожлантиради.

 

Қийинчиликлари.

         Тадбирни ташкил этишда ва муаммони фикр сифатида ифодалашда қийинчиликлар юзага келиши мумкин.  

 

5.     Баҳс-мунозаралар (ёзма равишда)

 

Таърифи.

     Ўтказиш тартиби.

1.     Ўқувчилар ўз уйларида (ёки дастлабки машғулотларда) баҳс-мунозара юритиш предметига айланадиган мавзу билан танишадилар

2.     Ўқитувчи дарсда ўқувчиларга бўлажак мавзу тўғрисида ахборот бериб, баҳс-мунозаралар қай тарзда ўтиши юзасидан қисқача маълумот беради (бундай баҳс-мунозаралар илк бор ўтказилаётган бўлса айниқса муҳим аҳамиятга эга). 

3.     Синф 4-5 кишидан иборат гуруҳларга бўлинади (ёнма-ён парталарда ўтирган ўқувчилар бир-бирига қараб ўтириб олишлари ҳам мумкин). Гуруҳлар сони жуфт бўлиши лозим, чунки икки гуруҳ бир муаммо устида иш олиб боради.  

4.     Бир гуруҳ муҳокама қилинаётган муаммонинг ҳимоячиси, бошқаси эса қарши томон бўлиб чиқади.  

5.     Таклиф этилган нуқтаи назарни ҳимоя қиладиган гуруҳларга ўқитувчи томонидан дарсдан олдин тайёрлаб қўйилган ва жадвал чизилган ватман қоғози берилади (эски обой қоғози, плакатнинг орқа томонини ҳам ишлатса бўлади). Сўнг улар 5 дақиқа давомида таклиф этилган нуқтаи назарни (мавзуни) ҳимоя қилувчи биринчи далилни ифодалайдилар ва ватман қоғозидаги “Ҳа” учун 1-далил” сатрига ёзиб қўядилар. 

 Мавзу:   

“Ҳа” учун 1-далил:

 

Жавоб:

 

“Қарши”учун 1-далил:

Жавоб:

 

 

“Ҳа” учун 2-далил:

Жавоб:

 

 

“Қарши”учун 2-далил:

Жавоб:

 

 

 

“Ҳа” учун 3-далил:

Жавоб:

 

 

“Қарши”учун 3-далил:

Жавоб:

 

 

 

6.     Гуруҳлар ўзларининг биринчи далилларини ифодалагунга қадар, ижобий фикрларга қарши чиқиши лозим бўлган командалар ҳам ўз нуқтаи назарларини асослашга тайёрланадилар (болаларнинг нуқтаи назари улар ҳимоя қилиши лозим бўлган нуқтаи назарга доим ҳам мос келавермайди, лекин бугун уларга шундай қилишга тўғри келади).

7.     Сўнг варақлар иккинчи гуруҳларга (таклиф этилган ифодага қарши чиқадиганларга) ўтади ва уларга рақиблар далилларини ифодалаш ва уларга жавоб ёзишга (плакатга “жавоб” сўзларидан кейин ёзилади) ҳамда ўзларининг қарши далилларини баён қилишга (“Қарши”учун 1-далил плакатида ёзилади) 6-7 дақиқа ажратилади.

8.     Бу каби далиллар билан алмашиш жараёни 2-3 марта такрорланади, шу билан бирга ҳар бир гуруҳ шеригининг далилига албатта жавоб қайтариши ва ўзининг шахсий қарши далилини қўшиб ёзиб қўйиши лозим.

9.     Шундан кейин бир мавзу бўйича иш олиб бораётган иккала гуруҳ ёзилганларни ўқиб чиқадилар ва рақибларнинг энг яхши далилларини белгилаб қўядилар.

10.                        Охирги босқичда гуруҳлар плакатларни бутун синфга тақдим қиладилар: плакатнинг барча бандлари изоҳ берилмасдан ўқиб чиқилади. Иккала тарафларнинг энг яхши далили айтилади.  

11.                        Гуруҳнинг барча иштирокчиларига бир хил баҳолар қўйилади.

 

Фойдаланиш доиралари.

            Айни дамда болаларни ҳаяжонлантираётган мавзулар ёки асосан гуманитар фанлар дарсларида ўрганиладиган мавзулар бўйича ўқувчилар билан режалаштирилган мулоқотларни ўтказиш учун. 

 

Афзалликлари

   Ушбу услуб берилган мавзу доирасида ўқувчилар билимларини чуқурлаштиришга имкон беради, мулоқот юритиш маданиятига ўргатади, асослаш қобилиятини ривожлантиради. Шунда ўқитувчи баҳолаш учун асос бўла оладиган ажойиб материалга эга бўлади. Ёзма баҳс-мунозаралар услубияти синфнинг барча ўқувчилари иштирокида ёзма равишда мулоқот юритиш учун имкон беради. Ушбу услуб айниқса мунозарали, турли маъноли мавзуларга нисбатан айниқса яхши ва самаралидир.

 

Қийинчиликлари.

            Аниқ фанлар дарсларида қўллаш қийин. Бу жараёнда ўқувчиларда норозилик, тортишувда ютиш истаги пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун ўқувчиларга баҳс-мунозараларни ўтказиш қоидаларини эслатиб қўйиш керак.

 

6.                Ўзгаришлар алифбеси.

 

Таърифи.

         Ўқувчилар 5-6 кишидан иборат гуруҳларда иш олиб боришлари мумкин. Шунда ҳар бир гуруҳга алифбенинг кўпроқ ҳарфлари тўғри келади. Жуфтликларда ишлаш мумкин, жуфтликлар сонига мувофиқ, алифбе тузиш учун ҳарфлар сони ҳам камаяди. Ўқувчиларга маълум бир мавзу бўйича ўз билимларини таҳлил қилиб чиқиш ва ўзгаришлар алифбесини тузиш таклиф этилади. Бу ўзига хос алифбе – сўзлар алифбе бўйича танланади, ҳаракатларни эса ўқувчилар ўз билимлари ва тажрибаларига асосланиб номлайдилар ва таърифлайдилар. 

Масалан, “20 аср бошларидаги Ўзбекистон маданияти” мавзуси ўрганилади. А ҳарфига келадиган биринчи сўз – бу анализ, яъни таҳлил. Болалар таҳлил (таҳлил ўтказиш) бу нима эканлигини изоҳлайдилар. Б ҳарфига будуўее, яъни келажак сўзи келади. (Бизнинг бугунги кунимиз ва келажагимиз 20 аср бошларидаги Ўзбекистон маданиятига боғлиқми? Қандай қилиб?). В ҳарфи – вера, яъни ишонч. (Ўзбекистонда маданият соҳасида яратилган миллий анъаналаримизни сақлаб қолишимиз учун биз нимага ишонишимиз керак?) ва ш.ў. Сўзларни ва уларнинг изоҳларини болалар мустақил равишда ўйлаб топадилар.

 

Муҳокама.

 

·        Алифбени тузиш қийин бўлдими? Нима учун?

·        Ўзгаришларга эришиш қийинми?  Бу қийинчилик нимадан иборат?

·        Биздаги ўзгаришларнинг муваффақияти нималарга боғлиқ?

    

Фойдаланиш доиралари.

         Ҳар бир ўқув фанида топшириқни маълум ўқув мавзусига ва ўқувчиларнинг ёшига мувофиқлаштириш вақтида.

 

Афзалликлари.

         Орттирилган билимларни мустаҳкамлашга ёрдам беради, вазиятни таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантиради, ўз кучларига ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради. Ижодий фикрлаш, ўз фикрларини аниқ ифодалаш ва баён этиш қобилиятини ривожлантиради.        

 

Қийинчиликлари.

            Ўқитувчи гуруҳлар учун топшириқларни ифодалашда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Ўз фикрларини олдиндан аниқ ифодалаш ва доскага ёзиб қўйиш лозим.

 

 

7. Мулоқот юритиш

 

Таърифи.

         Ушбу машқни бажариш учун 5 кишидан иборат гуруҳларни тузиш мақсадга мувофиқ бўлади:

·        1-ўқувчи муаммони баён этади ва изоҳлайди;

·        2-ўқувчи – ҳозир нима бўлиши тўғрисида огоҳлантиради;

·        3-ўқувчи – бир ойдан кейин нима юз бериши тўғрисида огоҳлантиради;

·        4-ўқувчи – бир йилдан кейин нима юз бериши тўғрисида огоҳлантиради;

·        5-ўқувчиуч йилдан кейин нима юз бериши тўғрисида огоҳлантиради;

            Масалан, синф жамоасида дўстлик йўқлиги муаммоси муҳокама қилинади.

 1-ўқувчи ушбу муаммо синф ўқувчилари тарқоқ ҳолда эканлиги, болаларнинг синфдаги ҳаётида умумий мақсадлари йўқлигида ифодаланиши тўғрисида изоҳ беради.

2-ўқувчи болалар синфда алоҳида гуруҳларга бўлиниб қолганлиги, бир-бирига ҳурмат, ўзаро ёрдам йўқлиги, тез-тез ёқалашиб қолишлар кузатилиши тўғрисида баён қилади.

3-ўқувчи агар бу муаммо ҳал этилмаса, синфда бир ойдан кейин …. тўғрисида огоҳлантиради.

4-ўқувчи синфда бир йилдан кейин …. тўғрисида огоҳлантиради.

5-ўқувчи бу ҳолат 3 йилдан кейин …. олиб келиши ҳақида огоҳлантиради.

            Ҳар бир боланинг фикрлари ватманга ёки А-3 форматидаги қоғозга ёзиб қўйилади.

         Барча болалар ўз фикларини баён этганларидан сўнг, ўқувчилар ҳар бир банд бўйича ўз фикрларини қўшимча қилишлари мумкин. Шунингдек, уларнинг фикрлари қоғозга ёзиб борилади. Шундай кейин муаммо устида ўйлаш ва уни ҳал қилиш йўлларини топиш жараёни бошланади. Қарор болалар фойдаланаётган плакатга киритилади. Барча гуруҳлар ишларини тугатганларидан сўнг тақдимот маросими ўтказилади. Ўқитувчининг ихтиёрига қараб, ўқувчилар ҳам бир муаммо, ҳам бир неча муаммолар усида иш олиб боришлари мумкин. Агар ўқитувчи бундай машқни биринчи марта ўтказаётган бўлса, у ўрганилаётган мавзу бўйича болалар учун муаммоларни тайёрлаб қўйиши керак. Келгусида болаларга маълум ўқув мавзуси бўйича мустақил равишда муаммо устида ишлаш ва унинг ечимини топишни таклиф қилиш мумкин.

Муҳокама:

·        Бизда нима сабабли муаммолар пайдо бўлади?

·        Ҳар қандай муаммони ҳам ҳал қилиш мумкинми?

·        Қарор қабул қилиш вақтида кейин нима бўлишини ўйлаш муҳим  аҳамиятга эгами?

Фойдаланиш доиралари.     

            Шу тариқа экологик, иқтисодий, маънавий-аҳлоқий муаммоларни ҳар бир даврдаги машғулотлар давомида муҳокама қилиш мумкин.

 

Афзалликлари.

         Масъулият ҳиссини шакллантиради, мантиқий ва танқидий фикрлашни ривожлантиради, муаммони ҳал қилиш кўникмаси ҳосил қилинади. 

                         

 Қийинчиликлари.

         Жараённи ташкил қилиш ҳамда муаммоларни фикрлар сифатида ифодалашда қийинчиликларга дуч келиш мумкин.

 

 

 

 

8. БББ

 

Таърифи

         Ушбу жадвал билан ишлаш иши маълум ўқув материалини ўқиш вақтида амалга оширилади:

Биламан

Билишни хоҳлайман

Билиб олдим

 

 

 

Биринчи устунга ўқувчи мавзу ёки муаммо бўйича биладиган барча нарсалар ёзилади. Иккинчи устунга эса ўқувчи билишни хоҳлайдиган  маълумотлар ёзилади. Учинчи устунга эса мавзу ўрганилгандан сўнг билиб олган маълумотлар, билимлар ёзилади.

 

Фойдаланиш доиралари.     

         Гуманитар фанлар дарсларида (айрим вазиятларда табиий-математик фанлар дарсларида) ахборот билан ишлаш стратегияси сифатида, бирон мавзу ёки муаммо бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун. 

 

Афзалликлари.

          Ахборот билан мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиради, саволларни ифодалаш қобилиятини шакллантиради, тадқиқотчилик ишлари бўйича дастлабки кўникмаларни беради.  

 

Қийинчиликлари.

         Ушбу стратегия янги материални ўрганишнинг фақат маълум босқичида қўлланилиши мумкин. 

 

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

9. Инсерт

 

Таърифи.

        

1.     Матнни ўқиш ва бир вақтнинг ўзида ҳошияга маркировка қилиш. Бунда қуйидаги белгилар қўлланилади: V (зағча) – таниш маълумот; “+” (плюс) – янги маълумот; “-” (минус) – сиз аллақачон билганларингиз, биламан деб ўйлаганларингизга қарама-қарши; “?” (савол белгиси) – бу тушунарсиз, ёки сиз ушбу масала бўйича тўлиқроқ маълумотга эга бўлмоқчисиз.

2.     Жуфтликларда сўнг гуруҳларда бажарилган маркировкага таянган ҳолда, ўқиб чиқилганларни муҳокама қилиш.

                          Гуруҳдаги муҳокамалар «белгидан белгига” олиб борилади, Маркировка қилинган ахборот ўқувчиларга улар билганларидан бошлаб, саволларга қадар тақдим этилади. Якунида мавзу бўйича хулоса чиқарилади.

 

Фойдаланиш доиралари.

Янги материал билан танишиш, ҳар қандай ўқув фанида ахборот билан ишлаш услуби. 

 

Афзалликлари

          Маркировкани амалга ошириш усули самарали мутолаа қилиш ва ўйлашга ёрдам беради, матн билан мулоқот юритиш усули эса ахборотни кузатиб бориш ва тушунишга хизмат қилади. Мустақил иш олиб бориш кўникмаларини ривожлантиради.

 

Қийинчиликлари.

            Мазкур стратегия янги материални ўрганишнинг маълум бир босқичида қўлланилиши мумкин.

 

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

10. Фотосуратни ўқиш

 

Таърифи.

         Ўтказиш усули:

·     Машқдан олдин бошловчи ўзи танлаб олган мавзу бўйича ҳар бир гуруҳ учун фотосуратларни/расмларни тайёрлайди. Расмни флипчарт қоғозининг ўртасига ёпиштириб қўйиш лозим.  

·     Бошловчи иштирокчиларни 5-6 кишилик гуруҳларга ажратади. Ҳар бир гуруҳга олдиндан тайёрлаб қўйилган ўртасига расм ёпиштирилган флипчарт қоғози ва ҳар бир иштирокчига маркерларни беради.

·     Бошловчи топшириқни тушунтиради: гуруҳга берилган ушбу фотосуратлар/расмлар тўпламини сукунат сақлаб ўрганиб чиқиш керак ва гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси уни қизиқтириб қолган расм-фотосурат қисмидан маркер ёрдамида стрелка чизади ва флипчартда унинг номини ёзади. Ҳар бир иштирокчи томонидан расмлар/фотосуратлар қисмларини белгилаш ва улардан стрелка чизиш сони чекланмайди. Бошловчи ушбу топшириқни бажаришга сарфланадиган вақтни белгилайди.  

·     Ҳар бир иштирокчи ўз ишининг биринчи босқичини тамомлаганидан сўнг, бошловчи улардан ўз гуруҳларида барча қисмлар номларини ўқиб эшиттиришни таклиф қилади. Сўнг иштирокчилар флипчартда номлари ёзилган қисмларни ҳисобга олган ҳолда, расмни/фотосуратни муҳокама қиладилар, ўз фикрларини билдирадилар, расм/фотосурат сюжетини ўрганиб чиқиб, уни маълум муаммо билан боғлайдилар ва ўз ишларининг тақдимотини тайёрлайдилар. Бошловчи ушбу топшириқни бажаришга сарфланадиган вақтни белгилайди.   

·     Ҳар бир гуруҳ ишларининг тақдимоти ўтказилади. Бошқа гуруҳлар иштирокчилари аниқлаштирувчи саволларини беришлари мумкин.

    Ўтказилган машқнинг муҳокамаси ташкил этилади.

 

Фойдаланиш доиралари.     

         Гуманитар ва табиий фанлар дарсларида.

Афзалликлари.

         Машқ кузатувчанликни ривожлантиради, алоқа боғлаш ва мулоқот юритиш кўникмаларини шакллантиради, ижодий фикрлашни ҳамда ўқувчилар нутқини ривожлантиради.

Қийинчиликлари.

          Гуманитар фанлар доираси билан чекланганлиги.

 

 

 

 

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 11. Расмлар ўртасидаги алоқа

 

Таърифи.

         Ўқитувчи мавзулари бир-бирига умуман боғлиқ бўлмаган расмлар тўпламларини (3-4 расм) олдиндан тайёрлаб қўяди. Ҳар бир бундай тўплам конвертга солиб қўйилади (конвертни ўқитувчи эски дафтарлардан тайёрлаши мумкин). Жуда катта бўлмаган расмлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади, уларни эски газета ва журналлардан қийиб олиш мумкин. Агар болалар ёрдамидан фойдаланилса, ўқитувчида бундай расмларнинг катта тўплами ҳосил бўлади. 

Икки қўшни парталарда ўтирган болалар бир гуруҳда биргаликда ишлайдилар. Ҳар бир гуруҳга оқ қоғоз варағи, маркер ва расмлар тўплами солинган конверт берилади.

Ўқитувчи болаларга конверт ичидаги расмларни партага чиқариб қўйиш, уларни диққат билан кўриб чиқиш ва уларнинг ўртасида қандай умумийлик борлиги, қандай боғлиқлик мавжудлигини аниқлашни таклиф қилади. Бундай боғлиқлик аниқлангандан сўнг, ўқувчиларга ушбу расмлар бўйича иншо ёзиш ва ўз ишларига ном бериш таклиф этилади. Қўйиладиган шарт: иншо ёзиш вақтида барча расмлардан фойдаланиш керак. Иншо ёзишга 20-25 дақиқа ажратилади.

Болалар ишонинг орқа томонига ўз исмларини ёзиб қўйиб, уларни синф доскасига, деворларига бир-биридан маълум масофада жойлаштириб чиқадилар. Шундан сўнг барча ўқувчиларга гуруҳларнинг иншолари билан танишиб (ўқиб) чиқиш таклиф этилади. Шу тариқа ўқувчилар ишларининг ўзига хос вернисажи, яъни кўргазмаси юзага келади. Бу жараёнга дарснинг қолган вақти ажратилади.     

Ўқувчилар билан уларга гуруҳларда ишлаш маъқул бўлдими ёки йўқми билиш, кимлар қизиқарли ғоялар, фикрлар билдирганлиги, ким ёрдам берганлиги, кейинги сафар бу каби ишлар янада яхши натижа билан бажарилиши учун нималарни яхшилаш кераклигини муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга. 

Фойдаланиш доиралари.     

         Бу машқдан хронологик изчиллик ўрганиладиган ёки мантиқий изчиллик усуллари қўлланиладиган ўқув режасининг мавзулари устида иш олиб боришда фойдаланиш мумкин.    

Афзалликлари.

         Ушбу машқ болаларга дунё ўзининг барча кўринишларида яхлитлигини кўришга  ёрдам беради.

Машқ ўқувчиларнинг кузатувчанлигини ривожлантиради, мулоқотга киришиш кўникмаларини шакллантиради, мантиқий фикрлаш қобилияти ва нутқини ривожлантиради. 

Қийинчиликлари.

          Тарқатув материалини олдиндан тайёрлаб қўйишни талаб қилади.

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

12. «Муносабатлар чизиғи»

 

Таърифи

         Ушбу стратегия қуйидаги босқичлардан иборат:

1.     Гуруҳдаги ўқувчилар бирон қадриятга нисбатан ўз муносабатларини аниқлаш бўйича топшириқ оладилар. Шунда ўқувчилар фикри фарқланиши мумкин.

2.     Ўқувчилар уларнинг жавобига бошқа ўқувчиларнинг жавоблари таъсир қилмаслиги учун қоғозда чизилган чизиқ устига белги қўядилар. 

3.     Ўқитувчи полда «муносабатлар чизиғи»ни чизади:  (+______________0_______________-).  Ўқувчилар, қоғоздаги ўзларининг белгиларига мувофиқ, бу чизиқ устига туриб оладилар.

4.     Ўқувчилар уларнинг ёнида турган бошқа ўқувчилар билан жуфтлик ҳосил қилиб, ўз ҳаракатларининг сабаблари тўғрисида бир-бирига сўзлаб берадилар.

5.     Сўнг чизиқ букилади (ноль жойидан) ва ўқувчилар жуфтликлари энди уларнинг рўпарасига келиб қолган ва қарама-қарши фикрга эга бўлган бошқа жуфтликлар билан ўз қарорларини муҳокама қиладилар.  

 

Фойдаланиш доиралари.     

Шу йўсинда экологик муаммоларни ва уларнинг Ерга бўлган таъсирини муҳокама қилиш, газета ва бошқа ОАВ материалларига асосланиб тахмин қилиш; масалалар ечимлари усулларини солиштириш, муайян қонунлар натижалари ва уларнинг ечимларини аниқлаш мумкин.

 

Афзалликлари.

          Фаоллик билан тинглаш ва бошқаларнинг фикрига нисбатан бағрикенг бўлишга ўргатади. Устуворликларни аниқлаш ва ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга ўргатади.

 

 

Қийинчиликлар.

          Агар болаларда гуруҳда ишлаш кўникмаси мавжуд бўлмаса, ўқитувчига жараён кетидан кузатиб бориш ва уни назорат қилиш қийин бўлади, ёрдамчи талаб этилади.            

 

 

 

13. Алифбе

 

Таърифи

         Ушбу машқни бажариш учун ҳар бир иштирокчи учун А4 форматидаги оқ қоғоз варақларини тайёрлаб қўйиш керак. Бошловчи олдиндан ҳар бир варақда Алифбенинг битта ҳарфини ёзиб қўяди. Агар синфда болалар сони Алифбедаги ҳарфлар сонидан кўпроқ бўлса, бу вазиятда бирон ҳарфлар устида иштирокчилар жуфт бўлиб ишлашлари мумкин. 

Ўтказиш усули:

·        Бошловчи ҳар бир иштирокчига Алифбенинг бирон ҳарфи ёзилган А4 қоғозини беради. Сўнг топшириқни тушунтиради: ҳар бир иштирокчи ўзининг варағида берилган мавзу бўйича ёзилган ҳарфдан бошланадиган сўзларни ёзади. Топшириқни бажаришга 7 дақиқа ажратилади. 

·        Барча иштирокчилар ўз ишларини тугатиб бўлганларидан сўнг, бошловчи ўқувчиларнинг ишланмаларини деворга алифбе ҳарфлари тартибида илиб қўйишни таклиф қилади.

·        Бошловчи барча иштирокчиларга ҳамма ишларни кўриб чиқишни таклиф қилади ва бу жараёнда иштирокчиларга бирон ҳарфга бошланадиган ва ҳали ёзилмаган сўзларни ишларга қўшимча қилишга рухсат берилади.

Машқнинг муҳокамаси ўтказилади.

 

Фойдаланиш доиралари.     

         Ҳар қандай ўқув фанида.

 

Афзалликлари.

Барча иштирок этади, кўп маротаба фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Қийинчиликлари.

         Аниқланмаган.

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

14. Айтчи менга

 

Таърифи

         Бу иш 4 кишидан иборат гуруҳларда уч босқичда ўтказилади:

1.     Барча иштирокчиларга тарқатув варағи берилади ва бу варақда акс эттирилган саволлардан бири ўнг томондаги қўшни иштирокчига берилади. У бир дақиқа давомида берилган саволга жавоб беради. Кейин жавоб берган иштирокчи варақдаги саволлардан бирини танлаб, ўзининг ўнг томондаги қўшнисига беради. Бу жараён шу тариқа гуруҳнинг барча иштирокчилари саволларга жавоб бериб бўлмагунларигача давом этади.  

2.     Иштирокчилар савол танлаб, гуруҳнинг исталган ўқувчисига (навбатма-навбат) савол берадилар. Жавоб тўлиқ бўлиши лозим. Жавоб беришга 1 дақиқа ажратилади.   

