МАЪНАВИЙ ТАҲДИД ШАКЛЛАРИ

 

Маънавий таҳдид ижтимоий-сиёсий ҳаракат, оқим ёки сиёсий куч ўз манфаатини ифодаловчи мафкурасини қўрқитиш, зўрлик йўли билан бошқаларга тиқиштириш. Мафкуравий таҳдид жамият, давлат, ёки халқ, миллат ёки элат тақдирига хавф солиб турган, фожеали оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган мафкуравий хавф-хатарлар мажмуаси.

Мафкуравий тажовуз – муайян миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, сиёсий ва конституцион тузумни заифлаштириш ва бузишга йўналтирилган, фуқаро ва жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи ғоявий назарий қарашлар ва унга асосланган амалиёт мажмуидир. Маънавий тажоввуз ёвуз кучлар ва ҳар хил марказлар томонидан бирон-бир мамлакатга нисбатан ичкарида ёки ташқарида туриб  бевосита амалга ошириладиган ғоявий бузғунчиликларни шаклидир.

 

Т/Р

МАЪНАВИЙ ТАҲДИД

МАЗМУН-МОҲИЯТИ

ОҚИБАТЛАРИ

      1.      

“Оммавий маданият”

Бизга четдан кириб келаётган, маънавиятимиз, маданиятимиз, ўзбекона қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубан иллатларни ўз ичига олган иллатлар йиғиндиси.

“Оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зуравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзини маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлардир.

“Оммавий маданият” одамларнинг дидини юксалтиришга, миллий ва жаҳон санъатининг мумтоз асарларини тушунишга эмас балки бу борадаги маданиятимизни сийқалаштришга сабаб бўлади. Оммавий маданият бебаҳо миллий маънавий бойлигимиз ‑ ўзбекистонликларга хос юксак бадиий дидни ўртамиёна, оммабоп, “бизга шу ҳам бўлаверади”,‑ дейдиган даражагача тушириб, пасайтириб юбориши мумкин.

      2.      

Миссионерлик

Миссия – лот. юбориш, топшириқ) – бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш. Диний миссия –Черков талқинида – элчилик топшириқларини бажариш, муайян динни бошқа диний эътиқоддаги кишилар орасида тарқатиш;

  бошқа халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсир доирасига тушириш;

халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш, ишонч ва эътиқодидан воз кечишга олиб келиш;

Ўз-ўзидан маълумки миссионерлик домига тушган кимсалар ўз тилидан, динидан, ҳаттоки ватанидан айрилиши мумкин. Маълумки мусулмон оиласига мансуб шахсларнинг барчаси мусулмон бўлади. Агар, кимдир миссионерлик оқибатида бошқа динга ўтадиган бўлса, оиласидан ҳам ажралиши муқаррар ва оқибатда ҳаётдан кўз юмганда унинг жонсиз танаси ҳам эгасиз қолади, сабаби бу диндан чиққан одамга жаноза ўқилмайди.

      3.      

Ахлоқсизлик фалсафаси фаҳш зўравонлик тарғиботи

Эгоцентризм яъни, ахлоқсизлик, худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмасликни билдиради.

 Унда аёлдаги оналик бахти, инсонийлик мадҳ этилмайди. Унинг журнал, “кўпик опералар”, прайм‑тайм телекўрсатувларида аёлларнинг ишқий романлари ёш жувоннинг мустақиллиги (ёлғизлиги) мадҳ этилади. 

Барча динлар, миллий маданиятлар ўсмир қизларга “Ўзингни бокира тут. Асра”, деб таъкидлайди. Бу ерда эса “Контрацептивдан фойдалан. Партнерингни ҳадеб алмаштираверма. Хўпми!”, деб насиҳат қилади.

 

Етказадиган зарари нуқтаи назаридан бу иллат жаҳолат ва ақидапарастликдан асло қолишмайди. Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва бутун жаҳонда  бало-қазодек тарқалиб бораётган хавфли хуруждир.

      4.      

Диний ақидапа-

растлик

Бу атама дастлабки диний ақидапарастларнигина тан олувчиларга нисбатан қўлланилади. Уларга хос бўлган хусусият муросасизликдир. Улар ўзгариш ва янгиликларга қарши кураш олиб борадилар, ҳақиқий ниқобларини яшириш учун ўзларини гўё диннинг софлиги учун курашаётганлар қилиб кўрсатадилар. Уларнинг назарида фақат ўзлари ҳақ, бошқалар эса мутлақо наҳақдир. Шунинг учун ўзларида мавжуд “ҳақиқат”ни бошқаларга ёймоқчи бўлади. Лекин соғлом фикр юритувчилар бунга кўнмаса, унда зўрлик билан бу фикрни мухолифатчиларга ўтказмоқчи бўладилар. Бундай ҳолатда ҳар қандай мунозара жангга айланиши муқаррар.

Ақидапарастлик иллатлари: юрт барқарорлигини бузиши, мамлактимизни обрусизлантириши, илмсиз, муъте кишиларни ўз томонига ағдариб олиши, диндорларни “ҳақиқий ” ва “сохта”га ажратиб, улар орасига нифоқ солиши, қўшни давлатлардаги уруш ва низолардан фойдаланиши, мусулмон ва мусулмон бўлмаган шахслар орасида Ўзбекистон ҳақида нотуғри фикрлар уйғотиши ва оқибатда ҳар хил ихтилофларни келтириб чиқариши мумкин.

      5.      

Миллий қадриятла-

римизга нописандлик

Бизда жамоа, маҳалла бўлиб, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиб яшайдиган инсонлар, давр қанчалик ўзгармасин, тарих синовидан ўтган ўз қадриятларига содиқ бўлиб яшашни маъқул кўради.

Минг афсуски, ана шундай тарихий ҳақиқатни англашни истамайдиган чет элдаги баъзи бир сиёсатчи ва арбоблар бизнинг қадриятларимизга беписандлик билан қараб нафақат сиёсат ёки иқтисод, балки маънавият бобида ҳам бизга ақл ўргатишга, азалий ҳаёт тарзимиз, руҳий дунёмизга ёт бўлган қарашларни мажбурий жорий этишга уринмоқда

Бу кучларнинг ғаразли мақсади аввало бой ва қадимий маънавиятимизга қарши қаратилгани, улар халқимизни ана шу бебаҳо бойликдан жудо қилиш учун ҳар хил усул ва воситалар билан зур бериб уринаётгани барчамизни ташвишлантирмоғи лозим. Сабаби бундай ҳолат қадриятларимизни топталишига олиб келиши мумкин.

      6.      

Ахборот хуружлари

Оммавий ахборот воситалари томонидан аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришдаги чалғитувчи усуллардан фойдаланиши. Дезинформация тарқатиш. Мақсадли, агрессив руҳдаги информацияни тарқатиб аҳоли дунёқарашини нотўғри йўналишга солиб юбориш, тарихий ҳақиқатга хилоф ахборотлар тўплаш ва тарқатиш, мухлис дидини саёзлаштириш ва нуқтаи  назарини  пароканда қилиш.  Барқарорликни издан чиқариш

Ахборот хуружи аслида  ахборот урушидир. Аҳолининг норозилигини келтириб чиқаради. Матбуот мухлисларининг, аҳолининг норозилигини йўналтириш эса маълум сиёсий мақсадларга эришиш имконини беради. Ахборот хуружлари охир-оқибат урушга сабаб бўлиши мумкин.

      7.      