3.     Иштирокчилар ўзлари жавоб беришни хоҳлайдиган саволни танлайдилар. Сўнг бир дақиқа давомида танланган саволга навбатма-навбат жавоб берадилар.

 

Тарқатма варағи.

Айтчи менга:

 

1.     Сизга ўзингиздаги қандай хусусият ёқади.

2.     Сизга ўзингиздаги қандай хусусият ёқмайди.

3.     Бошланғич мактаб билан боғлиқ бўлган ёрқин хотираларингиз.

4.     Ҳаётингизда сиз билан рўй берган энг яхши воқеа.

5.     Сизга нима билан шуғулланиш ёқади.

6.     Сизнинг энг катта муваффақиятингиз.

7.     Сиз ушбу семинар ҳақида нима деб ўйлайсиз.

8.     Ўзингиз тўғрингизда кўпчиликка номаълум бўлган бирон янгилик.

9.     Сизга катта таъсир кўрсатган инсон тўғрисида.

10.                       Сизга дўстингиздаги қандай фазилат ёқади.

11.                       Келажакдан қандай умид қилаётганлигингиз тўғрисида.

12.                       Сизни келажакда нима ташвишга солаётгани тўғрисида.

13.                       Ўз қўрқувларингиз тўғрисида.

14.                       Сизга ўзингиз тўғрингизда нималарни ўйлаш ёқарди.

15.                       Сиз ўзингиз тўғрингизда қандай фикрдасиз.

 

Ўқувчиларда танлаш имконияти мавжуд бўлиши учун саволлар сони камида 12та бўлиши керак.  

Ўрта ҳисобда 12-14 дақиқа сарфланадиган машқни бажариб бўлганингиздан кейин муҳокама ўтказилади:

o   Машқни бажариш вақтида нималарни ҳис қилдингиз?

o   Қандай янгиликни билиб олдингиз?

o   Нималарга ўргандингиз?

o   Сизни машқни бажариш вақтида нима ҳайратлантирди (ҳар бир босқичда)?

o   Ва ҳоказо, ўқитувчининг ихтиёрига кўра.  

 

Фойдаланиш доиралари      

         Ҳар қандай ўқув фанида, ўтилган материални такрорлашда ёки ўқувчиларнинг мазкур мавзу бўйича билимларини аниқлаш мақсадида янги материални тушунтиришдан аввал.

 

Афзалликлари

          Ўқувчилар билимларини ностандарт равишда текшириш имконияти. Машқнинг иккинчи босқичи ўқувчиларга ўз билимларини тўлдириш, ўрганилган материални аниқлаштиришга имкон яратади. Унинг учинчи босқичи ўқувчиларга ўрганилаётган материал бўйича ўз билимларини намойиш этиш ва баҳолашга ёрдам беради.   

 

Қийинчиликлари

           Гуруҳларга иш бажариш учун турли вақт муддатлари керак бўлиши мумкин ва ўқитувчи бунга тайёр бўлиши лозим. Ўқитувчи ўқувчиларни баҳолаш бўйича аниқ мезонларга эга бўлиши керак.  

                         

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

15. Вақт стуллари

 

Таърифи

         Ушбу машқни бажариш учун ҳар бир иштирокчилар жуфтлиги учун 3та стул, саволлар рўйхати мавжуд бўлган флипчарт (иловани кўринг), иложи бўлса, мусиқа ёзилган тасмалар ва магнитофон керак бўлади.

Ўтказиш усули:

·        Бошловчи иштирокчиларни жуфтликларга бўлади. Ҳар бир жуфтлик ўзининг 3та стулини бир чизиқ бўйлаб, бирин-кетин, олди билан бир томонга қаратиб қўяди.

·        Шерикларнинг бири ўртача стулга ўтиради. Оёқларида турган шерик интервью берувчи ролини ўйнайди. Ўтирган шерик ўзи интервью бермоқчи бўлган саволлар тўпламини танлайди ва интервью бошланади (қўшимча савол бериш мумкин).

 

Шахсий маълумот

1.     Неча ёшдасиз?

2.     Қайси уйда яшайсиз?

3.     Ўз ҳаётингиздаги оддий бир кун тўғрисида сўзлаб беринг.

4.     Кейинги 5 йил ичида қандай энг муҳим нарса тўғрисида билиб олдингиз?

5.     Сизнинг энг катта истагингиз қандай?

Миқёсли маълумот

1.     Неча ёшдасиз?

2.     Атрофингиздаги одамлар тўғрисида айтиб беринг.

3.     Сизни Ер сайёрасининг аҳволидан кўра қандай учта нарсалар кўпроқ ташвишлантиради?

4.     Сизнингча, кейинги 5 йил ичида одамлар учун дунёдаги энг катта фожиа нима бўлди?

5.     Сиз кейинги 5 йил ичида одамлар муносабатидаги қандай ижобий ўзгаришларни кузатдингиз?

 

Интервью беришга тахминан 5 дақиқа ажратилади.

·        Сўнг ўтирган иштирокчиларга айтиладики, улар бошловчининг ишораси бўйича (ёки мусиқа янграшни бошлагандан кейин) марказда турган стулдан (бугунги кун) орқадаги (ўтмиш) стулга ўтиришлари, яъни вақт ўлчовида 10 йил орқага қайтишлари керак. Иштирокчилар орқадаги стулга ўтаётганларида 10 йил олдин қандай кўринишда бўлганлари, қандай ҳаракатланганларини жисмонан намойиш этишлари лозим. (Табийки, иштирокчиларга орқага қайтиш йиллар сони кичик ёшдаги иштирокчилар учун камайтирилиши керак. Ушбу машқда бир неча йиллик вақт даврини эмас, бир неча ойлик давридан фойдаланиш мумкин);

·        Мусиқа тугашидан сўнг, интервью берувчи интервьюни такрорлаши керак (худди шу саволлар тўрлами), лекин жавоб беришда булар ўтмишда бўлаётгандек жавоб бериш лозим.

·        Яна 5 дақиқадан кейин мусиқа интервью берувчи кишини ҳозирги вақт стули ёнидан 10 йилга келажакка олиб ўтади (олдинги стул). Аввалгидек, у ўзининг фикрича, 10 йилдан кейин қандай кўринишда бўлишини ифодалаши лозим. Кейин худди шу интервьюнинг ўзи яна такрорланади.

·        Машқнинг муҳокамаси ўтказилади.

 

Фойдаланиш доиралари      

         Ҳар қандай ўқув фанида, ўтмиш ва ҳозирги вақт билимларини бир-бирига боғлайди ва келажакни лойиҳалаштиради.

 

Афзалликлари

          Ушбу машқ ўтмиш, ҳозирги вақт ва келажакнинг ўзаро боғлиқ табиатини тушунишга ёрдам беради. Болалар учун жуда қизиқарли машқдир.

 

Қийинчиликлари

          Вақт чегараларига амал қилишда қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Аниқ фанлар дарсларида ўтказиш учун тўғри келмайди. Ўқитувчига барча ўқувчилар қўлланмаларни аниқ бажарганликларини кузатиш қийин. Баҳолашнинг аниқ мезонлари керак.                                                                                                         

 

 

16. Венн диаграммаси (РКМЧП услубиятидан)

 

Таърифи

          Иккита бир-бири билан кесишган доиралар кўринишидаги схема, фактлар, ҳодисалар, ғоялар, адабий ва тарихий  қаҳрамонларни таққослаш учун қўлланилади. Айланма диаграмма. Ҳар бир доирадаги бўш жойлар тафовутларни ёзиш учун ишлатилади; доиралар кесишганда ҳосил бўлган умумий майдон икки солиштирилаётган ҳодисаларнинг (фактлар, тушунчалар, қаҳрамонлар ва ҳоказолар) умумий жиҳатларини  қайд қилиш учун фойдаланилади. 

 

Фойдаланиш доиралари      

         Ҳар қандай ўқув фанида саволларни маълум ўқув мавзусига ва ҳар қандай ёшдаги ўқувчилар гуруҳларига мослаштиришда ҳам индивидуал, ҳам гуруҳ бўлиб ишлаш учун қўлланилади.

 

Афзалликлари

         Танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиради, предметлар, ҳодисалар ва шу кабиларнинг ҳам фарқи, ҳам ўхшаш жиҳатларини аниқлашга ёрдам беради.  

 

Қийинчиликлар

           Аниқланмаган.

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

 

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

17. Ҳа-йўқ машқи

 

Таърифи

         Ўқитувчи бир нима (рақам, предмет, адабий ёки тарихий қаҳрамон ва ш.ў.) ни ўйлаб қўяди.

Ўқувчилар эса унга савол бериб, у нимани ўйлаб қўйганлигини топишга ҳаракат қиладилар. Ўқитувчи уларнинг саволларига фақат “Ҳа”, “Йўқ”, “Ҳам ҳа, ҳам йўқ” сўзлари билан жавоб беради.

Савол ножўя берилган ёки ўқитувчи дидактика мақсадларидан келиб чиқиб, саволга жавоб беришни хоҳламайдиган вазиятлар юзага келиши мумкин. Шунда у олдиндан белгиланган ишора билан жавоб беришдан воз кечади. 

Машқ якунланганидан сўнг албатта қандай саволлар кучли, қандайлари кучсиз ва нима учунлиги юзасидан қисқа муҳокама ўтказиш шарт. 

         Машқнинг мақсади – болаларни саволларни тартибсиз беришга уринтирмасмасдан, уларни излаш стратегиясини ишлаб чиқишга ўргатишдан иборатдир. 

 

Фойдаланиш доиралари      

         Ҳар қандай ўқув фанида, ўқувчиларда билим олишга бўлган қизиқишни ривожлантиради. 

 

Афзалликлари

         Ўқувчиларда фаол билим олиш нуқтаи назарини мустаҳкамлайди ва қуйидагиларга ўргатади:

·        Тарқоқ ҳолатдаги фактларни ягона бир шаклга боғлаш;

·        Мавжуд бўлган  маълумотларни тизимлаштириш;

·        Ўқувчиларни тинглаш ва фикрларини эътиборга олиш.

 

 

 Қийинчиликлари

         Барча ўқувчиларни ҳам дарс жараёнига  жалб қила олмаслик (баъзан).

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

18. Ўзини-ўзи танқид қилиш

 

Таърифи

         Ушбу машқни ўтказиш учун ҳар бир бола учун А-4 форматидаги бир варақдан оқ қоғоз тайёрлаб қўйиш керак.

 

Ўтказиш усули:

 

·        Бошловчи ҳар бир иштирокчига бир варақдан оқ қоғоз беради ва уни 3 қисмга бўлишни илтимос қилади (схемани кўринг). Биринчи устунга “Мен қандайман?” деган ном билан сарлавҳа бериш керак. Иккинчи устунга – “Атрофдагилар менинг тўғримда қандай фикрда?”, учинчи устунни эса – “Менинг дўстим менинг тўғримда” деган номлар билан сарлавҳа бериш лозим. 

 

·        Шундан кейин ўқувчилар ўзлари тўғрисида биринчи устунни тўлдирадилар (бунга 3-5 дақиқа ажратилади). Камида 10та сўз ёки ибораларни ёзиш керак.

 

·        Ўқувчилар иккинчи устунга атрофдагилар улар тўғрисида нима дей ўйлашлари ҳақида ёзадилар. Бунда камида 5-7та сўз ёки ибораларни ёзиш лозим. Бунга 3-5 дақиқа берилади.

 

·        Биринчи икки устун ёпилади ва бу варақ унинг учинчи устунини тўлдирадиган ҳар қайси синфдошга узатилади.

 

·        Тўлдириб бўлинган варақ ўз муаллифига қайтариб берилади. У ўз дўсти нималарни ёзганларини ўқиб чиқади ва дастлабки икки устундаги ўхшашликларни белгилаб қўяди.

 

·        Машқнинг муҳокамаси ўтказилади.

ü Сиз машқни бажаришда қандай қийинчиликларга дуч келдингиз?

ü Кимни баҳолаш қийинроқ, ўзингизними ёки бошқаларними?

ü Сизнинг 1-чи ва 2-чи устунларингиздаги ўхшашликлар нималарни англатади?

ü Сиз ўзингизни яхши биласизми? Сизга ўзингиздаги барча жиҳатлар ёқадими?

ü Сиз нима деб ўйлайсиз, синфдошларнинг фикрини ўзгартириш мумкинми? Буни қандай амалга ошириш мумкин?

 

.Фойдаланиш доиралари

          Кўпроқ гуманитар фанлар йўналишида.

 

Афзалликлари  

         Ўзини таҳлил қилиш қобилиятини шакллантиради, ўзини мукаммаллаштириш истаги пайдо бўлишига ёрдам беради, бир-бирини қабул қилиш, бағри кенг бўлиш қобилиятини ривожлантиради.

 

Қийинчиликлари

         Ўқитувчи томонидан назорат қилиш қийин. Айрим ўқувчилар хафа бўлиб қолиши хавфи бор. 

 

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

19. Учта рост ва битта ёлғон

 

Таърифи

         Ҳар бир иштирокчи бир варақ қоғозда ўрганилаётган ёки ўрганилган мавзу бўйича учта тўғри фикр ва битта нотўғри фикрни ёзади.  Иштирокчилар жуфтликларга тўпланадилар, варақлар билан алмашадилар ва қайси фикр нотўғри бўлган эканлигини аниқлайдилар.

 

Фойдаланиш доиралари

         Уй ишини текшириш вақтида, ҳар қандай ўқув фанида мавзуни мустаҳкамлашда фойдаланиш мумкин.

 

Афзалликлари

         Кузатувчанликни ривожлантиради, ахборотни танлаб олиш кўникмасини ишлаб чиқади, болаларни хато топиш ва фикрларни ифодалашга ўргатади, ўқитувчига ўқувчиларнинг билимларини текширишга имкон беради.

 

Қийинчиликлари

         Материални ўзлаштириб ололмаган болалар топшириқни уддалай олмасликлари хавфи бор. Ўқитувчига фикрлар аниқлиги ва тўғрилигини кузатиш, машқни ўтказиш учун вақтни мўлжаллаб олиш қийин, чунки ўқувчиларда кўпинча фикрларни аниқ ифодалаш кўникмаси мавжуд бўлмайди.  

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

20. Юмалоқ қор

 

Таърифи

         Машқнинг мавзуси берилади. Дастлаб ҳар бир иштирокчи унинг устида индивидуал равишда ўй суради ва ўз фикрларини ёзиб олади. Сўнг эса гуруҳ иштирокчилари жуфтликларга бирлашадилар ва ўзларининг барча фикрларини бир вараққа ёзадилар. Такрорланадиган фикрлар бир марта ёзилади. Шундан кейин гуруҳлар 4 кишилик бўлиб бирлашадилар ва ҳоказо. Натижада (8 кишидан катта бўлмаган) гуруҳ шаклланади. Сўнг (8 кишидан иборат) гуруҳ ҳар бир ишлаб чиқилган фикрни алоҳида варақларга ёзиб олади ва уларни ватман варағи ёки доскага маҳкамлаб, ишланмаларни тақдим этади.

 

Фойдаланиш доиралари      

         Машқ биринчи навбатда мулоқотни тартибга солувчи восита сифатида қўлланилади ва кўпинча оддий ўқув топшириқлар билан бир қаторда ишлатилади. Бу жараёнда адабий қаҳрамонларни, тарихий муаммоларни, табиат тўғрисидаги маълумотларни ва ҳоказоларни муҳокама қилиш мумкин. 

 

Афзалликлари

         Ахборотни танлаб олиш кўникмаларин ҳосил қилади;

Қуйидагиларга ўргатади:

·        Тарқоқ ҳолатдаги фактларни ягона бир шаклга боғлаш;

·        Мавжуд бўлган  маълумотларни тизимлаштириш;

·        Ўқувчиларни тинглаш ва фикрларини эътиборга олиш.

·        Гуруҳнинг барча аъзоларининг фикрларини ҳосил қилиш ва мувофиқлаштириш.

Бундай техникадан фойдаланишда деярли барча иштирокчилар фаол муҳокамага киришадилар. Кишилар сони 30-40 тага етиши мумкин.

 

 Қийинчиликлари

         Ўқитувчига ўқувчиларни баҳолаш қийин. Баҳолашнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш керак, чунки ушбу машқни бажаришда ўқувчилар кўпинча бир-бирига ёки ўзларига баҳо берадилар. 

 

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

                          Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

21.Рақамлар сўзлайди.

 

Таърифи

         Ушбу стратегия 4та босқичан иборат:

1.     Гуруҳдаги ҳар бир ўқувчига рақам қўйилади (масалан, 4 кишидан иборат гуруҳда 1, 2, 3, 4 каби рақамлар қўйилади).

2.     Ўқитувчи бутун гуруҳга савол беради.

3.     Гуруҳ биргаликда ишлайди, «бошга бош» равишда, ва барча эшитадиган жавобни ўртага ташлайди.

Ўқитувчи тасодифий рақамни айтади ва бундай рақамга эга бўлган ўқувчи ўрнидан туради ёки қўлини кўтаради (рақамларни тасодифий танлаш учун парракдан фойдаланиш мумкин) ва бутун гуруҳ учун жавоб беради.

 

Фойдаланиш доиралари      

         Янги материалга тайёргарлик кўриш вақтида ўқувчиларнинг мазкур фан бўйича заҳирадаги (база) билимларини баҳолаш; ўқиб чиқилган материални қандай идрок этилганлигини баҳолаш; мавзу бўйича ҳақиқий ахборотни аниқлаш учун қўлланилади.

 

Афзалликлари

         Жараёнга барча ўқувчиларни жалб қилади; дўстлари билан ўзаро муносабатларни ўрнатишга ёрдам беради; ўқувчиларнинг билимларини аниқлайди.

  

Қийинчиликлари

         Аниқланмаган.

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

22. Ички ва ташқи доиралар.

 

Таърифи

         Қуйидаги босқичлардан ташкил топган:

1.     Ўқувчилар бир-бирига юзи билан қараб, икки доира бўлиб турадилар.

2.     Ўқувчилар кимлар билан юзма-юз келиб қолган бўлсалар, шулар билан жуфтликларни ҳосил қиладилар.

3.     Ўқувчиларга муҳокама қилиш учун савол берилади. Қисқа муддат давомидаги мулоҳазадан сўнг уларга саволни ўз шериги билан муҳокама қилиш учун 1-2 дақиқа вақт берилади. 

4.     Ўқитувчининг ишораси бўйича доиралар ҳар хил томонга айлана бошлайдилар. Натижада янги жуфтликлар ҳосил бўлиб, худди шу саволни янги суҳбатдош билан муҳокама қиладилар.   

5.     Бу жараён ҳар бир ўқувчи бир неча бошқа ўқувчилар билан жуфтлик  ҳосил қилиб чиқмагунича ёки ўзининг дастлабки шеригига қайтмагунича давом этади.

Доиралар ҳаракатланиши давомида саволлар ўзгариши мумкин. 

 

Фойдаланиш доиралари      

         Шундай қилиб ҳар қандай ўқув фанида ўқилган ёки ўрганилган материал қандай тушунилганлигини текшириш, турли фактлар ва жараёнларни такрорлаш, карточкалардан фойдаланиб, масалаларни ечиш, ўқув ёки шахсий ахборот билан ўртоқлашиш мумкин. 

         Ушбу машқдан ўқувчиларга бир-бири тўғрисида кўпроқ билиб олиш, ўз қўрқувлари, ихлос қайтишлари, интилишлари ва келажакдан умидлари билан ўртоқлашишга имкон бериш учун синф соатида фойдаланиш мумкин. 

 

Афзалликлари

         Барча ўқувчилар иш бажаради, уларнинг ҳар бири керакли ахборотни аниқлаштириши, дўстларидан ёрдам олиши мумкин. Ушбу машқ жамоани жипслаштиради. 

         Муҳокама учун саволлар, масалан, “Сизда қулайлик ҳиссини нима уйғотади?” ёки “Сизни келажагингиз билан боғлиқ нима кўпроқ ташвишлантиради?” каби саволлар тенгдошларнинг ўзаро ўқитиш жараёнини рағбатлантириши мумкин. 

 

Қийинчиликлари

         30 ўқувчидан ортиқ бўлган синфда бўш ўринни ташкил қилиш талаб этилади. Ўқитувчига болалар бир-бирига қандай ахборот узатаётганларини кузатиш қийин, бунга фақат болаларнинг ёрдами билан баҳо бериш мумкин.

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

 

 

23. «Мозаика» (терма иш)

 

Таърифи

         Бу иш тўрт босқичда амалга оширилади (ҳар босқичнинг давомийлиги 10 дақиқагача). Иштирокчилар олдиндан тайёрлаб қўйилган ва ҳар бир столга қўйилган ҳарфли индекслар (А, В, С) билан белгиланган карточкалар бўйича учликларга бўлинадилар.

 

1.     Ўқитувчи учликларга топшириқ беради: масалан, бирон мавзу бўйича тезислар тузиш, ўрганилаётган ҳодиса ёки воқеанинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, ўрганилаётган мавзу бўйича бошқа гуруҳ ўқувчилари учун саволлар тайёрлашни таклиф қилади. Натижада учликнинг ҳар бир ўқувчисида кичик гуруҳда келишилган қарор ёзилган варақ ҳосил бўлади.  

2.     Иккинчи босқичда иштирокчилар бошланғич гуруҳларини тарк этиб, ҳарфли индексларни бирлаштириш (А-А; В-В ва ш.ў.) асосида муваққат жуфтликларни ҳосил қиладилар. Жуфтликларда иштирокчилар бошқа таклифлар билан танишадилар, ўз ечимлари конспектини тўлдирадилар ва аниқлаштирадилар, зарур бўлса – икки турли гуруҳларнинг ёндашувларини ўзида мужассамлаштирадиган янги конспектни тузадилар. 

3.     Навбатдаги босқич шакли бўйича аввалги босқични деярли такрорлайди: барча иш “ҳарфлар бирлиги” асосидаги жуфтликларда, бироқ янги шериклар билан олиб борилади. Шу тариқа, учинчи босқич якунига келиб ҳар бир иштирокчи муаммони ҳал қилишнинг кўп вариантли конспектига эга бўлади. 

4.     Якунловчи босқичда иштироркчилар дастлабки учликларга қайтадилар, ва бошқа гуруҳларнинг фикрини била туриб, энг тўлиқ қарорни қабул қилиш, ўз нуқтаи назарига “сайқал бериш” имконига эга бўладилар.

 

Фойдаланиш доиралари      

         Ҳар қандай ўқув фанида.

 

Афзалликлари

         Ушбу услубият ўқитувчига ечилаётган масалаларнинг вариативлигини, яъни бир неча йўллар орқали ечиш мумкинлигини намойиш этишга имкон беради. Айни пайтда, ўқувчилар диққатини бу жараёнда “тўғри” ва “нотўғри” ечимлар бўлиши мумкин эмаслигига қаратиш лозим. Таклиф этилган ҳар бир вариантда оқилона фикр мужассамлашган, фақат уни “ўстириш”, яъни ривожлантириш лозим. 

 

Қийинчиликлари

         Катта вақт ажратилишини талаб қилади, шунинг учун ўқитувчига ушбу машқни дарсга мослаштириш ёки белгиланган вақтга қатъий риоя қилиш лозим.

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

24. «Классик жуфтликлар» ( «Классик учликлар»)

 

Таърифи

         Иштирокчиларга устига ўзаро классик ёки барчага маълум боғлиқликка эга бўлган  тушунчалар, одамлар фамилиялари, эртак ва фольклор қаҳрамонларининг номлари ёзилган (босиб чиқарилган) кичик карточкалар тарқатилади. 

Масалан, классик жуфтликлар:

Қор Бобо-Қор Қиз

Ромео ва Джульетта

Дебет- кредит

Функция- жадвал

Парабола- гипербола

Электрон – протон

Кенглик- узунлик

Биссектриса – бурчак

Ньютон- олма

Гейль- Люсак

Бойль- Мариотта

Классик учликлар:

Қуёш-ҳаво-сув

Ақл-шараф-виждон

Келди-кўрди-ғолиб бўлди

Минус-плюс-модуль

Медиана- баландлик- биссектриса

Сўзлар тартибсиз аҳволда бир варақ қоғозга ёзилган, масалан, Ромео, виждон, плюс, парабола и ш.ў. Ўқувчилар шу сўзлар орасида классик жуфтлик ёки учликни топиб, тузишлари ва ана шу боғлиқликни асослаб беришлари керак. Машқ ҳам индивидуал тартибда, ҳам кичик гуруҳларда ўтказилиши мумкин.