Лоқайдлик ва бефарқлик

Маънавий қашшоқлик, ахлоксизликни келтириб чиқарувчи иллат лоқайдлик, бефарқлик. Улар айнан бир хил бўлмасада бир-бирини тўлдирувчи тушунчалардир. Локайдликнинг ижтимоий илдизи нимадан иборат?  ЛО – ҚАЙД, яъни қайд этмаслик, эътибор бермаслик, дахлдорликни хис этмаслик. Бефарқлик эса “Менга нима” деб, ўзини четга олиш – бугунги кунда халқимиз орасида энг кенг таркалган ижтимоий иллатлар бўлса эҳтимол. Ташқи гоявий таъсир ички маънавий лоқайдлик, заифлик бор жойда илдиз отади. Бефарқлик авомни тарбиялайди ва атрофга ҳам  шу нуқтаи-назарда  муносабатда бўлади. Фаолликнинг кушандаси. Инсонда дидсизлик саёзлик билан чиқишадиган ҳолат. Ўзига юксак талаб қўя олмаслик, руҳан тушкунлик ва хафсаласизлик

Лоқайдлик, бефарқлик хафсаласизликка сабаб бўлади. Ўз тақдирини ўзгартиришга, курашишга куч тополмаслик. Бефарқ одам бошқалар иродасига тез бўйсунади. Бу ҳол улардан турли мақсадларда фойдаланиш, салбий томонга етаклаш имконини беради.

      8.      

Бойликка ружу қўйиш

Пулга, моддий бойликка қул бўлиш, ҳамма вақт моддий манфаат кўришни ўйлаш, ҳайр-саҳоватдан йироқлик, дабдабабозлик,   кибрланиш. Китоб ўқиш, сайру-саёҳат қилиш ўрнига иқтисодий аҳволини яхшилашга берилиб кетиш. Ота-она, дўсту-ёрларини ҳам унутиш, маънавий жоҳиллик ва саводсизлик, ҳамма нарсани пул билан ҳал қилишга кўр-кўрона ишониш, ҳамма нарсанинг ечимини пул билан боғлаш.

Маънавий қашшоқлашиш. Бойликка ружу қўйганларнинг ўз страталари, қатламлари шаклланиб келаяпти. Пул, бойлик Ватан тинчлиги туфайли бўлаётганини уларга тушунтирилмаса, Уларнинг ўртасида маънавий- тарғибот ишлари олиб борилмаса, маънавий қашшоқ бойларни бошқариш мураккаб бўлиб қолади.

      9.      

Фазилатлар мазмунини билиш, бироқ амал қилмаслик

(25-б).

Доно халқимиз, ғараз ва ҳасад билан яшай-диган, ўз шахсий манфаатига ўзгалар ҳисобидан эришишни маъқул кўрадиган, фақат ўзини ўй-лайдиган кимсадан ўзи асрасин, дейди. Бағрикенг, ҳалол-пок, виждонли, меҳр-оқибатли, эл-юртнинг ғаму ташвиши билан яшайдиган кишиларни эса, аксинча, бошига кўтаради ва бундай одамлар жамият томонидан қадр-қиммат, ҳурмат-эътибор топади.

Ўз пешона тери билан ҳалол турмуш кечирадиган инсон ҳаётидан мамнун ва рози бўлиб, қалби ва юраги осойишта, виждони пок, руҳий олами барқарор бўлиб, элнинг ҳурматини қозониб яшайди. Иккинчи томондан, бу дунёда енгил-елпи, ҳар хил нопок йўлларга берилиб, инсоний бурчини унутиб, мол-дунёга интилиб яшаган одам, энг ачинарлиси шуки, ҳаётининг сўнгида армон ва надоматларга ботиб ўз умрини тугатади.

 

 10.      

Нопоклик

(22-б).,

фақат нафс, ҳою-ҳавас, ҳузур-халоват билан яшаш, ота-она ва фарзанд, эл-юрт олдидаги бурчига умуман бефарқ яшаш

Ҳаётнинг маъно-мазмуни ҳақида бош қотирмасдан, бундай саволлар билан ўзини қийнамасдан, фақат нафс қайғуси ва ўткинчи ҳою-ҳавасга, ҳузур-ҳаловатга берилиб, енгил-елпи умр кечирадиган, ўзининг ота-она ва фарзанд, эл-юрт олдидаги бурчига умуман бефарқ бўлиб яшайдиган одамларнинг фикр-қарашлари.