 

Фойдаланиш доиралари      

         Мактабда ўрганиладиган ҳар қандай фанда.

  Афзалликлари

         Ушбу машқ ўқувчиларга мактабда ўрганиладиган фанлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга ёрдам беради, ўқувчилар бирмунча дастлабки ишни бажаришга улгурган мавзулар ўртасидаги алоқани ўрганиш учун жуда қулай имкон яратади.

Қийинчиликлар

Аниқланмаган. 

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

25. Панелли мунозара.

 

Таърифи

         Катта гуруҳда ўтказилади (40 киши ва ундан ортиқроқ):

1.     Мунозара муаммоси ўқитувчи томонидан ифодаланади;

2.     Ўқувчилар 5-6 кишидан иборат кичик гуруҳларга бўлиниб, аудиторияда доира шаклида жойлашадилар;

3.     Ҳар бир гуруҳ аъзолари мунозара давомида уларнинг нуқтаи назарини ҳимоя қиладиган вакилни ёки раисни танлаб оладилар;

4.      Муаммо кичик гуруҳда 15-20 дақиқа давомида муҳокама этилиб, умумий нуқтаи назар ишлаб чиқилади;

5.     Гуруҳлар вакиллари доира ўртасига тўпланиб, гуруҳнинг нуқтаи назарини ҳимоя қилиш учун гуруҳ фикрини баён этиш имконига эга бўладилар. Қолган иштирокчилар муҳокама жараёни ва кичик гуруҳлар вакиллари умумий нуқтаи назарни қанчалик аниқ ифодалаётганлари кузатадилар. Улар ўз фикрларини баён этишлари мумкин эмас, лекин муҳокама давомида ўз мулоҳазаларини ёзиб қўйган кичик мактубларни узатиш имконига эга бўладилар;

6.     Гуруҳлар вакиллари бошқа аъзолар билан маслаҳатлашиб олиш учун  танаффус олишлари мумкин;

7.     Панелли муҳокама ажратилган вақт тугаганидан сўнг ёки қарор қабул қилинганидан кейин якунланади;

8.     Мунозара тугаганидан сўнг гуруҳлар вакиллари муҳокама қандай кечганлиги юзасидан танқидий мулоҳаза юритадилар, қарорлар эса барча иштирокчилар томонидан  қабул қилинади. 

 

Фойдаланиш доиралари

         Кўпроқ гуманитар ва табиий фанлар дарсларида қўлланилади.

 

Афзалликлари

         Иштирокчиларга берилган муаммо бўйича фикр алмашиш ва уни ҳал қилиш учун  ўз нуқтаи назарини баён этиш имконини беради. Таҳлилий фикрлаш қобилиятини ривожлантиради.  

 

Қийинчиликлари

         “Панелли мунозаранинг” барча иштирокчилари муҳокама қилинаётган муаммони ечишдан манфаатдор бўлишлари муҳим аҳамиятга эга, чунки фақат шундагина аудитория эътибори бегона нарсаларга чалғиб кетмайди.  

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

26. Ғоявий чархпалак.

 

Таърифи

1.       Кичик гуруҳнинг (4-5 кишидан иборат) ҳар бир иштирокчисига тоза оқ варақ берилади ва бир хил савол берилади (зарур бўлганда ўқитувчи гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси учун турли саволларни тайёрлаши ва таклиф қилиши мумкин). Барча иштирокчилар оғзаки фикр алмашмасдан, ўзларининг варақларида саволларга бўлган жавобларнинг ўз-ўзидан ақлга келиб қоладиган ифодаларини ёзадилар. 

2.     Ифодалар ёзилган варақлар вақт танқислиги сабабли соат милларининг ҳаракатланиши бўйича кичик гуруҳдаги қўшниларга узатилади. Бундай варақни олгандан сўнг ҳар бир иштирокчи варақда мавжуд ёзувларни такрорламасдан, янги ёзув киритиши лозим. Ҳар бир иштирокчининг варағи яна ўзига қайтиб келгандан сўнг иш якунланади. Ушбу босқичда ёзувлар таҳлил қилинмайди, баҳоланмайди ва танлаб олинмайди (ушбу услубиятнинг «ақлий ҳужум» билан айрим ўхшашлиги ана шунда намоён бўлади).  

3.     Кичик гуруҳларда иштирокчилар томонидан ифодаланган жавоблар ва таклифларнинг муҳокамаси ўтказилиб, уларнинг энг муҳимлари ва долзарблари якуний рўйхатга киритилади.  

4.     Кичик гуруҳлар ишланмаларининг натижалари билан алмашиш. Барча кичик гуруҳлар навбатма-навбат якуний рўйхатдан ўз ифодаларини таклиф этадилар. Агар бу ифода юзасидан бошқа гуруҳлар эътироз билдирмасалар у охирги рўйхатга киритилади. 

 

Фойдаланиш доиралари      

         Ҳар қандай ўқув фанида, топшириқлар маълум ўқув мавзусига ва маълум ёшдаги ўқувчилар гуруҳига мослаштирилгандан кейин.

Афзалликлари

         Таклиф этилган масалаларни изчил муҳокама қилишни ташкил этиш, сўнг жамоа бўлиб қарорни қабул қилиш; билимларни долзарблаштириш ва мавжуд тажрибани аниқлаш.

Қийинчиликлари

         Агар иштирокчилардан бири ушбу мавзу бўйича яхши тайёрланмаган бўлса, у бутун жараённи тўхтатиб қолиши мумкин. Мазкур вазиятда ўқувчига муҳокама этилаётган масалалар бўйича дарсликдан ёки бошқа адабиётдан фойдаланишга рухсат бериш мумкин, лекин бу унинг баҳосига албатта таъсир кўрсатиши тўғрисида огоҳлантириб қўйиш керак.

 

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

 

 

27. Ассоциациялар.

 

Таърифи

         Ўқувчиларнинг ҳар бир гуруҳига бўлажак мавзуни ўрганиш билан боғлиқ бўлган сўз ёки гап ёзилган плакат берилади. Унинг қуйига ўқувчилар ана шу сўз ёки гап уларнинг кўзлари олдида гавдалантирадиган тасаввурларини ёзиб қўядилар. Масалан: плакатда вертикал йўналиш бўйича танланган мавзу билан боғлиқ бўлган тушунча ёзилади. Ушбу сўзнинг ҳар бир ҳарфига иштирокчилар ўз тасаввурларини баён қиладилар ва ёзадилар. Масалан:

М – муаммо, мулоқот, мантиқ, мисол, масала…

У – уддаламоқ, узлуксиз, уйғунлаштирмоқ….
Н
назария, нажот, навбаҳор, нафосат
Ооқилоналик, омил, омма, онг
Ззимма, зукко, замон, зарар, зийнат
Аахборот, агротехника, ажойибот, авайлаш
Ррежа, равнақ, рағбат, рақам, раҳнамо
Ааҳамият, аҳвол, ақл, аҳиллик, афзаллик

         Турли гуруҳларда бўлажак мавзуни ўрганиш билан боғлиқ бўлган ҳар хил сўзлар бўлгани мақсадга мувофиқдир. Барча плакатлар илиб қўйилади, ўқиб эшиттирилади, лекин изоҳлаб берилмайди.

 

Фойдаланиш доиралари      

         Ҳар қандай мактаб фанида.

 

Афзалликлари

          Мулоҳаза юритиш жараёнига барча ўқувчилар фикрини жалб қилиш, иштирокчиларнинг эмоционал ҳолати.

 

Қийинчиликлари

         Аниқланмаган.

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

28. Умумий шовқин-сурон

 

Таърифи

         «Шовқин-сурон» 3 кишидан 6 кишигача бўлган жуфтликлар ёки гуруҳларда ўтказилади.

         Мавзу тушунтирилгандан сўнг ёнг ўқувчилар бирон мавзу бўйича чиқиш қилганларидан кейин гуруҳдаги ўқувчилар 5 дақиқа давомида ҳозиргина баён этилган ёки намойиш қилинганлар бўйича ўз фикрларини айтишлари мумкин. Ўқувчилар нималарни ҳис қилаётганлари, нималар тўғрисида ўйлаётганлари тўғрисида баён қилишлари ёки тушунмаган нарсалар бўйича бир-бирига савол беришлари мумкин. Шундан кейин гуруҳларни ёки жуфтликларни ўз фикрлари билан бутун синф билан ўртоқлашишни ёки савол беришларини илтимос қилиш мумкин.  

Фойдаланиш доиралари      

         Ҳар қандай ўқув фанида, топшириқлар маълум ўқув мавзусига ва маълум ёшдаги ўқувчилар гуруҳига мослаштирилгандан кейин.

 Афзалликлари

          “Умумий шовқин-сурон” дарс суръатини ўзгартириш учун фойдалидир. Масалан, ўқитувчи узоқ сўзлаганидан сўнг. Бу гуруҳлардаги ўқувчиларга ўзаро сўзлашиш ва эътиборларини жалб қилишга имкон беради.

Қийинчиликлари

Машқ ўтказиш вақтида шовқин-сурон кўтарилади. Ўқитувчи синфда тезда ўқув интизомини ўрнатишга эришиши мумкин бўлган усулларни олдиндан ўйлаб қўйиши лозим.

 

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

29. Сўзли тасаввурлар.

 

Таърифи

§  Ўрганилаётган масала билан боғлиқ бўлган энг асосий сўзни олинг.

§  Ўқувчилардан улар бу сўзни эшитганларида хаёлларига келадиган бошқа сўзларни тез олишни илтимос қилинг. Бу атиги 2-3 дақиқа сарфланадиган жуда қисқа машқ.

§  Биронта сўзни ҳам ёзмаслик мумкинлиги юзасидан изоҳ беринг. Натижада ўқувчилар дастлабки сўз билан тасаввур қиладиган турли сўзлардан иборат “бир лаҳзалик сурат” ҳосил бўлади.

§  Мавзу ўрганиб бўлингандан сўнг ҳар бир ўқувчидан улар ушбу мавзу бўйича нима деб ўйлаши ёки ҳис қилишини бир сўз билан ифодалашни илтимос қилинг. Ушбу мавзуга тегишли бўлган сўзни мисол келтиришни сўранг. Синф айланиб, бундай сўзларни йиғиб чиқинг. Бир ёки икки нафар ўқувчилардан ушбу сўзларнинг рўйхатини тузишни илтимос қилинг.

 

Фойдаланиш доиралари      

         Ушбу усул мавзуни ўрганиш жараёнининг бошида ўқувчилар мавзу бўйича нималарни билишларини, ҳамда бу жараён охирида – ўқувчилар қандай янгиликларни билиб олганларини аниқлаш мақсадида қўлланилиши мумкин. 

 

Афзалликлари

         Бундай усул ўқувчиларга ўзларининг шахсий ривожини кўришга, сизга эса – сиз бераётган таълим сифатини баҳолашга ёрдам беради.

 

Қийинчиликлари

         Машқ учун ажратилган вақтга қатъиян амал қилиш лозим. Жараённинг чўзилиши машқ моҳиятини ўзгартириши мумкин. 

 

Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари

 

30. Светофор.

 

Таърифи

         Маълум мавзуни ўрганиш вақтида ўқитувчи у бўйича тезисларни тайёрлайди (5-7та, мавзунинг мураккаблигига қараб). Тезислар навбатма-навбат доскага ёзилади (тасвири туширилади ёки олдиндан тайёрланган плакатлар шаклида илиб қўйилади). Ўқувчиларга ўйлаб чиқиш учун 1 дақиқа вақт берилади. Сўнг тезис билан рози бўлган ҳар бир ўқувчи яшил карточкани кўтаради; рози бўлмаган – қизил карточкани; иккиланаётган ёки қарор қабул қилишда бетараф бўлишни хоҳлаётган – сариқ карточкани юқорига кўтаради. Агар иштирокчилар фикри асосан бир-бирига мос келадиган бўлса, ўқитувчи навбатдаги тезисга ўтади. Агар тезис муҳокама қилинишни талаб қилса, иштирокчилардан ўз қарорларини асослаб бериш илтимос қилинади.

 

Фойдаланиш доиралари      

         Ҳар қандай ўқув фанида, топшириқлар маълум ўқув мавзусига ва маълум ёшдаги ўқувчилар гуруҳига мослаштирилгандан кейин.

 

Афзалликлари

          Ушбу машқ барча ўқувчиларнинг фикрини билиб олишга имкон беради: ҳеч ким оддийгина томошабин бўлиб қолмайди. Иштирокчиларнинг кўпчилигида машқ бошланганидан кейин бироздан сўнг нуқтаи назардаги тафовутлар сабабларини билиш ва ўз фикрини асослаш бўйича кучли қизиқиш пайдо бўлади. Ўқувчиларнинг нутқини, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш, асослаш қобилиятини ривожлантиради. 

 

Қийинчиликлари

         Агар вақт чекловлари сабабли мунозара ўтказишга имкон бўлмаса, ушбу услубдан фойдаланиш керак эмас. Агар тезисларнинг кўпчилиги бўйича иштирокчилар фикри бир-бирига мос келса, машққа бўлган қизиқиш тезда йўқолади. Машқ ўтказиш учун ресурсларни пухталик билан тайёрлашни талаб қилади.

 

 

 

Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологиялар

 

 

1.  Педагогик технологиянинг даражалари ва асосий йўналишлари

 

2. Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологияларнинг мақсад ва вазифалари

 

3.  Ўқув матералинининг белгили моделлари  асосида таълимни    жадаллаштириш технологияси

 

4. Таълим  жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш йўллари

 

5.  Таълим  жараёнини фаоллаштириш  ва  жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологияларда интерфаол методлардан фойдаланиш мезонлари

 

6. Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологияларда интерфаол таълимнинг ўрни

 

7. Ушбу йўналишда фойдаланиладиган ўқитиш методлари ва тадбиқ қилиш воситалари

 

8.  Дидактик ўйин турлари  ва мақсадлари

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кириш

 

      Мамлакатимиз ривожланишининг муҳим шарти замонавий иқтисодиёт, фан,  маданият, техника,  технология ривожи асосида кадрлар тайёрлашнинг такомиллашган тизимининг амал қилишига эришишдир.

     “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да “Таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-услубий мажмуаларини яратиш ва ўқув –тажриба жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш” умумий ўрта таълимнинг асосий вазифаларидан бири  сифатида белгиланган эди.

     Президентимиз  И.Каримов  “Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти  ва халқимиз форовонлигини юксалтиришдир” мавзусидаги Вазирлар маҳкамасининг мажлисидаги нутқида: “Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий  соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган,  уйғун ривожланган  инсонлар бўлиб, XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”,- деган эди.

     Президентимиз томонидан келажак авлод тарбиясига берилаётган бундай катта эътибор таълим тизимини   ва педагоглар зиммасига улкан вазифаларни юклайди. Бу вазифаларни амалга ошириш чуқур билим ва катта маҳоратни  талаб  этади.

    “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалга ошириш  узлуксиз таълим тизимининг тузилмаси ва мазмунини замонавий фан ютуқлари ва ижтимоий тажрибага таянган ҳолда туб ислоҳотларни кўзда тутади. Бунинг учун,  аввало, таълим тизимининг барча шаклдаги муассасаларида таълим жараёнини илғор, илмий-услубий жиҳатдан асосланган янги ва замонавий услубият билан амалда таъминлаш лозим. Ёш авлодга таълим-тарбия беришнинг мақсади, вазифалари, мазмуни, услубий талабларига кўра фан, техника ва илғор технология ютуқларидан унумли фойдаланиш бугунги таълим тизими олдида турган  долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

     Таълимнинг самарадорлигини ошириш, шахснинг таълим марказида бўлишини ва ёшларнинг мустақил билим олишларини таъминлаш учун таълим муассасаларига яхши тайёргарлик кўрган  ва ўз соҳасидаги билимларни мустаҳкам эгаллашдан ташқари замонавий педагогик технологияларни  ва интерфаол усулларни биладиган, улардан ўқув ва тарбиявий машғулотларни  ташкил этишда фойдаланиш қоидаларини биладиган ўқитувчилар   керак.  Бунинг учун  барча фан ўқитувчиларини янги педагогик технологиялар ва интерфаол усуллар билан қуроллантириш ва эгаллаган билимларини  ўқув–тарбиявий машғулотларда қўллаш малакаларини узлуксиз ошириб боришлари  лозим.

        1. Педагогик технологиянинг даражалари ва асосий йўналишлари

      Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча рўҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт ичида муайян назарий билимларни ўқувчиларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш. Улар томонидан эгалланган билим, кўникма ва малакалар даражасини  баҳолаш  ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат талаб этади.  Бу муҳим вазифани амалга ошириш умумтаълим муассасаларида ўқитишнинг анъанавий методларини илғор педагогик технологиялар билан қўшиб олиб боришни тақазо этади.

     Ўзбекистонда  Кадрлар  тайёрлашнинг  Миллий дастурида таълим-тарбияни тубдан ислоҳ қилиш илғор педагогик технологияларни жорий этиш; “Таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-услубий мажмуалари яратиш ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш”га  боғлиқлиги кўрсатилади.  Педагогик технологиялар ўзи нима?

    “Технология” юнонча “технос”-маҳорат, санъат ва “логос”- фан, таълимот сўзларидан ташкил топган.

    “Таълим технологияси” тушунчаси тушунчаси эса луғавий жиҳатдан (инглизча “an educational technology”) таълим (ўқитиш) жараёнини юксак маҳорат, санъат даражасида ташкил этиш борасида маълумотлар берувчи фан  (ёки таълимот) маъносини англатади. 

   Педагогик  технология ўз моҳиятига кўра субъектив хусусиятга эга бўлиб, яъни, ҳар бир педагог таълим-тарбия жараёнини ўз имконияти, касбий маҳоратидан келиб чиққан ҳолда ижодий ташкил этиши лозим. Қандай  шакл, метод ва воситалар ёрдамида  ташкил этилишидан қатъий назар педагогик технологиялар:

   -педагогик фаолият (таълим-тарбия жараёни)нинг самарадорлигини ошириши;

   -ўқитувчи ва  ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириши;

   -ўқувчилар томонидан ўқув предметлари бўйича пухта билимларнинг эгалланишини таъминлаши;

   -ўқувчиларда мустақил, эркин ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириши;

   -ўқувчиларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқара олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиши;

   -педагогик жараёнда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг устуворлигига эришишни кафолатлаши зарур.

   Педагогик технология ҳозирда барча педагогик касблар ҳамда таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш, бошқариш, назорат қилиш билан боғлиқ касбларнинг асосини ташкил қилади.

   Педагогик технология-таълим-тарбия бериш бўйича кўзда тутилган мақсадга эришишни кафолатлайдиган жараён. Бу жараён маълумотларни ўзлаштириш учун қулай шакл ва усулда узатиш орқали ўқувчини мустақил ўқишга, билим олишга, фикрлашга ўргатишни кафолатлайди.

                                  Педагогик технология даражалари

    Педагогик технологияларни умумпедагогик, хусусий (ўқув фанлари) ва кичик технологиялардан иборат учта даражага ажратилади.

   Умумпедагогик технология турли даражадаги тизимларни ифодалайди. У айрим ҳудуддаги, тумандаги, таълим муассасасидаги ёки таълимнинг айрим поғонасидаги барча таълим-тарбия жараёнига тегишли бўлади.     Умумпедагогик технология ўз ҳудуди ёки таълим муассасасидаги  таълим-тарбиявий мақсадлар, мазмун, воситалар, бошқарув шакли ва усуллари,  ўқув-тарбия жараёни иштирокчилари фаолиятининг алгоритмларини белгилайди.

    Хусусий технология таълим-тарбия мазмунининг айрим йўналишларини амалга ошириш усуллари ва воситалари  мажмуасини ўз ичига олади. Бунда  айрим фанларни ўқитиш технологиялари, раҳбарнинг, ўқитувчининг, тарбиячининг  ва ўқувчининг ишлаш технологиялари киради.

   Кичик технологиялар  ўқув-тарбия жараёнининг алоҳида қисмларини ўз ичига олади.  У айрим дидактик ва тарбиявий мақсадларни ҳал қилиш билан шуғулланади.  Буларга дарслар технологияси, тушунчаларни шакллантириш, янги билимларни ўзлаштириш ва  мустақил ишлаш технологиялари, ўқув материалларини такрорлаш, ўзлаштиришни  ва тарбияланганликни назорат қилиш технологияларини ҳамда айрим тадбирларни  ташкил қилиш ва амалга ошириш технологиялари киради.

                    Педагогик технологияларнинг асосий йўналишлари

    Педагогик технологиянинг йўналишлари кўп бўлиб, улардан айримлари қуйидагилар.

    Ҳозирги анъанавий таълим   XVII асрда Я.А. Коменскийнинг  дидактик тамойиллари асосида шаклланиб, ҳозирда дунёдаги мактабларда энг кўп қўлланаётган синф-дарс тизимидан иборат. Замонавий педагогик технологиялар асосан шу тизимни  турли йўналишларда такомиллаштириш мақсадларида яратилиб, ҳозирда турли йўналишларда ривожланмоқда.

   Педагогик жараённи такомиллаштириш, уни ўқувчи шахсига йўналтиришга асосланган педагогик технологиялар.  Ҳамкорлик технологияси, таълимнинг инсонпарварликка асосланган технологияси ва бошқалар.

   Ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштириш асосидаги педагогик технологиялар. Муаммоли таълим, ўйинлар, таянч сигналлар, конспектлари технологиялари ва бошқалар.

   Ўқув материалини дидактик жиҳатдан  такомиллаштириш ва қайта ишлаб чиқиш асосидаги педагогик технологиялар. Бу технологиялар ўрганилаётган билимларнинг дидактик тизими оптимал мазмунга эга бўлиши, билимларга тизимли нуқтаи назардан ёндошиш, ўқувчиларга билимларни эгаллашнинг энг мақсадга мувофиқ йўлларини ўргатиш каби тамойилларга  асосланади.

   Ўқув жараёнини самарали бошқариш ва ташкил қилиш асосидаги педагогик технологиялар. Бу технологияларга такомиллаштирилган, индивидуаллаштирилган, дастурлаштирилган  таълим технологиялари,  таълимнинг жамоа усули гуруҳли, компьютерли таълим технологиялари кабилар киради.

   Табиатга мувофиқлаштирилган  педагогик технологиялар.  Буларга ўқувчининг  табиий имкониятлари, таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишнинг  табиий имкониятлари  ва бошқа табиатга  мувофиқ имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни амалга оширишга асосланган  педагогик технологиялар  киради.

   Ривожлантирувчи таълим технологиялариБуларга ўқувчи шахсининг сифатларини, айрим соҳалардаги   билимларини, ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиялари киради.

   Булардан ташқари хусусий (ўқув фанлари)  педагогик технологиялари, альтернатив ҳамда муаллифлик педагогик технологиялари  ҳам мавжуд.   

     Булардан ташқари ҳозирда педагогик технологияларнинг турли йўналишлари бор бўлиб, улардан асосийлари  эмпирик, когнитив, эвристик, креатив, интегратив, атаптив педагогик технологиялардан иборат.

   Эмпирик-сезги аъзолари орқали билим олиш. Бу технологияда асосий эътибор сезги аъзоларининг  табиий ривожланганлик имкониятларига  таянган ҳолда билим бериш ва уларни  янада такомиллаштириб боришга қаратилади.

   Когнитив-атрофдаги олам тўғрисидаги билимлар доирасини кенгайтириш технологияси. Табақалаштирувчи (билим ўрганишда таркибий қисмларга ажратиш) тафаккурни шакллантиради, билим эҳтиёжларини ривожлантиради.

   Эвристик- йўналтирувчи таълим бериш йўли билан таълим бериш тизими. топқирлик, фаолликни  ривожлантиришга хизмат қилувчи, ўқув-изланиш таълим методи.  Оптималлаштирилган  (кўп вариантлардан энг  маъқулини, мосини, мувофиқини танлаш) тафаккурни ривожлантиради.

 Креатив-тадқиқот характерига, хусусиятига эга бўлиб,  ўқувчиларда мақсадга йўналтирилган ижодий тафаккурни  жадал ривожлантиради.