 11.      

Адабий тил қоидалари-

га риоя қилмаслик

(89-б).

Бу масала қанчалик ўткир бўлмасин, биз уни ечишда ортиқча хиссиётларга берилмасдан, илмий асосда, ҳар томонлама ўйлаб, кенг жамоатчиликнинг хохиш-истакларини инобатга олиб иш тутиш лозим.

Баъзан расмий мулоқотларда ҳам адабий тил қоидаларига риоя қилмаслик, фақат маълум бир ҳудуд доирасида ишлатиладиган шева элементларини қўшиб гапириш ҳолатлари учраб туриши бу масалаларнинг ҳали-ҳануз долзарб бўлиб қолаётганини кўрсатади. Бу ҳақда сўз юритганда, бобомиз Алишер Навоийнинг «Тилга эътиборсиз элга эътиборсиз» деган сўзларида нақадар чуқур ҳаётий ҳақиқат мужассам.

 12.      

Ўз Ватанидан фахрланиш туйғуси-

нинг ривожлан-

маганлиги (90-б).

Барчамизга маълумки, инсон ўзлигини англагани, насл-насабини чуқурроқ билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, улғая боради. Бу иддиз қанча теран бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар юксак бўлади.

Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон ўзини энг аввало Ўзбекистон фуқароси деб, шундан кейингина муайян бир ҳудуд вакили, айтайлик, хоразмлик, самарқандлик ёки Фарғона водийси фарзанди деб ҳис қилиши лозим. Табиийки, бу ҳолат ҳар биримиз мансуб бўлган «мўъжаз ватан»нинг, туғилиб ўсган шаҳар ёки қишлоқнинг қадри ва аҳамиятини асло камайтирмайди. Бироқ шуни эсда тутиш керакки, ҳаддан ташқари бўрттириб юборилган маҳаллий ватанпарварлик миллатнинг, халқнинг жипслашувига халақит беради.

 13.      

Эркинлик ва демократия “Ниқоби остида амалга оширилаётган узоқни кўзлаган сиёсат”.

(116-б).

Ана шундай вазиятни ҳисобга олган ҳолда, яна ва яна бир бор халқимизнинг маънавий оламини бундай таҳдидлардан асраш, ҳозирги ўта мураккаб бир замонда халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятига етиб бориш, улар ҳақида холис ва мустақил фикрга эга бўлиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаси, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.

Хориждан бўладигшан ҳар қандай “жонкуярлик” остида моддий манфаатдорлик ётиши маълум. Демократияни экспорт қилиш ҳам аслида юртимиздаги осойишталикка раҳна солишдан иборат.

 14.      

Аҳлоқсиз-

ликни маданият деб билиш.

(117-118б).

Ўз-ўзидан равшанки, бугунги замон воқеликка очиқ кўз билан, реал ва ҳушёр қарашни, жаҳон-да ва ён-атрофимизда мавжуд бўлган, тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли хулоса ва сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда. Шу боис юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод онгида мураккаб ва тахликали ҳаёт ҳақида, унинг шафқатсиз ўйинлари тўғрисида бирёқлама ва сохта тасаввур бўлмаслиги керак.

Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётир.

 15.      

Ҳасад. (120-б).

Одамзот ва жамият ҳаётида оғир асоратлар қолдирадиган ҳасад туйғуси авваламбор бошқаларни кўролмаслик, уларнинг ютуғидан қувониш ўрнига, қандайдир куйиниш, ичиқоралик оқибатида пайдо бўлади.

Муборак ҳадисларда «Бировга ҳасад қилишдан сакланинг, чунки олов ўтинни қандай куйдириб тугатса, ҳасад ҳам қилган савоб ишларингизни худди шундай куйдириб тугатади», деб айтилгани бежиз эмас.

Азал-азалдан очиқкўнгил, самимий ва меҳнаткаш, яхшиликни юксак қадрлайдиган халқимиз бундай иллатлардан доимо ҳазар қилиб келади. Лекин, минг афсуски, умр йўлларида ҳасад балосига кўп дуч келамиз. Олис ва яқин тарихимизда не-не буюк зотлар ҳасад ва бахиллик, кўролмаслик туфайли қандай азоб-уқубатларни бошидан кечиргани, соғлиғи, ҳатто ҳаётидан жудо бўлганини аччиқ мисолларда кўриш мумкин.

 16.      

Сотқинлик. (122-б).

Маънавий ҳаётимизга жиддий хавф соладиган бир иллат.

Бу - сотқинликдир. Ҳар қандай ёвузлик аввало сотқинликдан бошланади.

Эзгулик ва ҳақиқатга садоқати бўлмаган, уларга ишонмаган одам қўрқинчлидир. Табиатида сотқинлик хусусияти бўлган одам раҳбарлик курсисига ўтириб қолса борми, у ерда осойишталик йўқолди, деяверинг. Иккита одамнинг, иккита мамлакатнинг ўртасидаги урушни ҳам айнан шундай одамлар бошлаб беради. Шу боис бундай одамлардан огоҳ бўлишимиз, уларга ёнимизда ўрин бўлмаслиги лозим.

 

 ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ОТА-ОНАЛАР МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШНИНГ НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ

 

 

Одобли, билимдон ва меҳнатсевар, фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир.

 

 

Болани жамиятда қабул қилинган қонунларга, тартиб-қоидаларга ва ахлоқий нормаларга риоя қилишга ўргатиш аввало оиладан бошланади. Фарзанднинг ахлоқ-одоби, хулқ атвори даставвал оилада шаклланади, ундаги инсонийликнинг илк хислатлари ота-она берган тарбия орқали вужудга келади.

Оилада ота-она, маҳаллада қўни-қўшни ва мактабда педагог-тарбиячиларнинг доимий назорати остида бўлган болада ахлоқий ривожланиш жараёни равон кечади.

Боланинг оилада олган тарбиясини ривожлантиришда айниқса мактаб таълими алоҳида ўрин тутади. Мактаб боланинг илмий дунёқарашини шакллантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва унга замон талаблари асосида таълим-тарбия беришда ота-оналар билан фаол ҳамкорлик қилиши зарур.

Мактаб ва ота-оналарнинг тарбиявий мақсадлардаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, фарзанд тарбияси бўйича ота-оналарга педагогик-услубий ёрдам кўрсатиш борасида «Ота-оналар мажлиси»нинг ўрни муҳим ҳисобланади. Таълим муассасаларида мазкур тадбирни самарали ташкил этиш мақсадида уни қуйидаги тартибда ташкил этиш тавсия этилади.

 

1. Таълим муассасаларида «Ота-оналар мажлиси» алоҳида синфлар ва умуммактаб миқёсида ташкил этилади.

А) Синф ота-оналар мажлиси – ўқув йили давомида беш марта (ўқув йили бошланиши олдидан, I,  II,  III ва IV чораклар якунида) ўтказилади.

Ўқув йили бошланишидан олдин ўтказиладиган мажлисда ота-оналар мактабнинг ички-тартиб қоидалари билан таништирилиб, ўқувчиларга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия бериш жараёнида мактаб жамоаси билан амалий ҳамкорлиги борасидаги мажбуриятлари (шартнома асосида) белгилаб берилади.

Ўқув йили чораклари якуни бўйича ўтказиладиган мажлисларда ўқувчиларнинг ўзлаштириши, улар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ҳолатлари, тарбия жараёнида юзага келган зиддиятлар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилади.

Б) Умумий ота-оналар мажлиси – ўқув йили боши ва охирида ўтказилиб, унда ота-оналар мактаб ҳаёти, ўқув йили давомида олиб бориладиган ҳамда амалга оширилган тарбиявий ишлар ва уларнинг натижалари билан  таништирилади.

ўқув йили бошида ўтказиладиган мактаб ота-оналар мажлисининг умумий мавзуси ўқувчиларга замон талаблари асосида таълим-тарбия бериш учун зарур шарт-шароитларни (ҳамкорликда)яратишга қаратилиши лозим.