   Инверсион-ахборотларни турли томондан ўрганиш, ўрнини алмаштириш хусусиятига эга бўлиб, тафаккур (фикрлаш) тизимини  ривожлантиради.

   Интегратив-ахборотларни ташкил қилувчи чексиз кўп кичик  қисмларини ўзаро ажралмас боғлиқлиги  уларнинг яхлитлиги, бир бутунлиги асосида ягона тўғри хулосани аниқлаш.

    Адаптив –ахборотларни ўрганиш ва улардан  фойдаланиш жараёнини ўрганиш ҳамда ўргатиш учун қулайлаштириш, мослаштириш асосида кутилган натижага зришиш.

   Инклюзив-ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабатларида тенглик асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш.

    Педагогик технология билан методика орасидаги айрим фарқлар.

    Методика- бирор ишни мақсадга мувофиқ ўтказиш методлари, йўллари мажмуаси. Алоҳида методикаларни ташкил қилади. Педагогика фани соҳасида маълум ўқув фанини ўқитиш қонуниятларини тадқиқ қилади. Масалан, тиллар методикаси, арифметика методикаси ва шу кабилар.     Методиканинг педагогик технологиядан фарқини тушуниш ва амалда ҳар иккисидан унумли фойдалана билиш талаб қилинади. Улар орасидаги фарқлар қуйидагича.

 

    Педагогик технология билан методика орасидаги айрим фарқлар.

  

Асосий тушунчалар

Педагогик технология

Методика

Таърифлар

Педагогик технология-инсонга олдиндан белгиланган мақсад бўйича таълим-тарбиявий таъсир ўтказиш фаолиятидан иборат

Методика-маълум ўқув фанини ўқитиш ҳамда тарбиявий ишлар қонуниятларини тадқиқ қилувчи фанлар

Мақсад

Комил инсонни шакллантириш

Алоҳида ўқув фанларини ўқитиш ҳамда тарбиявий ишларнинг юқори сифатда бўлишини таъминлаш

Қўллаш миқёси

Барча таълим-тарбия жараёнида

Хусусий фанларни ўқитиш ҳамда тарбиявий ишларнинг юқори сифатда бўлишини таъминлаш

Воситалар

Барча таълим-тарбиявий воситалар, хусусий методикалар

Алоҳида ўқув фанларини ўқитишда ҳамда тарбиявий ишларда қўлланиладиган воситалар

Педагогик жараён

Таълим ва тарбия технологияси асосида Таълим менежменти  ва маркетинги    Педагогик технология билан методика орасидаги айрим фарқлар. Таълим-тарбия соҳасидаги энг илғор тажрибиларни умумлаштирувчи лойиҳалар асосида ривожланиб боради. Етарли мутахассисликка эга.Мутахассислар томонидан қўлланганда ўзаро ўхшаш натижалар таъминланади.

Таълим-тарбия методикаси  асосида ижодкор ўқитувчиларнинг илғор тажрибалари асосида ривожланади.

Хусусий тажрибалар асосида бойитиб борилади.

БИР муаллифнинг илғор педагогик тажрибасини ҳамма педагоглар айнан қўллай олмайдилар. Бундан эса натижалар ҳар кимда ҳар хил бўлади.

Педагогик технологиянинг таркибий қисми ҳисобланади.

Таркибий тузилиши

Мунтазам тизимни ташкил қилувчи модулларга эга

Модуллар ўқитувчининг касбий тайёргарлик даражасига мувофиқ ўзгарувчан

Амага ошириш босқичлари

Мунтазам алгоритмлар тизимига мувофиқ амалга оширилади

Алгоритмлар ўқитувчининг индивидуал ишлаш усулига мувофиқ ўзгарувчан

Келиб чиқиши

Хусусий методикаларнинг  ривожланиши натижасида  келиб чиққан

Таълим-тарбиянинг турли хусусий масалаларини ҳал қилиш зарурати натижасида келиб чиққан

Натижа кафолати

Олдиндан белгиланган мақсадга эришиш кафолати бор

Олдиндан белгиланган мақсадга ҳар бир ўқитувчи ўз имконияиларига мувофиқ турли даражада эришади. Шу сабабли талаб даражасидаги  натижа кафолатланмайди. Асосан ижодкор ўқитувчиларгина  яхши натижага эришадилар

 

           

 

 

                Педагогик технологиянинг асосий таркибий қисмлари

Блок-схема: процесс:                                               Восита
йўл
усул
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                      

 

 

                                                Педагогик мотивлар

   Пеагогик технология ўз вазифаси бўлган ижтимоий буюртмани бажариб, жамият,  ота-она, ўқитувчи,  ўқитувчининг эҳтиёж, манфаат, мақсадларига мувофиқ бўлган мотивларини қондиришга хизмат қилади

 

                   
 
 
   

Кадрлар тайёрлаш

 
 

Фарзанд тарбияси таълими

 
       

Касбий мақсад, вазифалар, педагогик мақсад

 
 

Билим ва тарбия олиш, касб-ҳунар ўрганиш, (қизиқиш ҳавасига кўра)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   2. Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологияларнинг мақсад ва вазифалари

   

   Маълумки, ҳар қандай технология таълимнинг янги мазмунини шакллантирувчи таълим тамойилларига  асосланади ва таълим олувчи шахсини тарбиялаш, унда меҳнат ва муайян йўналишларда касбий кўникмаларни ҳосил қилишга йўналтирилади. Таълим жараёнининг фаол субъектлари ўқитувчи ва ўқувчилар бўлиб, уларнинг ҳамкорликдаги фаолиятлари  муайян мавзу (ёки фанлар асослари) бўйича кам куч ва вақт сарфланган ҳолда назарий ва амалий билимларни чуқур ўзлаштириш имконини берувчи жараённинг умумий моҳиятини тавсифлайди.

    Ўқитувчининг фаол, самарали фаолият кўрсатишига йўналтирилган таълим жараёнининг методик ишланмасидан фарқли равишда, таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологиялари таълим олувчиларга қаратилади, шунингдек, уларнинг шахсий ва ўқитувчи билан биргаликдаги фаолиятини ҳисобга олган ҳолда ўқув материали  ўзлаштиришга шароит яратади, таълим-тарбияси бутун машғулот давомида ўқувчиларнинг фаоллиги ва қизиқувчанлигини мунтазам равишда ривожлантириб бориш мақсадини кўзда тутади, ўқув омилларини яратишга асосланган педагогик технология талабларини ўқув ёки ишлаб чиқариш фаолиятига тезкор жалб қилиш имконини беради. Акс ҳолда, заиф, етарли даражада тушунарли бўлмаган ёки аниқ натижани кўзланмаган топшириқлар машғулотнинг самарасиз якунланишига олиб келиши мумкин.     

   Бугунги кунда бир қатор ривожланган мамалакатларда  ўқувчиларнинг ўқув ва ижодий фаолликларини оширувчи  ҳамда таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини кафолатловчи педагогик технологияларни қўллаш борасида катта тажриба қўлланган бўлиб, ушбу тажриба асосларини ташкил этувчи методлар интерфаол методлар номи билан юритилмоқда.  

    Асосий мақсад:   Республикамизнинг таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш истиқболли педагог  ходимларга замонавий педагогик технологиялар ва интерфаол усулларни ўргатиш, педагогика ва психология  фанларига оид билимларини янада  мустаҳкамлаш ва олган билимларини ўқув-тарбия жараёнига қўллай олишларига эришиш, шунингдек,  уларга педагогик маҳорат сирларини очиб бериш, педагогик ва ахборот технологияларни амалиётга жорий этишда педагог- ўқитувчиларнинг касбий малакаси ва  маҳоратини оширишга амалий ёрдам кўрсатиш. 

   Демак, ” Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологиялар”ни қўллашдан мақсад:

  *бўлажак мутахассисларни мавжуд педагогик қонуниятлар ва аниқ шарт-шароитга, асосан таълим-тарбия жараёнини лойиҳалаш самарали метод ва воситаларни танлашга ўргатишдан иборат.

 

                         Замонавий педагогик технологияларнинг вазифаси

 

   *бўлажак ўқитувчиларга педагогик технология, ривожланган мамлакатлар илғор педагогик технологияси. Ўзбекистонда  “Кадрлар тайёрлашнинг  Миллий дастури”ни амалга ошириш тажрибалари ҳақида назарий билим бериш:

   *педагогик жараённи лойиҳалаш:

   *таълим-тарбия мақсади, мазмунини  ва оптимал методларини қўллаш кўникма ва малакаларини шакллантириш:

   *педагогик диогностика қобилиятини ўстиришдан иборат.

   Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологияларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва  ўқитувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.

   Бундай  педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларга:

-ўқувчининг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод қилиш ва изланишга жалб этилиши;

-ўқувчиларнинг ўқув жараёнида фанга бўлган қизиқишларини доимийлигини таъминланиши;

-ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини  мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий ёндошган ҳолда кучайтирилиши;

-педагог ва ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги  фаолиятини доимий равишда ташкил этишлари киради.

    Замонавий педагогик технология ўқув мақсадини аниқлаш ва таълим жараёнини лойиҳалашда қуйидагилар назарда тутилади:

   *ўқувчининг фаоллигини ошириш, уни ҳамкорликка чорлаш;

   *ўқув режасида кўзда тутилган ўқув фанлари бўйича дастурлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маъруза матнлари билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш;

   *ўқув материалларини мустақил мутоалаа қилиш кўникма ва малакаларини шакллантириш;

   *ўқувчини ўз фикрини баён қила олиш, ҳимоялаш, исботлай олишга одатлантириш;  

    Ўқувчи шахси, унинг мустақил билиш фаолияти таълим жараёнида ривожланиб бориши туфайли таълим методларини такомиллаштиришга эҳтиёж туғилади. Шу тариқа таълим жараёнини мазмунан умумлаштириш концепцияси, таълимни алгоритмлаштириш,  муаммоли таълим, ақлий фаолиятни босқичлаб шакллантириш назарияси, таълимда ҳамкорлик фаолияти, каби ғоялар юзага келади. Бу ҳол авторитар педагогика ўз ўрнини ҳамкорлик педагогикасига беришини тақозо этади. Энди ўқитувчи ўқувчининг раҳномоси, энг яқин одами,  ҳамдарди.  Шунинг учун ҳам таълим жараёнига педагогик технологиялар, интерфаол методлар жадал суратлар билан кириб бормоқда.

   Таълимда интерфаол метод- бу ўқувчи билан ўқитувчи ўртасида таълимни ўзлаштириш муносабатларини янада кучайтириш,  фаоллаштириш  демакдир.

   Педагогик технология таълим тизимида мазмунан унга тегишли бўлган дастурлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, кўргазмали қуроллар ва техник воситаларни умумлаштириш жараёнидир.

   Ўқувчиларда ҳиссиёт динамикасини мақсадга мувофиқ равишда йўналтирувчи миллий истиқлол ғоясини ўзлаштиришга ундовчи турли адабий кечалар, учрашувлар ташкил қилиш, у ёки бу даврдаги иштирокчилар фаоллигини оширишга хизмат қилувчи барча таълимий ва тарбиявий методлардан оқилона фойдаланиш билим самарадорлигини оширишнинг муҳим омилидир. Ўқувчиларни бошланғич синфларданоқ интерфаол педагогик технологияларнинг улар ёшига мос элементларини қўллаб дарсларни ташкил этиш ўқув жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришда  катта ижобий натижалар бераётганини кўрсатади.

      Интерфаол  педагогик  технологиялар асосида ташкил этилган дарсларнинг афзалликлари шундан иборатки, бундай дарслар тизими тафаккурни чархлайдиган, Ватанга чексиз муҳаббат, садоқатни, фуқаролик  ахлоқи ва демократик маданиятни шакллантирувчи фан асоси бўлиб хизмат қилади. Фанларни ўқитишда “Гуруҳлар билан ишлаш”, “Мунозара”, “Муаммоли ўқитиш”, “Ақлий ҳужум” каби методлар, шунингдек жадваллар билан ишлаш, мустақил фикрни ифодалайдиган ёзма ишлар, иншолар ёзиш ўқувчилар фаоллигини  оширади.  Бу методлар асосида олиб борилган ана шундай дарслар вақт тежамкорлиги билан бирга, янги билимларни ўқувчига етказиб беради, шунинг билан бирга болани ўйлантирадиган, чуқур мушоҳадага ундайдиган, бутун диққат эътиборини ўзига жалб қила оладиган, муаммоли вазиятлар, баҳс-тортишувларда тўғри хулосалар билан вазиятдан чиройли чиқиб кета оладиган ва олган билимларини бошқа мавзулар билан боғлаб, умумлаштирадиган шароитга эга бўлади.

    Ўқув жараёнида ўқувчилар фаоллигини оширувчи ўқитиш методларидан бири “Кичик гуруҳларда ишлаш” методидир.Бунда ўқувчилар кичик гуруҳлрга бўлиниб ишлайдилар ва бу жараёнда ҳар бир гуруҳ бир-биридан ўрганишга, ўрганганларини ўз салоҳиятлари доирасида баҳолашга, турли вазиятларда  билимларни қадрлаб, хулоса чиқаришларига имкон яратилади.

Ушбу методни қуйидагича қўллаш мумкин:

   1.Фаолият йўналиши аниқланади. Муаммодан бир-бирига  боғлиқ бўлган масалалар бепгиланади.

   2.Керакли асос яратилади. Ўқувчилар мазкур муаммо ҳақида тушунчага эга бўлишлари керак (таълимнинг бу методида рангли, лавҳали суратлар, мавзуга оид 5-6 минутлик экранлаштирилган ҳужжатли фильмлар намойиш этилиб, қалтис вазиятларда  “Шу ҳолатда  мен нима қила олар эдим?”, “Нима қилмоқ тўғри бўларди?” каби).

   3.Гуруҳлар белгиланади. Ўқувчилар гуруҳларга 5-6 кишидан қилиб бўлинади.  Аниқ кўрсатма, топшириқ бўйича ишга киришилади.

   4.Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ фаолиятини қўллаб-қувватлаб, йўналтириб туради.

   5. Дарс якуни муҳокама қилинади, ўқувчилар баҳоланади, рағбатлантирилади.

    Мунозара  методида эса ҳар бир ўқувчи муаммоли масала устида ишлайди. Гуруҳ қатнашчиларининг  ҳар бир аъзоси ўз фикрини эркин айтиш имконияти шароити яратиб берилиши керак. Сўнг қатнашчилар билдирган фикр ва муносабатлар гуруҳлаштирилиб, таҳлил қилинади.

   “Ақлий ҳужум” бирор муаммони ечишда иштирокчилар томонидан билдириладиган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб,  улар орқали маълум ечимга келинадиган энг самарали методдир.

    Бу метод орқали шахсни ижодий-техник қобилиятини  ўстириш, ривожлантириш, уларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш мумкин. Бунинг учун иштирокчиларга, ҳақиқатдан йироқ бўлган таклифларни қабул қилсалар ҳам, ижодий ёндошишлари учун ёрдам берилади;  ҳамма фикр ва таклифлар, улар қанчалик ғайриоддий туюлмасин, ёзиб борилади; вақт  белгиланади, бир-бирлари билан ишлаб чиққан таклифлар ўртоқлашади.  Бу методни  қўллаш ривожланган давлатларда яхши натижалар берган.   

    Ўқув жараёнида инсонпарварлик тамойилига мос энг илғор замонавий технологиялар, яъни изланиш, ишчан ўйинлар, “Гуруҳли баҳс” каби методларлардан моҳирлик билан фойдаланиш ўз самарасини беради.  Масалан, адабиёт дарсларида ижодий ўқиш методи таркибида ўқитувчининг ифодали ўқиши, ўқувчиларнинг ифодали ўқиши, таққослаш, бадиий идрок этиш усуллари қўлланилади ва у эвристик суҳбат билан алоқада олиб борилади. Репродуктив метод эса ўқитувчининг ахбороти, билимларни ўқувчиларга етказишда муаммоли вазиятлар яратиб, уларни ижодкорликка, мустақил фикрлашга йўналтиришда юқори натижа беради. Бунда ўқувчилар асарларни таҳлил этишда индуктив ва дедуктив метод, яъни оддийдан мураккабга ва аксинча, мураккаб вазиятлардан оддийга қараб борилади.   

Энг аввало, ўқитувчи ўқувчиларнинг қизиқишларини ошириш учун дарсларнинг мазмун ва сифатига эътибор беради. Бунинг учун болаларни фикрлашга, уларни фаоллаштиришга ҳаракат қилади. Ўқувчини тайёр билим қабул қилувчи эмас, балки синфда ўқув жараёнининг фаол иштирокчисига  айлантириш учун мунозара қилишга йўллайди.

 Масалан, 6-синфда  “Туб феъл, ясама феъл, қўшма феъл” мавзусини ўтишда аввал учта диопозитивни диопроекторда намойиш қилиш мумкин.

   1-  диопозитивда пахтазор, теримчилар:    

   2-  диопозитивда тахта рандалаётган бола:          

   3-  диопозитивда ўғил бола эшик очиб, қиз болага йўл бераяпти.

   Ўқитувчи ўқувчиларни уч гуруҳга бўлиб, ана шу тасвирларга қараб қисқача матн тузишни топширади. Ўқувчилар, албатта ижодий фикрлаш асосида матн тузадилар.   

    Ўқув жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

 

3. Ўқув матералинининг белгили моделлари асосида таълимни    жадаллаштириш технологияси

       Россия Таълим академиясининг академиги,  Донецк очиқ университети профессори Виктор Фёдорович  Шаталов  ўқитишнинг жадаллаштириш технологиясини  ишлаб чиқди ва мактаб мактаб амалиётига тадбиқ этиб, анъанавий синф-дарс тизимининг очилмаган қирраларини кашф этди.

   Бу технологияда:

   Таълим мақсадлари:

   *Билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш.

   *Ҳар қандай  индивидуал  қобилиятли болаларнинг барчасини ўқитиш.

   *Тезлашган  ўқитиш (умумий ўрта таълим ҳажмини 9 йилда ўқитиш).

  Принциплари:

   * кўп марта такрорлаш, мажбурий босқичли  назорат, йирик блоклар билан ўрганиш; фаолиятнинг динамик яхлитлиги, тачнч сигналлар, ҳаракатларнинг мўлжалли  асослари ;

   *шахсга йўналтирилган ёндошув;

   *инсонпарварлик (барча болалар иқтидорли);

   *ўқув  вазиятларининг тафовутсизлиги, тузатиш учун истиқболларнинг очиқлиги, муваффақиятнинг  ўсиб  бориши;

   *таълим-тарбиянинг узвийлиги.

   Мазмуннинг ўзига хос  жиҳатлари:

* Ўқув материали йирик ҳажмда киритилади.

* Материал блоклар бўйича жойлаштирилади.

* Ўқув материали таянч схема-конспект кўринишида чизмавийлаштирилади.

   В.Ф. Шаталов технологиясининг  асосий ғояси:  дарсда ўқувчиларнинг ялпи фаоллигини таъминлайдиган ўқув фаолияти тизими яратилади. Ўқув фаолиятининг андазаси асосида таянч конспектлари (сигналлари) – ўқув материалининг кодлаштирилган кўрсатмали чизмалари ётади.

   Таянч- мўлжалли  ҳаракатлар асоси,  боланинг ички ақлий фаолиятини ташқи кўринишида ташкил этиш усули.

   Таянч сигнал – ассоциатив рамз (белги, сўз, чизма, расм, шакл ва бошқа) бўлиб, маълум фикрий маънони билдиради.

   Таянч конспект- қисқача шартли матн кўринишидаги  таянчли сигналлар тизими бўлиб, яхлит ўқув материалининг ўзаро боғлиқ элементлари сифатида тушунчалар, фактлар, ғоялар тизимининг кўрсатмали конструкциясини ўзида акс эттиради.

   Бу технологияда ўқитувчи меҳнати асосий  мавқени эгаллайди ва бу меҳнатга ўқувчилар айрим  ҳоллардагина (назорат, маслаҳат, ёрдам) жалб этилади. Таянч сигналлари ёрдамида ўқитиш жараёни қатор босқичлардан иборат:

   1. Синфда ўқитиш: мавзу ўқитувчи томонидан одатдагидек синф доскаси ёнида (бўр, латта ёрдамида)  тушунтирилади, кейин эса таянч конспектлар асосида  мавзуни  тушунтириш такрорланади, ўқувчиларнинг ўз конспектлари устида мустақил ишлаши таъминланади ва фронтал тарзда билимлар мустаҳкамланади.

   2. Уйда мустақил ишлаш: таянч конспектидаги кодлаштирилган ўқув материалларини ўқувчи дарслик ёрдамида ойдинлаштирилади.

   3. Назорат ва баҳолаш: мавзу бўйича ўқувчининг билим, кўникма ва малакалари  ташқи назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш ёрдамида текширилади.  Назорат шакли: таянч конспекти бўйича ёзма, мустақил иш, оғзаки сўров: жуфтли ўзаро назорат, гуруҳли ўзаро назорат:

   Муаллифнинг бой тажрибаси –“таянч сигналлари варақаси” асосида ташкил этилган ўқув билиш  фаолияти ўқувчиларнинг  юқори кўрсаткичга  эришишини  шубҳасиз таъминлайди. Ўқувчи  олган баҳо билимларни ҳисобга олиш варақасида қайд этилади ва у хоҳлаган вақтда қайта тайёрланиб, ўз баҳосини тузатиши мумкин.  Демак, бу технология очиқ истиқболли принципни таъминлаган ҳолда ўқитувчи ва ўқитувчи ўртасида низо туғдирмайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4.Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш йўллари

 

   Компьютер техникасининг пайдо бўлиши  ва унинг қўлланиши  фан ва техниканинг кўп соҳаларида катта бурилиш ясади. Олинган маълумотларни тез ва қайта ишлаш инсоният меҳнат фаолиятининг натижасига тўғридан-тўғри таъсир этади. Шунинг учун ҳам компьютерларни ишлаб чиқариш, унга бўлган эҳтиёж кундан кунга ўсмоқда.

   Ўқув жараёнини жадаллаштириш-самарадор техник воситаларни, компьютер воситалари ва илмий-техник тараққиётнинг охирги ютуқларини  ўқув-тарбия жараёнида  қўллаб, ўқувчи ва ўқитувчининг дарс жараёнида қилган меҳнати миқдорини кучайтириш ва кўпайтиришдан иборат.

     Ўқув жараёнини жадаллаштириш ўзининг объектив ва субъектив қонуниятларига эга  ва ўзига хос воситалар орқали амалга оширилади. Ўқувчининг  мустақил билиш фаолиятини қайтаришга асосланган усулга ўтказувчи ва бошқарувчи каби ҳаракат қиладиган билиш фаолиятини  фаоллаштирадиган механизмнинг таркибий қисми айнан ушбу воситалар ҳисобланади.

   Компьютер ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиради, чунки замонавий компьтерлар кўргазмалиликни  (катта имкониятини очади), яъни кўришни эшитиш билан қўшишни, мультипликация ишлатиш ва бошқа имкониятларни беради.

   Компьютер ўқув жараёнида тўртта тартибда ишлаши мумкин: пассив қўллаш,  реактив мулоқот,  фаол мулоқот  ва  интерфаол  мулоқот.

   Биринчи тартибда компьютер оддий ҳисобловчи қурилма сифатида, яъни ҳисоблаш жараёнини тезлаштириш учун фойдаланилади. Бундай қўллаш ҳисобланиши керак бўлган масалалар жуда оғир бўлган ҳоллардагина  фойдалидир. Пассив тизимларга  шунингдек, қўлловчининг хоҳишидаги сўроқларга қисқача маълумот бера оладиган автоматлаштирилган маълумот омборлари ҳам ҳосил бўла олади.

   Реактив мулоқот тартиби  педагогик нуқтаи назардан самаралироқдир. У автоматлаштиришгача олиб борилиши керак бўлган кўникмалар ҳосил қилишда керакдир. Юқорида келтирилган икки тартибни ўз ичига олган учинчи тартиб-фаол мулоқот тартиби қизиқарлироқдир. Бунда ўқувчи компьютерни ҳисоблаш қурилмаси сифатида қўллаши мумкин, ундан турли туман йўл-йўриқ олиши мумкин, компьютер эса ўз навбатида, ўқувчига масала ва савол қўяди, уни баҳолайди. Мулоқот охирида компьютер ўқувчига назорат пайтида билмаган билимларни чуқурроқ ўрганишга қаратилган методик кўрсатмалар беради.