ўқув йили охирида ўтказиладиган мактаб ота-оналар мажлиси эса ҳисобот шаклида ташкил этилиб, унда раҳбарият томонидан ота-оналарга ўқув йили давомида амалга оширилган тарбиявий ишлар ва уларнинг натижалари тўғрисида ахборот берилади ва мактаб «Васийлик кенгаши»нинг ҳисоботи эшитилади.

         2. Синф ота-оналар мажлиси қуйидаги тартибда ташкил этилади:

синф раҳбари томонидан мактаб маъмурияти билан келишган ҳолда синф ота-оналар мажлисининг кун тартиби ва ўтказиш куни белгиланади (бунда ота-оналар мажлисининг умумий мавзуси ўқувчиларнинг таълим-тарбияси борасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилиши лозим).

синфдаги барча ўқувчиларнинг ота-оналарига йиғилиш ўтказиладиган кун, вақти ва унинг кун тартиби тўғрисида олдиндан ёзма хабар (таклифнома) юборилади.

ота-оналар мажлисига келган соҳа мутахассислари ва иштирокчилар йўқлама қилиниб, йиғилиш бошланади (йиғилиш бошланишидан олдин ўқувчилар томонидан тайёрланган қисқа муддатли бадиий дастур ташкил этилиши, ота-оналарга таълим соҳасидаги ислоҳотлар бўйича (слайд ёрдамида) маълумотлар берилиши мумкин).

йиғилиш кун тартибидан ўрин олган мавзулар ҳаётий мисоллар, тарбиявий аҳамиятга эга ривоят ва ҳадислар орқали  қизиқарли тарзда очиб берилади ҳамда ота-оналарнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилади.

синф раҳбари томонидан ҳар бир ўқувчининг ўзлаштириши ва хулқи бўйича ота-оналарга умумий маълумот берилиб, юзага келган мунозарали вазиятлар таҳлили асосида оилада тарбиявий ишларни ташкил этиш юзасидан педагогик, услубий ёрдам кўрсатилади.

шунингдек, ҳар ой якунлари бўйича эълон қилинган «Энг фаол ўқувчи» ҳамда «Энг фаол синф»лар тўғрисида ота-оналарга маълумот берилиб, синф ёки мактаб миқёсида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурнома топширилади. Қолган ота-оналарга келгусида фарзандлари ҳам ушбу мавқени эгаллашларига амалий ёрдам кўрсатишлари бўйича тавсиялар берилади.

йиғилиш кун тартибига режадан ташқари киритилган турли масалалар ўрнатилган тартибда муҳокама қилинади (бунда молиявий масалалар муҳокама қилинишага йўл қўйилмайди).

йиғилишнинг самарадорлигини баҳолаш ва келгуси йиғилишларда қамраб олиниши лозим бўлган долзарб мавзуларни аниқлаш мақсадида ота-оналарнинг фикрлари ёзма равишда олинади.

йиғилиш якунланганлиги эълон қилиниб, фарзандининг таълим-тарбияси юзасидан алоҳида ахборот олишни хоҳлаган ота-оналарга йиғилишдан сўнг суҳбатлашиш учун қолишлари мумкинлиги эслатилади.

3. Ота-оналар билан ўтказиладиган илк суҳбат чоғида ота-оналарнинг фарзандларини маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш борасидаги фаоллик даражасини аниқлашга ёрдам берувчи анкета сўровларини ўтказиш мумкин.

Сўровномалар фарзандининг маънавий-ахлоқий тарбияси ва ўқувчилик маданиятини шакллантиришга нисбатан ота-оналарнинг шахсий муносабатларини аниқлашга қаратилиши лозим. Шу ўринда «Сиз қандай ота-онасиз?» деб номланган намунавий тест саволлари илова қилинади.