   Тўртинчи тартиб бўлган – интерфаол мулоқот сунъий интеллект яратиш  борасида қўйилган  қадамдир.  Бу тартибда  компьютер, ўқувчи ва ўқитувчи билан тенг ҳуқуқда мулоқот олиб борадиган ҳамсуҳбат жиҳатдан  янги “ўқитувчи-компьютер -ўқувчи” тизимига кириб, компьютер талабига жавоб беради, қийин вазиятларда ёрдамга келади, ўқитувчига ёрдамга мурожаат қилади ваҳаказо.

   Юқорида саналган тўртта мулоқот тартиблари ўқув жараёнида ўтиладиган предметларни ўзаро алоқадорлигини амалга оширишга имконият беради.  Хуллас, компьютер ўқитиш жараёнини етарлича енгиллаштирадиган восита бўлиб, ўқув-тарбия жараёнини жадаллаштиради.

   Ўқув-тарбия жараёнини жадаллаштириш учун ўқитувчи-ўқувчи-компьютер учлигининг  ўқув фаолиятидаги  ўрни ва босқичларини таҳлил қилиш зарур. Бу босқичлар қизиқиш уйғотиш, қабул қилиш, тушуниш, ўзлаштириш, билимларни мустаҳкамлаш, эслаш, долзарблаштириш, амалда қўллашлардан иборатдир.Бу босқичларда таълим олиш (ўқувчи томонидан)  усуллари ва шунингдек, турли компьютер воситалари киради.

 

 

 

 Компьютер ўқув-тарбия  жараёнида қуйидагича қўлланиши мумкин.

 

Ўқув жараёнининг босқичлари

Асосий усуллар

 

Таълим бериш

Таълим олиш

1

2

3

Қизиқиш уйғотиш

Хабар бериш, ҳимоя қилиш, маъруза

Эшититш, кузатиш, ўйлаш

Қабул қилиш

Тушунтириш, Намойиш қилиш

Эшититш, кузатиш, ўйлаш

Тушуниш

Кузатиш, суҳбат, саволлар кўрсатмалар

Кузатиш, тажрибалар ўтказиш, фикрлаш

Ўзлаштириш

КУзатиш, сўраш,, тушунтириш

Такрорлаш,машқлар бажариш, тажрибалар ўтказиш

Назорат қилиш (Текшириш)

Суҳбат, йўналтирувчи саволлар

Масалалар ечиш, машқ ва лабаратория ишларини бажариш

Эслаш

Суҳбат ўтказиш, йўналтирилган саволлар бериш

Хотирага олиш, тажрибалар ўтказиш

Амалда қўллаш

Суҳбат ўтказиш, йўналтирилган саволлар бериш

Хотирага олиш, тажрибалар ўтказиш

 

 

   Ўқув жараёнида ўқитувчининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчиларга билимлар тизимини бериш: ўқувчиларни илмий равишда фикрлашга (мулоҳаза қилишга), изчиллик билан, асосланган, қатъий ва объектив мулоҳаза қилишга ўргатиш; ўқувчиларни уларнинг фикрлари ва таъкидлари тўғрилигини мустақил равишда исботлаш ва асослай олиш, малакаларини ривожлантириш ва шакллантириш; абстраккциялаш ва аниқлаштиришга қобилиятли қилишга, ўзига масала қўйиш ва уларни ҳал қилиш йўлларини қидира олишга, ўзининг фикри ва бошқаларнинг фикрини текшира олиш ва баҳолай олишга, тезда фикрлай олишга ўргатиш; ўқувчиларнинг нутқини ривожлантириш, уларни ўз фикрларини саводли ва мантиқан тўғри баён қилишга ўргатиш ва бошқалардир.

    Ушбу сифатларни ўқитувчи, авволо ўзининг шахсий мисолида ривожлантиради. У фикрлаш жараёнини таҳлил ва синтез қилиб, таққослаш ва гуруҳларга ажратишдан фойдаланиб, билимларни тизимларга солиш йўллари билан бошқаради; умумлаштириш ва абстрактлаштириш йўлини кўрсатади. Ўқитувчи диққат ва хотиранинг барча  хусусиятларини ҳисобга олиб, бажарилиши керак бўлган масалани ҳал  қилиш кераклигини тушунтиришни тахминлайди. У масалаларнинг натижаларига қизиқиш уйғотади; диққатларини фаоллаштиради ва тушунишни  енгиллаштиради.    

 

 

5. Таълим жараёнини жадаллаштириш ва фаоллаштиришга йўналтирилган педагогик технологияларда интерфаол методлардан фойдаланиш мезонлари

 

    “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таълим тизимида педагогик технологияларни  қўллаш ва ўзлаштириш зарурлиги таъкидланади.

   Педагогик технология - ўқув жараёнини технологиялаштиришнинг бутунлигича аниқловчи тизимли  котегориядир.

   Интерфаол  дегани  бу - ўқитувчи ва ўқувчиларни  ўзаро ҳамкорлиги асосида дарс самарадорлигини ошириш, ўқувчиларда мустақил фикрлаш,  фикр-мулоҳаза юритиш, мунособат билдириш кўникмасини шакллантириш демакдир.  Бу усулда ўқувчи ўзи фаол иштирок этган ҳолда,  якка,  жуфтликда  гуруҳларда  муаммо  ва саволларга  жавоб топишга ҳаракат қилади, фикрлайди, баҳолайди, ёзади, сўзга чиқади, далил ҳамда асослар орқали қўйилган масалани ёритиб беришга  ҳаракат қилади. Бу эса ўқувчиларнинг хотирасида узоқ сақланади. Янги мавзу (ахборот) ўзлаштиришда танқидий, таҳлилий ёндошилади.  Ўқитувчи фақат фасилитатор  (йўл-йўриқ кўрсатувчи, ташкил қилувчи, кузатувчи) вазифасини бажаради.         

   Ҳар бир дарс турининг педагогик мақсадларига эришиш учун ўқитувчи ўзининг интеллектуал салоҳиятини сафарбар этиши, илғор педагогик тажрибадан  фойдаланиши  ва ниҳоят,  методни танлаш ҳақиқий ижодий актга айланиши лозим.

   Ўқитувчининг янги мавзуга тайёргарлик кўришида методлар ва методик усулларни танлаш –бу уларнинг ўзаро алмашинувини (чоғиштиришни) вақт ва дидактик мақсад бўйича мувофиқлаштириш демакдир.  Натижада ўқувчиларнинг ақлий  ва амалий фаолиятининг юқори даражасини яратишга шароит яратилади. Тўғри қўлланилган методлар объектив воқеликка оид билимларни  чуқурлаштиради  ва  яхлит  ҳолда  машғулотнинг илмий-назарий даражасини оширади. Кетма-кет сараланган ўқитиш методлари маълум  даражада билиш ва  касбий  қизиқишни  ривожлантиришга, мустақил амалий фаолиятни  фаоллаштиришга олиб келади.

   Ўқитиш фаолиятининг ҳар қандай актида ҳар доим бир нечта методлар чоғиштирилади, улар педогог ва ўқувчининг бир хилдаги ўзаро ҳаракатларини турли томондан тавсифланган ҳолда бир-бири билан сингишиб кетади, чунки ўқитиш методлари  мақсадга мувофиқли ва мазмунли  фаолиятдан  ташқарида мавжуд  эмас. Бундай пайтда фақат оғзаки,  ёки фақат изланувчан, ёки фақат дедуктив метод қўлланилади, дейиш мумкин эмас.  Аслида бу методлар ўқитишнинг муайян актида жамулжам чоғиштирилади ва агар, гарчи, биз ҳозирги ҳолатда муайян методни қўллаш тўғрисида гапирар эканмиз, бу-биринчи навбатда (бошқа методлар ёрдамида) ўқитишнинг ҳозирги босқичи учун устун бўлган дидактик вазифаларни ечади, деган фикрни англатади.

   Масалан: мавзу мазмунининг имкониятларини ҳисобга олиб бош вазифа ўқув-билиш фаолияти кўникмаларини шакллантириш, ўқишда мустақилликни ривожлантириш бўлса, унда биз биринчи галда бошқа методлар ёрдамида жорий этиладиган эвристик (изланувчанлик) методларини қўллаймиз.           

   Интерфаол метод нечоғлик ўқитишнинг  муайян актини тавсифласа, у шунчалик кўп ўқитиш самарасини таъминлайди.  Масалан, педагог асосий метод сифатида “мунозара”ни танлайди ва уни ўтказиш мантиқини қуради, шунингдек мунозара давомида ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун “ақлий ҳужум” дан фойдаланади, бу эса кутилган самарани беради.

   Интерфаол  ўқитиш методларларини танлашнинг кейинги  муҳим шарти  уларни энг  мақбул чоғиштириш  мезонларини  ҳисобга олишни тақазо этади.

   Интерфаол методларни танлаш мезони уларнинг таълим-тарбия ривожлантириш масалаларини ечишга юқори  йўналганлигидир. Бу мезон турли хил методларнинг у ёки бу доирадаги вазифаларини ечиш имкониятларини баҳолаш йўли билан жорий этилади, чунки ижтимоий тажриба  элементларини  ўзлаштиришда уларнинг имкониятлари турличадир.

    Интерфаол методларнинг барчаси ўқувчиларнинг фикрлаш мустақиллигини таъминлайди, ўқитишда бир қолипликни  ва андозаликни йўқотади,  ўқув материалларини эгаллашда назарий билимларнинг ролини бирмунча оширади.

    2. Интерфаол методларни танлашнинг навбатдаги мезони уларнинг таълим мазмуни хусусиятларига мос келишидир. Метод мазмунининг ҳаракатланиш шакли  (Гегель) сифатида ҳам аниқланади. Бир метод ёрдамида мавзуни тўлароқ очиб берилса,  бошқаси уни ижодий ўзлаштиришга  имкон тўғдиради, учинчиси - бу мазмун   учун яроқсиз бўлиши мумкин.

   Ушбу чизма ҳар бир интерфаол методнинг муайян мазмун турини ўзлаштиришдаги ролини кўрсатади

        Интерфаол методларнинг ўқувчи шахс сифатларига таъсири

 

 

 

Интерфаол ўқитиш методлари

  Шакллантириш

          Ривожлантириш

 

Наза

рий

 би-

лим-лар-ни

Факти

      к

билим

      -

ларни

Ақлий

       -

меҳна

     т

кўник

      -

малар

   -ни

 

Абс-

тракт

   та-

фак-

кур-

  ни

Кўр-

газма-

  ли

 тим-

солли

тафак-

курни

Тафак-

   кур-

  лаш

муста-

қилли-

  гини

Нут-

қини

 Би-

лиш-

   га

қизи-

қиш-

   ни

1

Ақлий

ҳужум

+

+

-

+

-

+

+

-

2

Ажурли

арра

+

+

+

+

+

+

+!

+

3

Мунозара

+

+

-

+

-

+

+

+

4

Ўз ўрнингни- топ

-

+!

-

+

+

+!

-

-

5

Дебат

+

+

+

+!

+

+

+!

+

6

Меню

+

+

+

+

+

+

-

+

7

Танқидий

Фикрлаш

+!

+

+!

+!

-

+

+

+!

8

Кичик гуруҳларда ишлаш

+

+

+!

-

+

+

+

+

9

Кластер

+

+

+!

+

+!

+

-

+

10

Синквейн

+!

+

+

+

+

+!

-

+

 

Изоҳ: +!- масалани  бирмунча  муваффақиятли  ечади; +- масалани асосли ечади; +-- масалани бирмунча заиф ечади; -- масалани еча олмайди.

 

      Интерфаол методларнинг рўёбга чиқариш шакллари жорий этиш  воситалари   каби  турлича бўлиши  мумкин. Масалан, ақлий ҳужум, танқидий фикрлаш, ажурли арра, менюлар оғзаки сўз, дарслик ўқиш, кино ёки телевидение, бошқа тасвирий воситалар орқали амалга оширилса, кластер, синквейн, ўз ўрнингни топ каби методлар ўқитувчининг олдиндан кўрсатиб берган фаолият усулларини такрорлашини тақазо этади.

   3.Интерфаол методларни танлашнинг навбатдаги мезони уларнинг ўқувчилар ўқув имкониятларига тўлиқ мос келишидир, яъни самарали ўқув фаолияти учун ички ва ташқи шарт-шароитларнинг бирлигини таъминлашдир.  Кузатишларнинг кўрсатишича, реал ўқув имкониятларини ўрганишда қуйидаги шартларни аниқлаштириш керак бўлади:   ўқувчиларнинг мустақил фаолиятига тайёргарлиги (ўқув ишларини режалаштириш, машғулот мақсади ва вазифаларини тўлиқ белгилаб олиш кўникмаси,  ўз-ўзини назорат, тескари алоқа ўрнатиш ва қўшимча дидактик  жараённи қуриш);  ўқувчиларнинг ижодий фаолиятига тайёргарлиги (фикрлаш мустақиллиги, ўқув материалидаги асосий ғояни  илғаб олиш кўникмаси, топшириқ шартларини белгилаш ва уни ечиш методларини мустақил топиш кўникмаси);  ўқишга муносабат ва бошқалар.

   Синф тайёргарлигининг юқори даражаси интерфаол методларнинг улушини бирмунча оширишни, репродуктив воситаларни камайтиришни талаб этади.

   4. Интерфаол ўқитиш методларидан фойдаланишда педагогнинг хусусий имкониятлари мос келиши лозим.  Дарснинг дидактик мақсадларига турли методлардан, уларнинг ўзаро бирикувидан оқилона фойдаланиш эвазига эришиш мумкин.  Бошқача қилиб айтганда,  методлар компенсаторлик (бири йўл қўйган камчилик бошқаси эвазига йўқотилади, яъни меъёрланади) имкониятларига эга.

   5. Интерфаол методларни танлаш  мезонларидан яна бири – уларнинг ўқув жараёнини ташкил этиш шакллари билан мос келишидир.  Ўқитишнинг ялпи (фронтал),  гуруҳли ва индивидуал шакллари турлича методларни талаб этади. Масалан, дебат методи икки ўқувчи (ёки икки гуруҳча) ўртасидаги баҳс ҳисобланса, “ақлий ҳужум”да гуруҳдаги барча ўқувчиларнинг иштироки зарур бўлади. Шунингдек, бу мезон мавзунинг мураккаблик даражасига мос ҳолда шакл ва методнинг ўзаро уйғунлигини таъминлашга йўналтирилади.

   6. Интерфаол методларнинг педагогик технология принципларига мос келиши умумлаштирувчи мезон ҳисобланади.

   Интерфаол методларни танлаш ва муайян ўқитиш технологиясини мавзу мақсадига  мувофиқ тарзда конструкциялаш қуйидаги босқичларни қамраб олади:

   1. Ўрганилаётган ўқув  материалларининг мазмунини таҳлил қилиш. Таълим мазмуни элементи сифатида ўқув материалининг сифатли хусусиятлари  аниқланади  (билимлар, фаолияти амалга ошириш усуллари-кўникма ва мавжуд ижодиёт тажрибаси).

   Таълим мазмунининг ҳар бир элементи учун ўзлаштиришнинг алоҳида фаолият тури мос келади, бинобарин, ўқитиш методларининг муайян гуруҳи ҳам танланади.

   Ўқув ахборотининг мантиқий тузилмаси характери (мантиқий –исботли, ҳаяжонли-тимсолли, аниқ-ҳаракатли характери) белгилаб олинади.

   Билув топшириқларининг мазмунли жамламасини ажратиш мақсадида материалнинг ички йўналишлари, томонлари, тафовутлари таҳлил қилинади.

   2. Ўрганилаётган материалнинг ўқувчилар учун янгилик даражасини ва билимларни эгаллашда уларнинг мустақиллик даражасини вақт омили ва вариантларни мазмуни таҳлиллаш асосида ажратилган билув натижаларини мақбуллаштириш масалаларини ҳисобга олиб аниқлаш.

    3. Таълимниниг умумий мақсадидан келиб чиқиб ўқитишнинг айни босқичидаги тарбиявий ва ривожлантирувчи масалаларни ечиш заруратини ҳисобга олган ҳолда ажратилган вариант (топшириқ)ларни таҳлиллаш ва баҳолаш.

   4. Умумий масалаларни ечишда методлар ва усулларни бир-бирига қўшилиш кетма-кетлигини мувофиқлаштириш.

    Шундай қилиб,   интерфаол  методларни саралаш  мезонларидан яна  бири-бу таълим олувчилар фаолияти  характерини  мураккаблаштириш ва уларнинг мустақиллигини аста-секин оширишдир. Бироқ ҳар бир янги саволларни, мавзу ва бўлимларни ўрганишда методларни қўллашнинг мураккаблиги даражаси бўйича бирмунча соддасига қайтиш мумкин.      

                                “Ақлий ҳужум” методи

   “Ақлий ҳужум” методининг моҳияти  жамоа ҳамкорлиги асосида  муаммони ечиш жараёнларини вақт бўйича бир қанча босқичларга  (ғояларни генерациялаш, уларни танқидий ва конструктив ҳолатда ишлаб чиқиш) ажратишдан иборат.

   Дарс жараёнида  ақлий ҳужумдан мақсадли фойдаланиш ижодий, ностандарт тафаккурлашни ривожлантириш гарови ҳисобланади.   “Ақлий ҳужум” ни уюштириш бир мунча содда бўлиб, ундан таълим мазмунини ўзгартириш жараёнида фойдаланиш билан биргаликда ишлаб чиқариш муаммоларининг ечимини топишда ҳам жуда қўл келади. Дастлаб гуруҳ йиғилади ва улар олдига муаммо қўйилади. Бу муаммо ечими тўғрисида барча иштирокчилар ўз фикрларини билдирадилар. Бу босқичда ҳеч кимнинг ўзга киши ғояларига  ҳужум қилиши ва баҳолашига  ҳаққи йўқ. Демак, “ақлий ҳужум”  йўли билан қисқа минутларда ўнлаб ғояларни юзага чиқариш имкониятлари мавхуд бўлади. Аслини олганда ғоялар сонини қўлга киритиш асосий мақсад эмас, улар муаммо ечимини оқилона ишлаб чиқиш учунгина асос бўладилар. Бу метод шартларидан бири ҳеч қандай ташқи таъсирсиз қатнашувчиларнинг  ҳар бири фаол иштироки бўлиши керак. Билдирилган ғояларнинг  беш ёки олтитасигина  асосий ҳисобланиб, муаммо ечимини топишга  салоҳиятли имкониятлар яратади.

 

   Шундай қилиб,  “ақлий ҳужум” қоидаларини қуйидагича белгилаш мумкин:

   *олға сурилган ғоялар баҳоланмайди ва танқид остига олинмайди;

  *иш сифатига эмас, сонига қаратилади, ғоялар қанча кўп бўлса, шунча яхши;

   *исталган ғояларни мумкин қадар кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилади;

   *муаммо ечимидан узоқ ғоялар ҳам қўллаб қувватланади;

   *барча ғоялар ёки уларнинг мағзи (фаразлари) қайд этиш йўли билан ёзиб олинади;

   *”ҳужум”ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга риоя қилиниши шарт;

   *бериладиган саволларга қисқача (асосланмаган) жавоблар бериш кўзда тутилиши керак.

   Вазифаси.   “Ақлий ҳужум” қийин вазиятлардан қутулиш чораларини топишга, муаммони кўриш чегарасини кенгайтиришга, фикрлаш бир хиллилигини йўқотишга ва тенг доирада тафаккурлашга имкон беради. Энг асосийси, муаммони ечиш жараёнида курашиш муҳитидан ижодий ҳамкорлик кайфиятига ўтилади ва гуруҳ (аутория)  янада жипслашади.

   Объекти. Қўллашиш мақсадига кўра универсал ҳисобланиб, тадқиқотчиликда (янги муаммони ечишга имкон яратади), ўқитиш жараёнида (ўқув материалларини тезкор ўзлаштиришга қаратилади),  ривожлантирилади (ўз-ўзини бир мунча самарали бошқариш асосида фаол фикрлашни шакллантиради), асқотади.

   Қўлланиш усули. “Ақлий ҳужум” иштирокчилари олдига қўйилган муаммо бўйича ҳар қандай мулоҳаза ва таклифларни билдиришлари мумкин. Айтилган фикрлар и ёзиб борилади ва уларнинг муаллифлари ўз фикрларини қайтадан хотирасида тиклаш имкониятига эга  бўлади. Метод самараси фикрлар хилма-хиллиги билан тавсифланади ва ҳужум давомида улар ташкил қилинмайди, қайтадан ифодаланмайди. Ақлий ҳужум тугагач, муҳимлик жиҳатига кўра энг яхши таклифлар генерацияланади ва муаммони ечиш учун зарурлари танланади.

                                     “Ажурли арра” методи

   “Ажурли арра” методи тузилиш жиҳатдан ўзида куйидаги босқичларни қамраб олади.

    1. Топшириқни бўлиш. Топшириқ ва матнли материаллар бир нечта асосий қисмларга (ёки мавзуларга) киритилади.

   2. Эксперт гуруҳлар.  Қўлида бир мавзуга оид ўқув топшириқлари мавжуд бўлган талаблар мавзуни муҳокама қилиш, бошқаларга ўргатиш режасини згаллаш учун эксперт гуруҳга бирлашадилар.

   3. Бирламчи гуруҳлар. Талабалар ўзларининг бирламчи гуруҳларига қайтадилар ва эксперт гуруҳларда ўрганганларини ўқитишади.

   “Ажурли арра” методи моҳиятига аниқлик киритиш учун баъзи бир тавсияларни ёритиш лозим.

   1.Ўқитиш жараёнига бу тарзда ёндошилганда ўқувчиларнинг ҳамкорликда ишлашига  ва қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ахборотларни ўзлаштиришларига имкон яратилади.

   2.У ёки бу фаолиятни дарсда амалга ошириш учун ўқувчиларга бошланғич ахборотларни узатиш зарурияти туғилса, маъруза ўрнини боса оладиган самарали инструментарий ҳисобланади.

   3.Ўқитувчи мураккаб мазмунли мавзулар бўйича ўқувчиларни дарсга тайёрлаш учун олдиндан уларнинг ҳар бирига мўлжалланган алоҳида ахборотли пакет тайёрлайди. Унда дарсликдан, қўшимча тарзда газета, журнал, мақолалардан материаллар бўлиши керак.

   4. Ҳар бир ўқувчи 2 гуруҳ таркибида иштирок этади: дастлаб ”ўз уйи” (бирламчи) гуруҳига, кейин эса “эксперт гуруҳига бирлашиб, ўқув элементларини мустақил ўрганишади. Эксперт гуруҳини тезда ташкил этиш учун  ўқувчилар олган ахборотли пакетларда ҳар бир мавзуга оид материаллар бир хил рангдаги қоғозларга ёзилган ёки рангли қалам билан қоғознинг бирон-бир бурчаги бўялгани маъқул.

   5. Ҳар бир гуруҳда 3 тадан 5 тагача ўқувчи (ўқувчиларнинг сонига қараб) бўлиши мумкин. Ҳар бир ўқувчи “ўз уйи”дагиларни қайта учрашиш жойини аниқлаб олиши керак.

   6.Ўқитувчи ўқувчиларни “рангли” топшириқлар асосида гуруҳга бирлаштиришни таклиф этади ва улар алоҳида мавзулар бўйича экспертга айланади.  Мисол учун, “қизил”ларни  аудитория хонаси охирида, “кўк”ларни эса мактаб  йўлакчасида учрашиш белгиланади. Ҳар бир эксперт гуруҳда 3 тадан кам ўқувчи бўлмаслиги керак.

   7. Гуруҳларга ахборотли пакет тарқатилади. Ҳар қайси гуруҳ турли хил материаллар тўпламини олишлари  ва уларни ўқиши, муҳокама қилиши, айнан шу ахборотлар бўйича экспертга айланиши лозим, ўқув материаллари тўпламини олишлари ва уларни ўқиши, муҳокама қилиши, айнан шу ахборотлар бўйича  “эксперт” бўлиши учун ўқувчиларда  вақт етарли бўлиши керак.  Бу учун агар материаллар мураккаб ва катта бўлса, эҳтимол, бир дарс тўлиқ талаб қилинади.

   8. Ўқувчиларга қуйидаги топшириқлар берилади:

   -пакетдаги материалларни қунт билан ўрганинг ва муҳокама қилинг;

   -бир-бирингиздан сўранг ва ўқув материалларини  ҳар бирингиз тушуниб олганингизга ишонч ҳосил қилинг;

   -ўз “уйингиз“  гуруҳини ўқитиш зарурлигини ҳисобга олиб,  материалларнинг муҳим ўқув элементларига эътиборни қаратинг:

   9. Ўқувчиларнинг ўз “уйларига” қайтишларини илтимос қилинг.  Ҳар ўз “уйи”-гуруҳига ажборот беради. Шаксиз, “уй” гуруҳида эксперт гуруҳларидан биттадан ўқувчи бўлиши шарт, ўқувчи ўрганиб келган материалларни ўз гуруҳи ўқувчиларига ўргатиш жавобгарлигини бўйнига қараб яна бир соат давом этиши мумкин.

   10. Ўқувчилар бир-бирларидан ахборотларни ўрганишиб бўлишгач, ўқитувчи олдиндан режалаштирилган фаолият турини ўтказиши мумкин.

                                           “Мунозара”

    Бу метод ёрдамида ўқувчиларга муайян муаммо бўйича тўлиқ ахборотлар етказилади, мунозара учун танланган мавзуни ўқувчилар аёвсиз “штурм” қиладилар ва пировард натижада муаммога тегишли маълумотларни атрофлича ўрганадилар.

                                  

 

                                         Мунозарани ўтказиш методикаси

   1.Мунозара олдиб борувчи-бошловчи (ўқитувчи, журналист, бошлиқ ва ҳаказо) мавзуни олдиндан танлайди ва иштирокчиларни таклиф этади.

   2.Бошловчи иштирокчиларга “ақлий ҳужум” топшириғини беради ва унинг қоидаларини тушунтиради:

    -“ҳужум”дан кўзланган мақсад –муаммо ечимига оид вариантларни мумкин қадар кўпроқ таклиф этиш;

   -ўз ақл-идрокингизни марказлаштиришга ҳаракат қилинг ва диққатни муаммот ечимига қаратган ҳолда фикрлар билдиринг. Билдирилган фикрлар  умумий фикрларга зид бўлсакда,  ҳеч бири рад этилмайди;

   -бошқа иштирокчилар ғояларини ҳам ривожлантиринг;

   Таклиф этилганларни баҳолашга уринманг, бу иш билан сиз кейинроқ шуғулланасиз.

    3. Бошловчи котибини тайинлайди ва юзага келган барча ғояларни ёзиб боради.  Муҳокама вақтида сўзга чиқквчилар тартиби ўрнатилади, мунозарага барча иштирокчилар жалб этилади ва уларга ўз фикрларини ифодалаш учун имкониятлар берилади. Агар бирон бир киши томонидан “ақлий ҳужум”ни ўтказиш қоидалари бузилса, бошловчи зудлик билан муҳокамага аралашади. Биринчи босқич янги ғоялар пайдо бўлгунча давом этаверади.

  4. Бошловчи иштирокчиларнинг танқидий тафаккури ”чархланиши” учун қисқача танаффус эълон қилади. Кейин иккинчи босқич бошланади. “Ақлий ҳужум” иштирокчилари гуруҳланади ва биринчи босқичда билдирилган ғояларини мустаҳкамлайдилар, ғоялар гуруҳ бўйича бирлаштирилиб, муаллифлар уларни таҳлил қилишга киришадилар ва натижада ўртага қўйилган муаммонинг ечимига тегишли бўлган фикрларгина ажратиб олинади.  Бошловчи мунозарага якун ясайди.

 

                                                               “Меню”

   Якка тартибда  ёки кичик гуруҳлар билан иш олиб боришни хоҳлаган ижодкор ўқитувчига “Меню” методидан фойдаланиш тавсия этилади. Бунда кичик гуруҳ (ёки ўқувчи)га аниқ топшириқ берилади. Мисол, “Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ” таснифи хилма-хил, ўқитувчи ҳар бир гуруҳ учун алоҳида топшириқ тайёрлайди.

   1.Конституциявий ҳуқуқлар.

   2. Маъмурий ҳуқуқ асослари.

   3. Фуқаролик ҳуқуқи асоалари.

   4.Меҳнат ҳуқуқи асослари.

   5. Экологик ҳуқуқлари асослари.

  Ҳар бир гуруҳ топшириқ олади ва 3 минут давомида муҳокама қилишади, сўнгра ҳар бир гуруҳдан биттадан  вакил ўқитувчи столига келишади ва тайёр “Меню”ни олиб қайтишади. Бу узун қирқилган қоғозлар –“Тиллар ” бўлиб, уларда хилма-хил ҳуқуқ нормалари баён қилинган бўлади.  Гуруҳ вакили тиллардан танлаб олади ва ўз гуруҳига олиб келади, кейин бошқа ўқувчи шу ишни бажаради ва зарурий материаллар йиғилгунча бу ҳолат давом этади. 10 минут давомида топшириқ муҳокама қилинади ва чизмавийлаштирилади. Бу жадвал қўлда тайёрланиши ҳам мумкин ёки жавоблар оғзаки ҳам бўлиши мумкин. Бошқа гуруҳ вакиллари саволлар беришади,  ўқитувчи эса гуруҳ ишларини,  сардор фаолитини баҳолаб беради.

                         “Кичик гуруҳларда ишлаш”

    Кичик гуруҳларда ишлаш  ўқувчиларнинг дарсда фаоллигини таъминлайди, ҳар бири учун мунозарада қатнашиш ҳуқуқини беради, бир-биридан синфда ўрганишга имкони туғилади, бошқалар фикрини қадрлашга ўргатади.

                                    Қўлланиш усули

   1.Фаолиятни танлаш. Мавзуга оид муаммо шундай танланадики, натижада ўқувчилар уни ўрганиш (бажариш) учун ижодий фаолият кўрсатишлари зарур бўлади ва вазифалар белгилаб олинади.

   2.Зарурий асос яратиш. Ўқувчлар кичик гуруҳ ишида қатнашишлари учун танланган фаолият бўйича баъзи билим, кўникма ва малакаларини олдиндан эгаллаган бўлишлари керак.

   3.Гуруҳларни шакллантириш.  Одатда ҳар бир гуруҳда 3-5 ўқувчи бўлади, (эҳтимол, кам ёки кўп бўлиши мумкин). Агар гуруҳда ишлаш у ёки бу ёзма ҳужжат тайёрлашни талаб этса, яхшиси 2-3 кишидан гуруҳ тузилгани маъқул. Гуруҳ ўлчови масаланинг муҳимлиги, синфдаги ўқувчилар сони, ўқувчиларнинг бир-бири билан конструктив ҳолатда ўзаро ҳаракатига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Энг яхшиси, 2-3 “гетроген”гуруҳ ташкил этишдир. (жинси, ўзлаштириш даражаси ва бошқа белгилар асосида). Гуруҳда ишлаш ўқувчилар ўртасида вазифалар аниқ тақсмимлашга таянади. (Мисол учун, бир ўқувчи мунозарани бошқаради, иккинчиси ёзиб боради, учинчиси спиер(сардор) ролини ўтайди ва ҳаказо). Синфни гуруҳларга ажратиш, хоҳиш бўйича ёки ҳисоб бўйича амалга оширилади.   

                                  “Муаммо” технологияси

   Технологиянинг мақсади:  ўқувчиларга ўқув фанининг мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масала вазиятлариинг ечимини тўғри топишларига ўргатиш, уларда муаммо моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларни шакллантириш, муаммолар ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва услубларни тўғри танлашга ўргатиш,  муаммони келиб чиқиш сабабларини, муаммони ечишдаги ҳатти-ҳаракатларни тўғри аниқлашга ўргатади.  

                            Машғулотнинг ўтказиш тартиби:

   Ўқитувчи ўқувчиларни гуруҳларга ажратиб, уларни ўринларига жойлаштирилгандан сўнг, машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талабларини тушунтиради, яъни у машғулотни босқичли бўлишини ва ҳар бир босқич ўқувчилардан максимум диққат-эътибор талаб қилиниши, машғулот давомида улар  якка, гуруҳ ва  жамоа бўлиб  ишлашларини айтади. Бундай кайфият ўқувчиларга берилган топшириқларни бажаришга тайёр бўлишларига ёрдам беради ва бажаришга қизиқиш ўйғотади. Машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талаблари тушунтирилгач, машғулот бошланади:

   Ўқувчилар томонидан машғулот учун тайёрланган кинолавҳани диққат билан томоша қилиб, унда ёритилган муаммони аниқлашга ҳаракат қилиш, хотирада сақлаб қолиш ёки дафтарга белгилаб қўйиш (агар кинофильм кўрсатишнинг имконияти бўлмаса, уҳолда ўқитувчи ўқув предметининг мавзуси бўйича плакат, расм, афиша ёки бир муаммо баён қилинган матн, китобдаги ўқув материалидан фойдаланиш мумкин):

   *ҳар бир гуруҳ аъзолари томонидан ушбу лавҳадан (расмдан, матндан, ҳаётий воқеадан) биргаликда аниқланган муаммоларни ватман ёки форматдаги қоғозга фломастер билан ёзиб чиқилади;

   *берилган аниқ вақт тугагач, тайёрлаган ишни гуруҳ вакиллари томонидан ўқиб эшиттирилади;

  *ўқитувчи гуруҳлар томонидан танланган ва муаммолар ёзилган қоғозларни алмаштирган ҳолда гуруҳларгаи тарқатилади;

   *тарқатилган қоғозларда гуруҳлар томонидан ёзилган муаммолардан ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзини қизиқтирган  муаммодан бирини  танлаб олади;

   *ўқитувчи томонидан тарқатилган қуйидаги чизмага ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзини қизиқтирган муаммодан бирини танлаб олади;

   *ўқитувчи томонидан тарқатилган қуйидаги чизмага ҳар бир гуруҳ аъзоси  танлаб олган муаммосини ёзиб, мустақил равишда таҳлил этади.

 

 

 

 

  Масалан;

Муаммонинг тури

Муаммони келиб чиқиш сабаблари

Муаммони ечиш ва сизнинг ҳаракатларингиз

Тоза ичимлик сувининг камлиги

Сувни тоза сақлашга эътиборнинг камлиги

Табиат ва сувни сувни сақлашга оид тадбирлар ўтказиш

   *якка тартибдаги фаолият тугагандан сўнг ҳар бир ўқувчи бажарган таҳлилий ишини барчага ўқиб эшиттиради;

   *муаммолар ва уларнинг ечими бўйича жамоавий фикр алмашилади;

   *ҳимоядан сўнг ўқитувчи машғулотга якун ясайди. Кичик гуруҳларга қизиқарли ишлари учун миннаддорлик билдиради.

   Бундай технология билан ўтказилган машғулот натижасида ўқувчилар қайсидир муаммони ечишдан аввал унинг сабабини аниқланиши кераклигини, кейин эса уларга зарур бўлган услуб ва усулларни танлаши ҳамда ўз ҳаракатларини аниқ белгилаб олишлари кераклигини билиб оладилар.

 

  6.Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологияларда интерфаол таълимнинг ўрни

.

   Интерфаол таълим усуллари Ўзбекистонда қадим замонлардан бери таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи билан ўқувчилар, ўқувчилар билан ўқувчилар ўртасидаги мулоқотларда муҳокама, мунозара, музокара, мубоҳаса, мушоҳада, таҳлил, машварт, мушоира, мутолаа каби шаклларда қўллаб келинган.

      Бу усуллар ўқувчиларнинг нутқ, тафаккур, мулоҳаза, зеҳн истеъдод, заковатларини ўстириш орқали уларнинг мустақил фикрлайдиган, комил инсонлар бўлиб етишларига хизмат қилган.

 «Интерфаол» тушунчаси  инглизча  «interact» сўзидан олинган.( «inter»«биргаликда», «act» – «ҳаракат қилиш»). Интерфаол ўқитиш – бу когнитив  фаолиятни ташкил этишнинг махсус туридир. Унда тўлиқ, аниқ ва режалаштирилаётган мақсадлар бўлади. Ушбу  мақсадлардан бири – ўқитиш жараёнида шундай юқори даражадаги шароит яратиш керакки, унда тингловчи ўқитиш жараёнини продуктив жараёнга айлантирувчи ўзининг муваффақияти, интеллектуал даражасини англаб етиши лозим.

Интерфаол таълим усули – ҳар бир ўқитувчи томонидан мавжуд воситалар ва ўз имкониятлари даражасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз мотивлари ва интеллектуал даражасига мувофиқ равишда турли даражада ўзлаштиради.

      Интерфаол таълим технологияси – ҳар бир ўқитувчи барча ўқувчи лар кўзда тутилгандек ўзлаштирадиган машғулот олиб боришни таъминлайди. Бунда ҳар бир тингловчи ўқувчи ўз мотивлари ва интеллектуал  даражасига эга ҳолда машғулотни  олдиндан кўзда тутилган даражада ўзлаштиради.

·         Давра суҳбати                                    

·         Ишчанлик ўйинлари

·         Кичик гуруҳларда ишлаш

·         Кичик маъруза

·         Мунозара

·         Ўқув мунозараси

·         Ақлий ҳужум

·         Дебатлар

·         Кичик гуруҳларда ишлаш

·         Ролли ўйинлар

·         Сase-study (конкрет, амалий вазиятлар таҳлили)

Юқорида айтилганларга мувофиқ хулоса сифатида педагогик технологияни амалда  қўллашнинг қуйидаги асосий хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин.

             1. Ўқувчи ўқитилмайди, у мустақил ўқишга ўргатилади.

Бунинг учун ўқувчини мустақил равишда ўқув материалини таҳлил қилиб ўзлаштириш, фикрлаш, ижодий мулоҳаза юритиб, шахсий хулосаларга келишга ўргатиб борилади.

 2. Ўқувчига билимлар тайёр ҳолда берилмайди, у билимларни манбалардан мустақил равишда ола билишга ўргатилади.

 Бунда ўқувчининг, авволо, дарслик билан, сўнгра қўшимча адабиётлар, интернет тизими, справочниклар ва шу кабилардан мустақил фойдаланишга ўргатиш орқали ўқитувчи дарсда ўргатганларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириб боришга ўргатилади.

    3. Барча ўқувчиларнинг ўз қобилиятларига яраша билимларни ўзлаштиришлари кафолатланади.

    Бунда ўқувчининг ўзлаштириши унинг ўрганган билимларидан ҳаётда амалий фаолиятда, фойдалана олиш кўникма ва малакалари даражаси билан белгиланади.

        4. Барча ўқитувчилар педтехнология  механизмини ўргангандагина, бир хил натижа олишга эришадилар.

         Педагогик технология механизми – уни амалга ошириш ва самарали қўллаш учун зарур  билим, кўникма, малакаларни эгаллаш, қулай шароитларни яратиш, замонавий ўқув воситалари, дарсликлар, қўшимча адабиётлар билан таъминлаш ҳамда ўқувчиларнинг дарсда фаол иштирок этишлари учун зарур барча тайёргарликларни амалга ошириш, дарсда уларнинг ҳамма имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, мақсадга мувофиқ технологияларни тўғри танлаш ва қўллашни назарда тутади.

      Замонавий педагогик технология ўқув мақсадини аниқлаш ва таълим жараёнини лойиҳалашда қуйидагиларни кўзда тутади:

 

·         Ўқувчининг фаоллигини ошириш, уни ҳамкорликка чорлаш;

·         Ўқув режасида кўзда тутилган ўқув фанлари бўйича дастурлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маъруза матнлари билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш;

·         Ўқув материалларини мустақил мутолаа қилиш кўникма ва  малакаларини шакллантириш;

·         Ўқувчини ўз фикрини баён қила олиш, ҳимоялаш, исботлай олишга одатлантириш.

Юқоридаги ўқув жараёни лойиҳаларини амалга ошириш педагогик мотивларни вужудга келтириш заруриятини туғдиради.

Педагогик технологияни тадбиқ қилишда қуйидаги воситалардан кенг фойдаланилади:

  • Вербал
  • Новербал
  • Визуал
  • Аудио
  • Табиий
  • Ўқув анжомлари

Вербал мулоқат шакллари ҳар хил кўринишда  нутқ сўзлаш, маъруза, суҳбатлашиш, савол-жавоб, тақдимот каби кўринишларда амалга оширилади. Бу воситалардан фойдаланиш орқали машғулотлар фаоллашган ҳолда ташкил этилади.

      Новербал воситалар мимика, гавда ҳаракатлари орқали бирор маъно-мазмунни ифодалаш ёки таъкидлаш учун қўлланилади.

      Визуал (кўргазмали) воситалар педагогик технология жараёнида ўқувчилар кўз билан кўришлари учун  мўлжалланган барча воситаларни ўз ичига олади. Буларга чизма, жадвал, фото-тасвир, тарқатма материал, плакат, видео, кино тасвирлар киради.

            Аудио воситалар эшитиш орқали ахборотни ўрганиш, ўзлаштириш имкониятини берувчи (масалан: магинитофон тасмаси, турли дисклар, мусиқа асбоблар ) воситалардир.

 

       ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИНГ АСОСИЙ ЖАРАЁНИ:

·                    Ташкил этиш

·                    Ҳамкорликда иш олиб бориш

·                    Такомиллаштириш

·                    Таҳлил қилиш

·                    Қиёслаш

·                    Умумлаштириш

·                    Хулоса чиқариш

·                    Бошқариш назорат этиш

·                    Баҳолаш кабиларни ўз ичига олади.

 

   Дарс жараёнида ўқитувчи ўқувчилар билан бевосита,  жамоа, гуруҳларда индивидуал шакллар асосида иш юритади. Бунда қуйидаги услуб ва технологиялардан фойдаланади:

1.      Алгортмлаш  (таянч компонентлар,  таянч чизма, диаграммалар, қисқа ахборотли тезислар).

2.      Ижодий топшириқлар ечиш.

3.      Моделлаштириш (таҳлил этиш, муаммоли саволлар, мантиқий таҳлиллар, қиёсий таққослашлар).

4.       Ақлий хужумлар.

5.      Синтетик (аналоглар ёрдамида) ечимлар.

6.      Нутқ ўстирувчи дарслар тизими.

Эвристик суҳбатлар (қуйи синфларда йўналтирувчи саволлар бериш йўли билан билим бериш, юқори синфларда: топқирлик, зийраклик, фаолликни ривожлантиришга ёрдам берувчи таълим усуллари). 

Интерфаол  методларни қўллашга ёндашган ўқитиш жараёни гуруҳдаги барча ўқувчичиларнинг англаш ва фикрлаш жараёнда иштирок этишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.  Ҳамкорликдаги фаолиятда иштирокчиларнинг барчаси иш жараёнига ўзининг шахсий улушини қўшади, иш жараёнида билимлар, ғоялар, фаолият методлари билан алмашиниш рўй беради.  Индивидуал, жуфтликдаги ва гуруҳдаги иш ташкил этилади, проект иши, ролли ўйин қўлланилади, турли маълумот манбаи ва ҳужжатлар билан ишланади.

.

Шу ўринда Хитой Ҳалқ мақолини келтиришни лозим деб топдик: «Менга  гапирсанг,  эсдан чиқараман,  менга кўрсатсанг,  эслаб қолишим мумкин, менга ўзимга  ишлашга имконият бер, шунда бу батамом меники бўлиб қолади».

Юқоридагилардан Интерфаол методлар ўзаро ҳаракат, ўқувчиларнинг  фаоллиги, гуруҳ  тажрибасига таяниш, мажбурий қайта алоқа тамойилларига асосланади. Ошкоралик, иштирокчиларнинг ўзаро ҳаракати,  уларнинг далилларини тенглиги, ҳамкорликдаги билимлар банки, ўзаро баҳолаш ва назорат имконияти билан белгиланадиган таълимий мулоқот манбаи яратилади. 

Бошловчи  (ўқитувчи, тренер) янги билимлар билан бирга таълим иштирокчиларини мустақилга изланишга бошлайди. Тренернинг фаоллиги ўрнини ўқувчичиларнинг фаоллиги эгаллайди, бошловчининг вазифаси эса ўқувчичиларнинг ташаббуслари учун шароит яратишдир.

Интерфаол усулдаги машқлар ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги таълим мазмунини ўзлаштириш муносабатларини кучайтирибгина қолмасдан икки тарафлама  фаоллашиш демакдир. Замонавий  дидактика ўқитиш талаблари, амалий фаолиятдаги янгича ёндашувлар таълим бериш технологияси билан бойиб борар э. Тренер (ўқитувчи) ўзидан ўқув маълумотини  ўтказувчи ўзига хос фильтр ролини бажаради ва иш жараёнида ёрдамчи функциясини бажаради. Шунинг учун интерфаол ўқитиш  авваламбор катта ёшдаги ўқувчиларни интенсив  ўқитиш жараёнида қўллаш учун мўлжалланган хулоса қилиб айтиш мумкинки, интерфаол ўқитиш методларини қўллаб машғулот ўтилганда, материални ўзлаштириш даражаси юқори бўлади, иштирокчилар ўртасида дўстона муҳит яратилади.

Таълим жараёнида ҳар қандай интерфаол усул тўғри ва мақсадли қўлланилганда  ўрганувчиларни ёки ўқувчини мустақил фикрлашга ўргатади кан таълим олишга нисбатан очиқлик, ўз фаолиятини мунтазам таҳлил қила олиш, шахсий салоҳиятни ривожлантириш; турли вазиятларга тушганда оқилона мақсад қўя олиш, шахснинг ички имкониятини тўғри йўналтира олиш, имкониятлар устида ишлаш орқали натижага келиш каби ўнлаб шахс хусусиятларини самарали бошқариш кўникмаларининг билим беришнинг интерфаол усуллари орқали амалга оширади.

 Усул  ўқитувчининг индивидуал педагогик маҳорати бўлиб, турли таълим методлари орқали сайқалланади.

        Машқ – ўқувчининг дарс жараёнидаги амалий кўникмаларини шакллантирувчи  фаолият тури.  Бу фаолият ўқувчини назарий маълумотни туб мазмун моҳиятини ўзлаштириш  ўзидан ўтказиш,  қарор қабул қилиш, танқидий ва ижодий фикрлаш ҳиссиётларни бошқара олиш каби  маданиятни ривожлантиради.  Интерфаол машқлар ўқитувчи–ўқувчи,  ўқувчи-ўқувчи ҳамкорлигига асосланган бўлади. Бунда ўқувчи билим олишга ўз хоҳиш, истак ва қизиқишлари орқали жалб қилинади, янги билимларни мақсадли ўзлаштириш йўлларини ўрганади. Амалда синовдан ўтказади. Ўқув материалини пухта билиб олишнинг осон йўлидан боради.

Шу  ўринда “Маълумотлар ўртасидаги боғлиқлик” машқининг ўтказиш босқичларини  ўқитувчиларга дарс жараёнида қўллашлари учун тавсия қиламиз.

 

1-      қадам. Ўқитувчи ўқувчиларга уйга вазифа сифатида кейинги дарсга газета ёки журнал олиб келиш топшириғини беради.

2-      қадам. Ўқувчилар тарих ёки география дарсларида ушбу газета ёки журналдаги ўзлари учун янгилик бўлган воқеалар акс эттирилган информацияларни ажратиб олишлари мумкинлиги айтилади. Бажариш учун 2 дақиқа вақт берилади.

3-      қадам ўқувчилар кичик гуруҳларда ишлаш учун ўқитувчи ёрдамида алоҳида етти кишидан иборат гуруҳларга ажратилади ва ҳар бир гуруҳ алоҳида столда жойлашади.

4-      қадам ўқитувчи томонидан ўқувчилар ўтирган гуруҳ столига  дунё ҳаритаси ёпиштирилган филипчарт қоғози қўйилади.

5-      қадам. Кичик гуруҳларда ишлаш учун иштирокчиларга қизиқарли бўлган янги маълумот ва ахборотлар сараланиши лозимлиги айтилади. Саралаб олинган маълумотлар 5 дақиқа ичида кесиб олинади.

6-      қадам. Амалга оширилган иш яъни маълумотлар дунё ҳаритасидаги мамлакатлар содир бўлганлигига қараб  ҳар бир давлатнинг ўзига мос бўлган ҳудудда жойлаштирилади.