4. Умумий ота-оналар мажлиси қуйидаги тартибда ташкил этилади:

мактаб раҳбарияти томонидан «Ота-оналар қўмитаси» ва «Васийлик кенгаши» билан келишган ҳолда умуммактаб ота-оналар мажлисининг кун тартиби ва ўтказиш куни белгиланиб, барча ўқувчиларнинг ота-оналарига йиғилиш вақти ва унинг кун тартиби тўғрисида олдиндан ёзма хабар (таклифнома) юборилади. Мактабда бир оиладан икки ёки ундан ортиқ бола таълим олаётган бўлса, улар учун бир нафар ота ёки она иштирок этиши етарли ҳисобланади.

умумий ота-оналар мажлиси таълим муассасасининг имкониятларидан келиб чиқиб, барча ота-оналар учун бир вақтда ёки 1-4-синф ва 5-9-синф ўқувчиларининг ота-оналари учун алоҳида вақтларда ташкил этилиши мумкин.

умумий ота-оналар мажлисига мактаб ҳудудидаги маҳалла раислари, уларнинг диний-маърифат ва ахлоқий тарбия ишлари бўйича маслаҳатчилари, вояга етмаганлар ишлари бўйича профилактика инспекторлари таклиф этилади.

мажлисга таклиф этилган мутахассислар ва иштирокчилар йўқлама қилиниб, йиғилиш бошланади. Унда ота-оналарга юртимизда таълим тизимига берилаётган эътибор, узлуксиз таълим соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, битирувчилар учун яратилган шарт шароитлар тўғрисида кўргазмали маълумотлар берилади.

кун тартибидан ўрин олган ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва тарбиявий мавзулар билан бирга эл-юрт ҳурматига сазавор бўлган, фарзандларини муносиб тарбиялаб камолга етказган кишиларнинг бу борадаги тажрибалари ҳақида йиғилганларга тавсиялар бериши мақсадга мувофиқ.

йил якуни бўйича ўтказилаётган умумий ота-оналар мажлисида намунали хулқи ва аъло ўқишлари билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига мактаб маъмуриятининг ташаккурномалари ва номинациялар («Энг намунали ота-она», «Энг фаол ота-она», «Энг фидоий ота-она» ва ҳакозо) бўйича фахрий ёрлиқлари топширилади.

шунингдек, ўқув йили давомида эълон қилинган «Энг фаол ўқувчи» ҳамда «Энг фаол синф»лар тўғрисида ота-оналарга маълумот берилиб, мактаб миқёсида ғолиб бўлган барча ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳамда синфларнинг ота-оналар қўмитаси раисларига ташаккурнома топширилади.

5. Ота-оналар билан ўтказиладиган ҳар бир йиғилишда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига оид қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим:

А) Ҳар бир ўқувчига шахс сифатида ёндошиш, улардаги қобилиятларни эрта аниқлаш, эркин фикрлашларини шакллантириш ва касбга йўналтириб бориш.

Б) Ўқувчи тарбиясига индивидуал ёндошиш, тарбиявий бўшлиқларини аниқлаш, унинг маънавий-ахлоқий тарбияси мониторингини олиб бориш, бу жараёнга (кундалик ва ташхис дафтарига қайд этиш орқали) ота-оналар эътиборини қаратилишини ташкил этиш.

В) Ўз навбатида ота-оналар томонидан фарзанди билан якка тартибда шуғулланиш (боланинг кун давомидаги хатти-ҳарактларини муҳокама қилиш, кундалик дафтаридаги билими ва ҳулқига қўйилган баҳолар бўйича муносабат билдириш, уй вазифаларини бажарганлигини назорат қилиш)га етарли миқдорда вақт ажратиш.

6. Ота-оналар мажлиси мактаб ва синф ҳаётидаги фавқулодда ҳолатлар ва заруриятларга қараб навбатдан ташқари ташкил этилиши мумкин. Шунингдек, юқори синф қизларининг оналари (ёки уларни ўрнининг босувчи шахслар), ўғил болаларнинг оталари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун алоҳида мажлис қилиш ҳам тарбиявий ишлар самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.