7-      қадам. Кейинги босқичда ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган ишлардаги янгиликлар гуруҳланади. Масалан: Мавзуларга оид: иқтисодиётга, сиёсатга ва фан тараққиётига, спорт ва маданиятга, ўсимликлар дунёсига ва бошқа йўналишларга

8-      қадамда  энг  фаол иштирок этган мамлакатлар ҳақидаги маълумотлар ажратиб кўрсатилади ва бу фаолликнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гуруҳда фикрлар муҳокама қилинади.

9-      қадам. Кичик гуруҳдаги маълумотлар ўртасидаги боғлиқликлар бизнинг давлатимиз билан нечоғлиқ ҳамкорликда амалга оширилишига қараб рангли  маркерлар орқали узвий боғлиқлиги аниқланади.

10-  қадам. Гуруҳ томонидан амалга оширилган иш бир иштирокчи томонидан тақдимот қилинади. Шунингдек, барча гуруҳлар фаолияти тақдимот қилинади.   Савол-жавоблар орқали  тўлдирилиши мумкин.

Дарсни олиб борувчи ўқитувчи машқ якунида ўқувчиларга  ўқув цикли  бўйича қуйидаги  саволларни беради:

  1. Машқ сизга ёқдими?
  2. Сиз ушбу машқни бажариш жараёнида нималарга эътибор бердингиз?

3.      Гуруҳда ишлаш жараёнида қайси ўртоғингизнинг  фаолияти ёқди? Аксинча сиз машқни амалга ошириш жараёнида қандай қийинчиликларга дуч келдингиз?

4.      Сўнгра умумлаштирувчи савол сифатида ушбу машқ сизга нима берди, Сиз қандай янги информация ёки маълумотлар билан танишдингиз каби саволлар билан ўқувчиларнинг ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларини таҳлил қилади ва баҳолайди. Ушбу машқни она тили дарсларида тарих дарсларида фойдаланиш ҳам ижобий натижа беради. Бунда ўқувчи матнларда берилган гапларни ажратиб олиши ҳамда матнда янгидан тўзиши ёки турли мавзулардаги бир-бирини тўлдирувчи янги кичик матн яратиши ҳам мумкин. Яратилган янгидан ишлов берилган матн тақдимоти ўтказилиши ва таҳлил қилиниши ҳам ўқувчиларнинг ижодий фаолият  юритишларига йўналтиради.

  1. Демак, машғулотлар ўртасидаги боғлиқлик машқи орқали фақат биргина фан имкониятларини эмас, балки фанлараро ўзаро уйғунлашув интеграциялашув ходисаси содир бўлади.  Шунга ўхшаш  вазиятлар орқали ўтказилган машқлар дарснинг сифат ва самарадорлигини оширишда жиддий таъсир этувчи омилдир. Интерфаол машқларни ўтказиш учун ўқитувчи ташкилий-педагогик илмий методик амалий дидактик жиҳатдан пухта тайёргарлик кўриши керак.
  2. Интерфаол  машқларни ўтказишда  ташкилий-педагогик омил сифатида қуйидагиларни

-ўқитувчи интерфаол машқни ташкил эта олиш кўникмасига эгалиги

-ўқув хонасида машқни амалга ошириш учун зарур шароитнинг мавжудлиги

-санитария гигиена талабларига мослик

-хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ва бошқалар.

Илмий-методик жиҳатдан эса:

-          машқ ишланмасининг аниқ ишлаб чиқилганлиги  (вақт меъёрлари тўғри белгиланиши)

-          машқ ўтилаётган мавзуга мос бўлиши ва бевосита мавзуни тўлдириши;

-          машқни амалга оширишда ўқувчи имкониятларини ҳисобга олинганлиги

-          машқдан мақсадли фойдаланиш малакаларининг мавжудлиги ва бошқалар

Амалий дидактик жиҳатдан эса машқнинг ўқувчи ёш хусусиятларига мослиги, маънавий ахлоқий мезонларга асосланганлиги тарбия орқали таълим беришга йўналтирилганлиги ва бошқалар.

                 7. Ушбу йўналишда фойдаланиладиган ўқитиш методлари ва тадбиқ қилиш воситалари

4. Слайд шоу. «Гуруҳнинг жойлашиши» (5 дақиқа)

  Слайд № 9 тренер гуруҳнинг жойлашуви  ҳақида маълумот беради.

Керакли материал:

-          слайд № 9

-          экран

-          мультимедиа проектор

-          компьютер

Тарқатма материал:

4.a Гуруҳнинг жойлашиши.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Слайд № 9

 

ГУРУҲНИНГ ЖОЙЛАШИШИ.

 

 

Айлана бўйлаб саволлар

Катта айлана (айлана атрофида стуллар)

-Катта айлана (камроқ тайёрлик кўрганлар)

-Кичик айлана (кўпроқ тайёргарлик кўрганлар)

Гуруҳларда ишлаш, арча шаклидаги парталар

 

 

«Жонли чизиқча»

Экспертлар.

 

 

 

 

Дебатлар

 

 

 

Гуруҳларда ишлаш

 

5. Кичик гуруҳларда ишлаш. «Жуфтликда ишлаш. Кичик гуруҳларда ишлаш. Методларнинг афзалликлари ва камчиликлари» (25 дақиқа)

4та кичик гуруҳларда иш олиб борилади. Ҳар бир гуруҳга топшириқ берилади. Топшириқ слайд № 10да кўрсатилади.

Барча гуруҳлар учун топшириқ: гуруҳда ишлаш қоидаларини ишлаб чиқинг. (қоидалар мақол, афоризм, девиз шаклида ёзилган бўлса, яхши бўлар эди)

Ҳар бир гуруҳга қўшимча топшириқ:

Топшириқ № 1. Жуфтликда ишлашнинг афзалликлари

Топшириқ № 2. Жуфтликда ишлашнинг камчиликлари

Топшириқ № 3. Кичик гуруҳларда ишлашнинг афзалликлари

Топшириқ № 4. Кичик гуруҳда ишлашнинг камчиликлари

Ҳар бир гуруҳ мустақил плакатда ишлайди (10 дақиқа) ва плакатнинг юқори ўнг бурчагида гуруҳда ишлашнинг қоидаларини ёзади. Иш якунида плакатлар осилиб қўйилади. («Галерея» методи). Иштирокчилар плакатлар ёнига борадилар ва бошқа гуруҳлар материали билан танишадилар (10 мин).  Шундан сўнг тренер экранда “Гуруҳда ишлашнинг тахминий қоидалари”ни намойиш этади.  (слайд № 11)

Керакли материал:

-          плакатлар

-          маркерлар

-          скотч

-          слайд № 10, 11

-          экран

-          мультимедиа проектор

-          компьютер

Хрестоматия

«Жамоада ишлаш»

Слайд № 11

ГУРУҲДА ИШЛАШНИНГ ТАХМИНИЙ ҚОИДАЛАРИ.

 

•  Фаол бўлиш.

•  Иштирокчиларнинг фикрини ҳурмат қилиш.

•  Ҳайрихохлик фазилатига эга бўлиш.

•  Жавобгарликни хис этиш, ўз вақтида топшириқни бажариш.

•  Гапни бўлмаслик.

•  Ўзаро мулоқот учун очиқ бўлиш.

•  Қизиқишга эга бўлиш.

•  Ҳақиқатни топишга интилиш.

•  Регламентга амал қилиш.

•  Креативлик.

•  Гуруҳда ишлаш қоидаларини ҳурматлаш.

         •  Асосий қисм. «Нима қилмоқчи эканлигингни айт».

6. Сессия якуни. Рефлексия (5 дақиқа)

Рефлексия ўтказиш учун тахминий саволлар :

•  Сиз нима ва нима учун хис қилдингиз?

•  Топшириқни бажариш жараёнида сизга нима ёрдам берди ва нима ҳалақит берди?

•  Машғулот жараёнида Сизни ҳайратда қолдирган  нарса борми?

•  Шахсий  ҳаракатлар амалга оширилишида гуруҳ қатнашчиларининг фикри ҳисобга олиндими?

•  Сиз ўзингизнинг ва гуруҳнинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

•  Ушбу сессияни яна бир бор ўтказганингизда,  нимага ўзгартириш киритган бўлардингиз?

5.  Ушбу йўналишда фойдаланиладиган ўқитиш  методлари ва уларни тадбиқ қилиш воситалари

                               Мавзу 1.2.3. Ақлий ҳужум

Ўқитиш мақсадлари

Тингловчилар билиб оладилар:

-          «Ақлий ҳужум» атамасининг маъносини;

-          Ушбу методни қайси вазиятларда қўллашни;

-          Ақлий ҳужум босқичларини таҳлил қила оладилар.

 

Фаолият:

  1. Ақлий ҳужум.  (25 дақиқа)

Гуруҳга ечимини топиш лозим бўлган муаммо маълум қилинади. (вақт белгиланади) Масалан: «Замонавий бошқарувчи портрети», «МТМ ривожланиш йўлида» ёки «Маҳалла қошида болаларни мактабга тайёрловчи марказ».

 Ўқитувчи машғулот ўтказиш қоидаларини тушунтиради. Ўқувчиловчилар доира шаклида туриб  оладилармарказда ўқитувчи ўқувчиларнинг бирига копток ирғитиб, муаммо бўйича фикрини сўрайди. Фикрлар қисқа ва лўнда бўлиши керак. Фикрлар бир-бирига ўхшаш бўлиши мумкин. Иккинчи тренер фикрларни флипчартга ёзиб боради.

Биринчи босқич вазифаси тобора кўпрок фикрлар олишдан иборат. Мана шунда асосий қоида киритилади: ҳар қандай, энг ақлсиз фикрлар,  айнан  хато ғоялар ҳам қабул қилинади, танқидга умуман йўл йўқ (ҳаттоки скептик кулгу тариқасида ҳам!). Аксинча, барча айтилган фикрлар қўллаб-қувватланиши лозим. Бундай қўллаб-қувватлаш ижодий жараённи рағбатлантиради;

Модератор жараённи бошқаради  қўллаб-қувватлайди, руҳан иштирокчиларни ёндиради.

Керакли материал:

-          копток

-          маркерлар

-          скотч

-          плакат

-          флипчарт

 

Танқидга энди рухсат берилади.  Ҳар бир ғояда рационал,  амалий, фойдали ечим топишга ҳаракат қилиш лозим.

-           

-           «Энг оқилона», перспектив ғояларни танлаш ва ривожлантириш лозим.

Керакли материал:

-           Флипчарт

-          маркерлар

 

2.                      Ғоялар танлови (15 дақиқа)

 

3. Мунозара . «Ушбу методни қачон қўллаш мумкин?»        (15 дақиқа)

 

Тингловчиларга савол билан мурожаат этилади «Қачон ва қайси вазиятда «ақлий ҳужум» услубини рационал ишлатиш мумкин?»  Мунозара дан  сўнг жавобларни умумлаштириш мумкин.

«Келинг қайси вазиятда ушбу услуб қўлланилишини кўриб чиқамиз?

 

 

Керакли материал:

-          компьютер

-          экран

-          мультимедиа

-          слайд № 3

Слайд № 1

 

Қайси вазиятда ушбу метод қўлланилади?

·         Муаммоларни ва масалаларни ечишда

·         Қийин вазиятда муаммони ечишда

·         Ўзгаришсиз қолган ҳолатда

·         Гуруҳни жипслатиришда

·         Альтернатив вариантларни қидиришда

·         Аргументларни қидиришда

·         Лойиҳа ишлаб чиқишда

·         Янги маҳсулот ишлаб чиқишда

·         Ғояларни танлашда.

 

4.    Слайд-шоу. «Ақлий ҳужум ўтказиш қоидалари» (10 дақиқа)

Тингловчиларга 2-3 слайдлар намойиш этилади ва мазмуни тушунтирилади.

-           

Керакли материал:

-          экран

-          мультимедиа

-          слайд № 2, 3

Тарқатма материал:

- 4.a.   «Ақлий ҳужум ва уни ўтказиш қоидалари».

Слайд № 2

Ақлий ҳужум – гуруҳ фаолиятининг таркибий қисми бўлиб, ғоялар генерациясига (жамлашга) йўналтирилган ва ҳамкорликдаги ижодий фаолиятни рўёбга келтирадиган синергетик таассуротга  асосланган.

Слайд № 3

 Ақлий ҳужум ўтказиш қоидалари.

  • Ғоялар сони уларнинг сифатидан муҳимроқдир;
  • Генерация босқичида ғоялар танқиди маън этилади;
  • Ёмон ғоялар йўқ! Барча ғоялар қўллаб-қувватланади;
  • Ҳар бир ғоя ривожланиши керак, ҳаттоки ушбу ғоя тўғрилиги ва ривожланиши мумкинлиги  хозирги вақтда мавҳум бўлса ҳам;
  • Ҳазил - мутойиба, фантастик ғоялар қўллаб - қувватланади;
  • Ғоялар қисқа баён этилади;
  • Илгари сурилган ғоялар ёзиб борилади, сўнг таҳрир қилинади;
  • Ғоялар баҳоланишида нотўғри ва нереал ғоялар олиб ташланади.

 

6.    Кичик маъруза. «Ақлий ҳужум босқичлари»  (10 дақиқа)

 

Ақлий ҳужум босқичлари ҳақида слайд-шоу намойиш этилади ( слайдлар № 4-9)

-           

Керакли материал:

-          компьютер

-          экран

-          мультимедиа

-          слайд № 4-9 

Хрестоматия

- Ақлий ҳужум босқичлари

Слайд № 4

Ақлий ҳужум босқичлари

1-босқич. Муаммони қўйиш.

2-босқич. Қоидаларни тушунтириш.

3-босқич. Ғояни ишлаб чикиш.

4-босқич. Маънони аниқлаш.

                        5-босқич. Баҳолаш.

 

Слайд № 5

1-босқич. Муаммони қўйиш

Фасилитатор флипга муаммони ёзади. Савол қисқа, аниқ ва  рағбатлантирувчи бўлиши керак. Ақлий ҳужум натижаларини аҳамияти мавзуни аниқ ва конкрет қўйилганлигига боғлиқ. Фасилитатор муаммо нима сабабдан гуруҳ учун долзарблигини тушунтиради.

 

 

 

 

 

Слайд № 6

                                               2-босқич . Қоидаларни тушунтириш.

Фасилитатор Ақлий ҳужумнинг асосий қоидаларини тушунтиради:

·      Ҳар қандай ғоя қабул қилинади.

·      Таклиф этилган ғояларнинг танқиди ва муҳокамаси ман этилади. Бу эса барча розилик ва норозилик билдиришни оғзаки ва бошқа  шаклларига тегишлидир.

·      Ҳар бир ғоя қандай таклиф этилган бўлса, шундай ёзилади. Бошқача талқин қилиш, умумлаштириш ёки интерпретацияга йўл қўйилмайди.

·      Мустақил ижод – кутилмаган энг ажойиб ғоялар рағбатлантирилади. Ғоялар сони мақсад қилиб белгиланади. Нотўғри ғоялар сифати ва улардан воз кечиш ҳақида сўз кейин олиб борилади.

·      Аввал таклиф этилган ғояларни ривожлантириш мумкин ва рағбатлантирилади.

·      Таклиф этилган ғояларга қарама-қарши ғоялар ҳам қабул қилинади ва рағбатлантирилади.

·      Вақт чегаралари белгиланади ва қатъий бажарилади. Вақт тугаши билан ғоялар генерацияси тўхтатилади.

 

Слайд № 8

4-босқич .   Маънони аниқлаш

Ғояларни генерация қилиш белгиланган вақт ўтгандан сўнг иштирокчиларга фақат қайсидир ғояга аниқлик киритишга қаратилган саволлар бериш мумкин ва фақат ғоя эгасига шундай аниқлик киритиш руҳсат берилади.

Слайд № 7

3-босқич. Ғояни ишлаб чиқиш

Гуруҳ иложи борича кўпроқ ғояларни генерация қилишга ҳаракат қилади. Фасилитатор тезлик билан таклиф этилган ғояларни қоғозда ёзиб боради. Жараённи тезлаштириш мақсадида, агар гуруҳ катта бўлса, ғоялар икки иштирокчи томонидан ёзиб борилиши мумкин.

Слайд № 9

5-босқич. Баҳолаш.

Иштирокчиларга ғояларни баҳолаш таклиф этилади. Баҳолаш жараёнини бутун ёки кичик гуруҳларда ўтказиш мумкин. Энг истиқболли ғоялар аниқланади ва келишувуга эришиш ҳаракати қилинади.

7.    Энержайзер «Сотувчи»  (10 дақиқа)

-          Ўйин очиқ жойда ўтказилади. ўқувчилар доира шаклида ўтирадилар ва олма-нок-беҳи-ўрик меваларини номини биттадан танлайдилар. «Сотувчи» хонага киради ва «Мен бугун бозорда бўлдим ва олма-нок сотиб олдим».  Ушбу мева номларини эшитган ўқувчилар жойларини алмаштирадилар. Бу вақтда «сотувчи» ўзига стул топиб, ўтириб олиши керак. Стулсиз қолган тингловчи «сотувчи» бўлади. 

Керакли материал:

-             

Мавзу 1. 2. 3. Ролли ўйин.

Ўқитиш мақсадлари:

     Ўқувчилар сессия якунида билиб оладилар:

- интерфаол таълим методи бўлган ролли ўйиннинг афзаллик ва камчилигини;

- ролли ўйин методини қандай ҳолда қўллаш кераклигини.

Фаолият:

1.  Ролли ўйин “Маҳалла қўмитасидаги мажлис” (30 дақиқа)

Тасаввур қилинг - Сиз маҳалла қўмитасида ўтказиладиган мажлиснинг қатнашчисисиз. Мажлис кун тартибида – ҳар бир қатнашчи ўз фаолияти жараёнида дуч келадиган муаммолар муҳокамаси. Фаолият эса шахснинг (боланинг) ҳар томонлама етук ривожланишига йўналтирилган. Ҳар бир қатнашчи мажлисда тўрттадан кам бўлмаган муаммони қўтаради:

Ҳар бир қатнашчи чиқишига регламент белгиланади.

Умумий мажлис мажлис бошқарувчисини тайинлайди.

Слайдда мажлис қатнашчиларининг рўйхати намойиш этилади.

 

Маҳалла қўмитасидаги мажлис:

Мажлис қатнашчилари:

  • Маҳалла қўмитасининг раиси
  • МТМ мудираси
  • Мактаб директори
  • Поликлиника бош шифокори
  • Оилавий таълимдастури бўйича мутахассис (волонтёр)
  • Қўни-қўшни
  • Ота-она
  • Буви-бува  (қайнона)
  • Бола (6 ёш)

 

Ролли ўйинлар ўтказишда уни ўтказиш қоидалари  плакатда осиб қўйилади.

Керакли материал:

- экран

- мультимедиа проектор

-компьютер

Хрестоматия

- Ролли ўйинни ўтказадиган тренер сифатида ўзига бериладиган маслаҲатлар

 

Слайд №2

Ролли ўйинни ўтказадиган тренер сифатида ўзига бериладиган маслаҳатлар:

  • Вазиятни тўғри айтиб бериш
  • Вазиятни ўзи тушуниб етиши
  • Ролларни аниқ бўлиб бериш
  • Аниқ инструктаж ўтказиш
  • Лозим бўлган шароитни яратиш
  • Регламентни аниқлаб назорат қилиш
  • Таълим мақсадларини тўлиқ аниқлаб олиш
  • Мақсадга эришишга ҳаракат қилиш
  • Ҳаракатларни (ўйиннинг ўзини) назорат остида ушлаш
  • Тренер бажарувчидан масалани тўғри тушунганлигини тасдиқлаганини эшитиш
  • Мақсадли гуруҳнинг даражасини ҳисобга олиш
  • Ўқув мақсади бўйича ролли ўйин натижаларини тўлиқ таҳлил қилиш

 

    Ролли ўйин босқичлари:

1) Ҳаракат  (маҳалла қўмитасида мажлис)

Таълим мақсади:  Қатнашчилар маҳаллалардаги аниқ вазиятни яратадилар

 

2) Асосий муаммолар “тўпламини” аниқлаш,  кичик гуруҳларда бу муаммо бўйича иш олиб бориш,  бор муаммони юзага чиқариш.

Таълим мақсади:  Қатнашчилар бор бўлган муаммоларни юзага чиқариб йиғадилар.

3) Сабаб – оқибат боғлиқлигини тузиш

Таълим мақсади:  Қатнашчилар муаммолар дарахти билан танишадилар, асосий муаммолар бўйича сабаб ва оқибат боғлиқлигини тўзадилар.

 

4) Муаммоларни ҳал қилиш йўлларини асосий йўналишлари бўйича ишлаб чиқиш

 

1.      Натижаларни кўриб чиқиш. Савол-жавоб (10 дақиқа)

   Тақдимот тўғрисида гуруҳ фикрини аниқланг:

-          Машқ пайтида сиз ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

-          Тақдимотда сизга нима энг кўп ёқди, нима учун?

-          Қийинчилик бўлдими ва нима учун?

-          Бу машқ таълим учун мос келадими, нима учун?

Керакли материал:

-       қоғоз

-       ручка

 

2.      Кичик маъруза (25 дақиқа)

Ўқувчиларга ролли ўйинга тегишли ахборот берилади. Ролли ўйин афзалликлари, камчиликлари ва асосий элементлари ҳақида сўз юритилади ва слайдлар намойиш этилади.

Керакли материал:

-       қоғоз

-       ручка

-       мультимедиопроектор

-       компьютер

-       экран

 

Хрестоматия

Ролли ўйин афзалликлари, камчиликлари ва асосий элементлари

 

Тренер (ўқитувчи) учун ахборот

Ролли ўйин – қатнашчиларнинг тажрибасини кенгайтириш методи бўлиб, уларни кутилмаган вазиятга дуч қилиш орқали шу вазиятда қатнашчилардан кимнингдир ролини ижро этиш таклиф этилади, шу орқали вазиятнинг мос интихосини топадиган метод ишлаб чиқишга эришилади. Роллар ўйини назарияси машҳур америкалик тадқиқотчи Дж.Морено айтганидек, role сўзи лотинча rotula (кичик ғилдирак ёки ғўла) сўзидан олинган бўлиб, кейинчалик пьесанинг актёр учун қоғозга ёзиган ва думалоқ найча қилиб ўралган варақдаги сўзлари эди. Фақатгина XVI-XVII асрга келиб бу сўз актёрлар ўйини маъносини англата бошлади. Ролли ўйинлар тушунчаси XX асрда юзага келди. Ролли ўйинлар вақтинчалик қатнашчининг бошқа кишининг ролини ўйнашни, ёки ўзини бошқа вақт оралиғида кўрсатишини кўзда тутади. Киши ролни қабул қилганидан кейин шу ролдаги персонаж каби хис қилишга, ҳаракат қилишга ва ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бошқа қатнашчилар бирон бир мақсад билан рол ўйнаётганларини кўзатадилар. Ишнинг бундай шакли турли мақсадларда қўлланилади.

Слайд №3

Ролли ўйинлар афзалликлари

  • Тажриба орттиришнинг энг самарали методларидан бири – “ҳаракат орқали ўргатиш”.
  • Билим ва кўникмаларни қиёслаганда “оғриқсиз” сингдиришнинг ёқимли методини таклиф этади.
  • Қатнашчиларга баъзи бир вазиятларга дуч келганда кишилар ўзини қандай хис қилишини билиш имкониятини беради.
  • Қатнашчиларга турли хулқ-атвор моделларини ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш  имкониятини берадики, табиий шароитларда улар рўй берганда у ёки бу моделни қўллаш мумкин бўлсин.

 

 

Слайд №4

Ролли ўйинларнинг камчиликлари

  • Агар гуруҳ сценарий реал-ҳаётий эмаслигини, амалий фаолиятнинг баъзи бир қирралари ҳисобга олинмаганлигини сезса, ўйиннинг моҳияти йўқолади ва таълим мақсадларига эришилмайди. Агарки ролли машқларнинг мақсадлари тўлиқ тушунтирилмаган бўлса, хулқ - атворни намоён қилиш муҳимлиги тасдиқланмаган ва эътибор қилинмаган бўлса, ролли ўйинни қандайдир “кўнгил очар” ўйин каби қабул этиш ҳавфи юзага келади.
  • Ролли ўйин қандайдир даражада ҳавфга эга. Агар гуруҳ қатнашчилари ўйинда қатнашиб ўз “юзларини” йўқотишдан қўрқсалар, ёки ролли мулоқот жараёнида тортинсалар, бу машқлар самара бермайди.
  • Агар ўқитувчи кучли психологик ва коммуникатив билимларга эга бўлмаса, у ижрочиларда хавотирлик, ўз ўзини баҳолашда ташвиш хиссини уйғотиши мумкин.

Слайд 5

Ролли ўйиннинг асосий элементлари

Ташҳис

Тажриба қилиш

Текширув

Намойиш этиш

Муҳокама қилиш

Слайд № 6

Ташҳис

Қатнашчиларда рол ўйнаган даврдаги  вазиятларда юзага келадиган муносабатларда ҳис-ҳаяжон туйғусини уйғотиш ва ривожлантириш қобилиятига эга

Слайд №7

Тажриба қилиш

Рол  ўйнаётган қатнашчига ўйин орқали  янги роллар ва ҳиссиётларни сезиш  имкониятини беради.

Слайд №8

Текширув

Ўйлаб чиқарилган ва реал ҳаёт вазиятида турли ёндашувларни  қиёслаш холатини юзага келишини таъминлайди.

 Слайд № 9

Намойиш этиш

Катта аудиторияга “жонли” ҳолатда у ёки бу кўрсатмалар, стереотиплар ва муносабатларни кўрсатиш имконини беради

Слайд №10

Муҳокама

Ролли ўйинларни интиҳоси бўлиб, биринчи галда ўйинга алоқаси бўлмаган далилларни эмас, қатнашчиларнинг бошидан кечирган туйғуларини муҳокама қилиш, қўллаш керак.

Ўйиннинг асосий элементлари қўйилган масалаларни ҳал қилишга йўналтирилгандир

Слайд №11

1-босқич: роль ва мавзуларни тақсимлаш

2-босқич: ролларга тайёргарлик

3-босқич: ўйин фазаси

4-босқич: таҳлил

5-босқич: муҳокама

6-босқич: хулоса

4. Хулоса (10 дақиқа)

Ролли ўйинлар биргаликдаги ҳаракатларнинг таълимий самарасига асосланган. Ролли ўйинлар мазмунини кишилар орасидаги (инсон-инсон) фаолияти орқали амалга ошадиган инсонлар муносабати ташкил этади.

 

Керакли материал:

-

 

                     3.2. Кейс-стади (Саge-studu}

Ўқитиш мақсадлари :

 

Сессия якунида ўқувчилар билиб оладилар:

-          Кейс-стади методини амалда қўллашни.

-          Кейс-стади методини назарий жиҳатдан ўрганадилар .

Фаолият :

1. Муаммони аниқлаш (20 дақиқа)

Гуруҳ Пазл методида 4 га бўлинади.  Барча жамоага бир муаммо ташланади: «МТМларга болаларни қамраб олинишидаги муаммоларни барчасини санаб беринг.»

Жамоалар тақдимоти ўтказилади.

Керакли материал:

-4 та турли катта  расм ёки откритка

-Ҳар бир катта расм ёки откритканинг кичик шаклидан 5 тадан

-4 хил рангда маркер

-Флип, скоч

Гуруҳни Пазл методида 4 га бўлиш: 4 та турли катта  расм ёки откритка, ҳар бир катта расм ёки откритканинг кичик шаклидан 5 тадан бўлади.

        Катта расм (откритка) столга қўйилади, иштирокчилар кичик расмдан биттадан оладилар ва шу расмнинг каттаси қайси столга қўйилган бўлса, ўша столга бориб ўтирадилар.  Шу тариқа гуруҳ 4 та кичик жамоаларга бўлинади.

Барча жамоаларга бир муаммо ташланади: «МТМларга болаларни қамраб олинишидаги муаммоларни барчасини санаб беринг.»

Ҳар бир жамоа муаммоларни тақдимотда санаб ўтадилар.

      3.  Муаммо таҳлили (30 дақиқа)

Аниқланган муаммолар ичидан энг муҳимини ажратиш вазифаси ўқитувчи томонидан жамоаларга берилади. Жамоалар ушбу муаммонинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашлари ҳамда ушбу муаммони ҳал қилиш ечимларини излаб топишлари лозим.

Жамоалар тақдимоти.

Керакли жиҳозлар:

-4 хил рангда маркер

-Флип, скоч

Тарқатма материал:

-2.а. Ҳар бир гуруҳга муаммонинг таҳлил жадвали

Ҳар бир жамоа муаммолар ичидан энг муҳим деб ҳисоблаганини ажратиб олади.

 Ҳар бир жамоа энг муҳим деб ҳисоблаган муаммонинг келиб чиқиш сабабларини аниқлайди ва  ушбу муаммони ҳал қилиш ечимларини излайди ва топади.

 Ҳар бир жамоа тақдимотда улар танлаган муаммонинг муҳимлигини тушунтириб, келиб чиқиш сабабларини ва уни бартараф қилиш йўлларини кўрсатиб берадилар.

3. Мустақил фаолият:  Кейс-стади методи (30 дақиқа)

Ўқувчиларга  Кейс-стади методи қоидасини ўқиб чиқиш вазифаси юклатилади. Кейс-стади методи назарияси бўйича олинган билимларни йўналтирувчи саволлар орқали текширилади.

Умумий хулоса ясалади.

Керакли материал:

-4 хил рангда маркер

-Флип, скоч

 

Тарқатма материал:

-3.а. Кейс-стади методи назарияси

Ҳар бир иштирокчига Кейс-стади методи бўйича маълумот берилади, улар  ўқиб ўрганиб чиқадилар. Кейс-стади методи назарияси бўйича олинган билимларни қуйидаги йўналтирувчи саволлар орқали текширилади:

 

а. Кейс-стади методини ўқув машғулотининг қайси босқичларида қўллаш мумкин?

б. Кейс-стади методини яна қандай ҳолларда қўллаш мумкин?

в. Кейс-стади методининг афзалликлари нимада?

г. Кейс-стади методининг камчилиги нимада деб ҳисоблайсиз?

Умумий хулоса (10 дақиқа) 

 

   Ўқувчиларнинг ўқишга бўлган қизиқишни  орттириш,  дидактик-ўйин,  ўқув мунозаралари,  ўқувчиларнинг таҳсил олишдаги бурч ва масъулиятини шакллантириш методларига мансуб бўлиб,  улар қуйидагича:

 

   а) ўқишга бўлган қизиқишни орттириш методлари ўқувчиларда ижобий ҳиссиётни вужудга келтириш, қизиқарли аналогиялардан фойдаланиш, таажубланиш эффекти, билиш қувончини вужудга келтириш, ўқувчиларни рағбатлантириш ва танбеҳ бериш услуби.

   б) дидактик ўйин методи, ўйин сюжетини танлаш, ўйин вазиятларини вужудга келтириш, ўқув-билишга оид ўйинларни танлаш, ўқувчиларни рағбатлантириш услуби.

   в) ўқув мунозаралари методи ўқув баҳсларини  келтириб чиқарадиган вазиятни яратиш,  илмий баҳсларни вужудга келтириш.  Ўқувчиларни муваффақиятларга йўллаш, ўқувчилар фикрини баён қилиши, улар жавобидаги хатоларни тўғрилаш, ўқувчиларни рағбатлантириш услуби.

   д)  ўқувчиларнинг таҳсил олишдаги  бурч ва масъулиятини шакллантириш методи таълим-тарбиянинг ижтимоий аҳамиятини тушунтириш, ўқув талабларини қўйиш, ўқитишда рағбатлантириш ва танбеҳ бериш каби услубларни мужассамлаштиради.

 

                     8. Дидактик ўйинлар турлари ва мақсадари

  

    Дидактик ўйинлар технологиялари ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган. Улар ўқувчи шахсидаги ижодий имкониятларни  рўёбга чиқаради ва ривожлантиришнинг амаоий ечимларини  аниқлаш ва амалга оширишда ката аҳамиятга эга.

   Дидактик ўйинларнинг асосий турлари: интеллектуал (ақлий) ва ҳаракатли ҳамда аралаш ўйинлардан иборат. Бу ўйинлар иштирокчиларда ақлий, жисмоний, ахлоқий, психологик, эстетик, бадиий, тадбирлик, меҳнат ва бошқа кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради.

   Таълим-тарбия жараёнида асосан  ўқувчиларда таълим олиш мотивларини,  уларнинг турли йўналишдаги қобилият ва  қизиқишларини  оширадиган, бирор касбга  мойилликларини кўрсатадиган дидактик ўйинлардан фойдаланилади.  Дидактик ўйинлар назарий, амалий, жисмоний, роли, ишчанлик ва бошқа йўналишлар бўйича турларга ажратилади.  Ҳозирда компьютер воситасидаги дидактик ўйинлар алоҳида аҳамиятга эга.

   Дидактик ўйинлар ўқувчиларда  таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш, тадқиқ қилиш, ҳисоблаш,  ўлчаш, ясаш, санаш, кузатиш, солиштириш, хулоса чиқариш, мустақил қарор қабул қилиш, гуруҳ ёки жамоа таркибида ишлаш, ахлоқ-одоб ўргвтиш, нутқ ўстириш, тил ўргатиш, янги билимлар ўргатиш ва бошқа фаолият турларини  ривож-лантиришга йўналтирилган ўйинларга ажратилади.

   Дидактик ўйинлардан алоҳида фойдаланиш орқали   бошқа усуллар ёрдамида  эришиш қийин бўлган  таълим-тарбиявий мақсадларни амалга ошириш кўзда тутилади. Турли ўқув фанларига оид дидактик ўйинлар мавжуд бўлиб, улар шу фанларни сифатли  ўргатиш мақсадларига хизмат қилади. 

   Умумий ўйинлар назариясига кўра, мавжуд барча ўйин турларини таснифлашда уларни функфионал, мавзули, конструктив, дидактик, спорт ва ҳарбий ўйинларга ажратилади. Буларнинг орасида дилактик ўйинлар алоҳида аҳамиятга эга. Ўйинлар мактаб ёшидаги болаларнинг асосий фаолият шакли ҳисобланали. Бу эса педагог ва психолог олимлар томонидан шу ёш давридаги ўйинларнинг таълим-тарбиявий аҳамиятини  ўрганиш  ва янада ошириш  бўйича тадқиқотлар олиб борилишига асос бўлади.  

   Натижада, олдинги  асрнинг 60 –йиллари бошидан АҚШда, сўнгра бошқа ғарб мамлакатларида ишчанлик ўйинлари  қўлланила бошлади. Ишчанлик ўйинлари тадқиқотчилари  бу усулни энг асосий, самарали ва тежамли таълим методларидан иборат деб таъкидлаганлар.

   Дидактик ўйинларнинг яна бир тури – ақлий ҳужум усулини биринчи марта  1939 йилда  А.Ф.Осборн қўллаган. Бу усулни ғоялар банки деб номлаган. У муаммоларни қуйидагича ечишга асосланади:

   -муаммоли вазият яратиш:

   -ғояларни шакллантириш:

   -энг яхши ғояларни текшириш, баҳолаш ва уни ечиш бўйича иложи борича кўп, баъзан, батамом кутилмаган ғояларни бериш учун энг қулай шароит яратилиши ақлий ҳужум машғулоти самарадорлигини белгилайди.

 

   Дидактик ўйин технологиялари амалга ошириладиган айрим ноанаънавий дарс шакллари

Ишчанлик ўйини дарси — дарс мавзуси бўйича масалаларни ҳал этиш жараёнида ўқувчиларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш орқали янги билимларни ўзлаштиришиш мумкин.

Ролли ўйин дарси — дарс мавзуси бўйича масалаларни ўрганишда ўқувчиларга  олдиндан маълум  ролларни тақсимлаш ва дарс жараёнида шу ролни бажаришларини ташкил этиш асосида билимларни мустаҳкамлаш дарси.

Театрлаштирилган дарс — дарс мавзуси билан боғлиқ саҳна кўринишлари ташкил этиш орқали дарс мавзуси бўйича чуқур, аниқ маълумотлар бериш дарси.

Компьютер дарси — тегишли ўқув фани бўйича дарс мавзусига доир компьютер материаллари (мультимедиа, виртуал ўқув курси ва шу кабилар) асосида ўтиладиган дарс.

Ким ошди савдоси дарсиўқув фани айрим бўлими бўйича билимларни  ҳар бир ўқувчи қанчалик кўп билишини намойиш этиш дарси.

Ярмарка дарси — дарс мавзусини бўлаклар бўйича олдиндан ўзлаштиришган ўқувчиларнинг ўзаро мулоқот асосида синфга қизиқарли тушунтириш орқали ўтиладиган дарс.

Формулалар дарси — ўқувчиларнинг формулаларни пухта ўзлаштиришишлари бўйича турли ўйинлар шаклидаги манлар ўтказиш дарси.

Ўйин дарси — дарс мавзусига мос ўйин орқали ўқувчиларнинг ўзлаштиришишларини ташкил қилиш дарси.

«Суд» дарсиўқувчилар билан дарс мавзусига мос «суд» жараёнини ташкил этиш орқали янги мавзуни тушун­тириш дарси.

Концерт дарси — дарс мавзусини саҳналаштирган ҳолдаги концерт шаклида ифодалаш машқлари бўлиб, ўқувчиларни фаоллаштириш ва билимини мустаҳкамлаш имкониятини беради.

«Терговни билимдонлар олиб боради» дарси — дарс мавзусини олдиндан пухта ўрганган ўқувчилар ёрдамида қизиқарли савол-жавоблар, таҳлиллар асосида исботлаб тушунтириш матнлари бўлиб, бунда ўқувчилар дарс мав­зусини ўзлаштириб, эслаб қолишлари учун қулайлик яратилади.

Интеграл (интеграциялашган) дарс — бир нечта фанларга доир ва интеграциялаш учун қулай бўлган мавзулар бўйича ташкил қилинган дарс бўлиб, ўқувчиларнинг турли фанларга қизиқишларини орттириб, таълим жараёнидаги фаолликларини таъминлайди.

Бундай дарслар ўқувчиларга фанлараро боғлиқликни ўргатиш орқали уларда олам тузилишининг илмий асосларини тўлиқ идрок этиш, илмий дунёқарашларини шакллантириш, ижодий тафаккурларини ривожлантиришга хизмат қилади.

«Муъжизалар майдони» дарси — ўқувчилар билан ўтказиладиган қизиқарли ўйин бўлиб, турли саволларга белгиланган вақт давомида турли жавоблар топиш ва ғолибларни рағбатлантириш орқали ўқувчиларда фикрлаш, топқирлик, зийраклик ва билимларини кенгайтириб бориш сифатларини шакллантиради.

 

Биология дарсларида дидактик  ўйин технологияларидан  фойдаланиш дарс самарадорлигини оширишга имкон беради.

Маълумки, ўқувчиларнинг билиш  фаолияти  ўйин фаолияти билан уйғунлашган дарслар  дидактик ўйинли дарслар дейилади.

   Дидактик ўйинли технологиялар ўқувчиларнинг билим олиш фаолиятин ўйин фаолияти билан қўшиб олиш боришдан иборат. Дидактик ўйинлар мусобақа, рақобат, ўзаро ёрдам, ҳамкорлик тарзида олиб борилади. Бунинг учун  ўқитувчи дидактик ўйиндан кўзда тутилган мақсад, уни амалга ошириш йўллари, ўйин мазмуни ва иштирокчилари фаолиятини аниқлаб олади. Дидактик ўйин дарслари таълим ва тарбия бериш, ўқувчилар фаолиятини йўналтириш, касбга йўналтириш, ўқувчиларнинг мулоқат ва нутқ маданиятини ривожлантириш, улар билимларини чуқурлаштириш ва шахсни  ривожлантириш вазифасини бажаради.

            Дидактик  ўйинли дарсларни мазмунига кўра саҳналаштирилган ролли ўйинлар, ижодий ишбилармонлик ўйинлари, конференция ва ўйин машқли дарсларга ажратиш мумкин.

            Дидактик ўйинли дарсларнинг сюжетли-ролли,  ижодий, ишбилар­монлар, конференциялар ва ўйин машклар каби турлари бор.

 

 

Мазкур дарсга  ҳамма ўқувчилар  улар қайси ролни бажаришидан қатъий назар қизқин тайёргарлик кўриши лозим.

              Дидактик ўйинларни амалда қўллаш шарт- шароитлари

Дидактик ўйинларни танлашда иштирокчиларнинг ёши, билими ва тарбияланганлик даражаси ҳисобга олинади. Ҳар бир дидактик ўйин машғулотларига ўзига хос хавфсизлик талаблари қўйилади. Бу хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилиниши ҳар бир ташкилотчининг доимий эътиборида бўлиши лозим.

Бундан ташқари ҳар бир дидактик ўйин учун сарфланадиган вақт миқдорини турли белгилаш ва унга риоя қилишнинг ўзига хос асосларини билиш ва дарснинг мақсадига мувофиқ қўллаш талаб қилинади.

Дидактик ўйин турларини танлаш мезонлари:

                        иштирокчилар таркиби бўйича - ўғил болалар, қиз болалар, ўсмирлар, катта ёшдагилар учун ўйинлар;

                        иштирокчилар сони бўйича - якка, жуфтликда, кичик гуруҳ, катта гуруҳ синф жамоаси, рақобатдош командалар, синфлараро ва оммавий ўйинлар;

                        ўйин жараёни бўйича - фикрлаш, ўйлаш, топағонлик, ҳаракатлар, мусобақа ва бошқаларга йўналтирилган ўйинлар;

                        вақт меъёри бўйича - дарс, машғулот вақтининг режа бўйича ажратилган қисми, ўйин мақсадига эришгунча, ғолиб ёки ғолиблар аниқлангунча давом этадиган ва бошқа ўйин­лар.

Дидактик ўйинлар воситалари, уларни тайёрлаш ва машғулотлар самарадорлигини ошириш омиллари

Ҳар бир дидактик ўйин жараёнида ўзига хос воситалар турлари қўлланилади ва машғулот жараёнида улардан турли, унумли ва хавфсиз фойдаланиш лозим. Бу воситаларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

                        канцелярия товарлари - турли ўлчамлардаги оқ ва рангли қоғозлар, скотч, фломастерлар, ручка, қалам, чизғичлар, қайчи, елим ва бошқалар;

—техника воситалари - проектор, микрофон, компьютер; видеокамера, видеомагнитофон, телевизор ва бошқалар;

                       ўқув асбоб-ускуналари - ўқув лаборатория ва устахона жиҳозлари, ўлчов асбоблари, ўқув приборлари, мослама, механизм, модель ва бошқалар;

                       маҳаллий ва табиий материаллардан тайёрланган воситалар.

Дидактик ўйинлар ташкилотчилари улар учун ишлатиладиган ҳар бир материал билан ишлаш, улардан тегишли дидактик воситаларни тайёрлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш технологияларини пухта билишлари ва риоя қилишлари лозим. Чунки дидактик воситаларнинг сифати, кўзда тутилган мақсадларга мослиги, қулайлиги ва улардан турли фойдаланиш машғулотлар самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.

Дидактик ўйин турларини тайёрлаш ва амалда  бўйича машқлар бажариш

Мактабда ҳар бир ўқитувчи айрим турдаги дидактик ўйин машғулоти ўқув материалларини амалда қўллаш учун тайёрлашини ташкил қилиш методик фаолиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бунда ўқитувчилар ўзмутахассислик фанлари бўйича ўзлари танлаган мавзудаги дарсни энг мақсадга мувофиқ дидактик ўйин турларидан фойдаланиб ўтказиш юзасидан дарс ишланмаси тайёрлашлари ва унинг асосида метод бирлашма мажлисида шу машғулотни баён қилиб беришлари ва тегишли муҳокамалар ўтказиб борилиши тавсия қилинади.

                                  Дарс ишланмаси

1. Дарснинг мақсади: Ўқувчиларнинг назарий билимларини амалий кўникма ва малакаларга айлантириш, уларда таълимий фаолликни юзага келтиришда ролли, дидактик ўйинларни ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги билимларини ривожлантириш. 

2. Дарсдан кутиладиган натижа: Дарслар учун ролли, дидактик ўйин топшириқларини тайёрлайдилар ва улардан дарс жараёнида фойдалана оладилар.

3. Дарс тури: маъруза-суҳбат.

4. Дарс босқичлари ва дарс тақсимоти: 45 дақиқа.

I. Ташкилий қисм – 2 дақиқа.

II. дарсларда ролли, дидактик ўйинларни қўллаш усуллари – 20 дақиқа.

III. Дарслар  учун ролли, дидактик ўйин топшириқларини тайёрлаш – 18 дақиқа.

IV.  Дарсга якун ясаш – 5 дақиқа.

5. Ўқув жараёнининг мазмуни:

     Метод:  Ролли, дидактик ўйинлар.

     Форма: индивидуал, гуруҳларда.

     Усул: оғзаки, ёзма, тақдимот;

Баҳолаш: рейтинг тизимида. 

     Уйга вазифа:  кейинги ўтиладиган мавзуга тайёрланиш. Мавзуга  доир адабиётлар билан танишиш.

Дарс жараёни:

I. Ташкилий қисм – 5 дақиқа.

1. Саломлашиш. 2. Давоматни текшириш. 3. Дарсни белгиланган талаблар асосида ташкил этиш. 4.Тингловчиларнинг мавзуга доир тушунчаларини аниқлаш ва янги мавзу мақсади ва дарсдан кутиладиган натижалар билан таништириш.

II. Дарсларда ролли, дидактик ўйинларни қўллаш усуллари – 20 дақиқа.

 

Суҳбат матни

Ҳозирги кунда таълимни ташкил этишда ролли ўйинлардан самарали фойдаланишга эътибор берилмоқда. Ўйин чоғида маҳсулдор эмас, балки жараёнли фаолият ташкил этилганлиги боис ўқувчилар тасвирий вазиятларни яратиш асосида ўзларининг атроф-муҳитга бўлган муносабатларини табиий намоён эта оладилар. Ўйинли фаол фаолият эса уларнинг ижодий имкониятларини оишриб, тафаккурини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўқувчиларнинг назарий билимларни амалий кўникма ва малакаларга айлантириш, уларда таълимий фаолликни юзага келтириш, уларни ижтимоий муносабатлар жараёнига кенг жалб этишда ролли ўйинлар ўзига хос ўрин тутади.

Ўйин технологиялари таълим самарадорлишни таъминлаш, ўқувчиларда фаолликни юзага келтириш, билим, кўникма, малакаларни шакллантириш, вақтни   қисқартириш, таълимни жадаллаштиришга ёрдам беради.

Ўйин жараёнида намоён бўлувчи психологик хусусиятлар ҳар ўқувчига шахсий имкониятларини намойиш эта олиш имконини беради, уларнинг ижтимоий ҳаётда эгаллаган ўрнини барқарорлаштиради, уларда ўз-ўзини бошқариш кўникмаларини ҳосил қилади.

 
  Скругленный прямоугольник: Ўйин технологиялари назарий билимларни мустаҳкамлаб, амалий кўникмаларнинг малакаларга айланишини таъминлаб қолмай, ўқувчиларда муайян ахлоқий, иродавий сифатларни ҳам тарбиялайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўйинларни ташкил этиш мақсадлари қуйидагилардир:

таълимий (дидактик) мақсад;

тарбиявий мақсад;

фаолиятни ривожлантиришга йўналтирувчи мақсад.

Ролли ўйинларнинг муваффақиятли ташкил этилиши учун бир қатор шартларга амал қилиш зарур. Улар қуйидагилардир:

Скругленный прямоугольник: жамоа аъзолари ўртасида самимий муҳитни қарор топтириш;
ўйин жараёнида қатъий талаблар қўйилишини инкор этиш;
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг эркин, бемалол, ўзига ишонган ҳолда, хотиржам ҳаракат қилишларига эришиш;
синфда қулай шароитнинг мавжуд бўлиши (шовқин даражасини назорат қилиш, ўқувчиларни чалғитувчи ҳаракатларни содир этмаслик);
синфда тартиб ва тинчликни сақлаш мақсадида ўқувчиларнинг ўйин фаоллигига таъсир қилмаслик.