Geografiya fanida testlar.

Biologiya fanidan testlar.

Kimyo fanidan testlar

Fizika fanidan testlar

Informatika fanidan test

Matematika fanida test

Tarix fanidan test

Ona tili va adabiyot fanidan test

Русский язык (с узбекским и другими языками обучения)

                                                                                    Ingliz tili tes

                                                                                   Nemis tilin test

                                                                                    fransus tilin test

 

 

 

Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил

                                                                                                              20  мартдаги  73 - сонли буйруғи билан  тасдиқланган 

“Жаҳолатга қарши маърифат” номли бадиий ва ижодий ишлар танлови

НИЗОМИ 

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” номли бадиий ва ижодий ишлар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

 

II. Танловнинг мақсади

2. Ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятларини, ватанпарварлик туйғуларини ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш, у лар қалбида ёт ғоя таъсирларига қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш.

3. Мустақил ва эркин фикрловчи, қатъий эътиқодга эга бўлган юксак билимли, интеллектуал салоҳиятли, мустақиллик тамойилларига содиқ, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини ёш авлод онгига чуқур сингдириш.

 

III. Танловни ташкил этиш тартиби

4. Танлов иншолар, шеърлар ва тасвирий санъат йўналишларида тўрт босқичда ўтказилади.

Танловнинг иншолар йўналиши 7-9-синф, шеърлар ва тасвирий санъат йўналишлари 5-9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

5. Танлов босқичлари:

1-босқич – мактаб босқичи: жорий йил 10 октябрга қадар умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилади.

2-босқич – туман (шаҳар) босқичи: жорий йил 20 октябрга қадар барча мактаб босқичи ғолиблари иштирокида туман (шаҳар) ахборот-ресурс марказларида ўтказилади.

3-босқич – ҳудудий босқич: жорий йил 5 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар миқёсида ҳудудий ахборот ресурс марказларида ўтказилади.

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари ўқувчиларига тўғридан-тўғри 3-босқичда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

4-босқич – республика босқичи: жорий йил 21 ноябрь куни “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт марказида ўтказилади.

6. Танловнинг ҳар бир йўналиши бўйича 1-босқичда мактабдаги ҳар бир синфдан камида 2 нафардан ўқувчи иштирок этиши лозим.

7. Танловнинг ҳар бир йўналиш бўйича мактаб босқичида 1-ўринни эгаллаган 1 нафар ўқувчи 2-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини, туман (шаҳар) босқичида 1-ўринни эгаллаган 1 нафар ўқувчи 3-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини, 3-босқичда 1-ўринни эгаллаган ўқувчи 4-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

8. Танловнинг 1-босқичини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар мактаб директорининг, 2-босқич ташкилий ишлари туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимларининг, 3-босқич ташкилий ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари буйруқлари билан тасдиқланади.

9. Танловнинг 1-босқичи якуний натижалари ва 2-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган (мактабда ҳар бир йўналиш бўйича 1-ўринни эгаллаган) ўқувчиларнинг бадиий ва ижодий ишлари ҳамда ҳакамлар ҳайъати йиғилиши қарори мактаб ташкилий гуруҳи томонидан жорий йил
12 октябрга қадар туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимларида тузилган Ташкилий гуруҳга тақдим этилади.

10. Танловнинг 2-босқичи якуний натижалари ва 3-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган (туман (шаҳар)да ҳар бир йўналиш бўйича
1-ўринни эгаллаган) ўқувчиларнинг бадиий ва ижодий ишлари ҳамда ҳакамлар ҳайъати йиғилиши қарори туман (шаҳар) ташкилий гуруҳи томонидан жорий йил 23 октябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошида тузилган Ташкилий гуруҳга тақдим этилади.

11. Кўрик-танловнинг 3-босқичида ҳар бир йўналиш бўйича 1-ўринни эгаллаган  ўқувчиларининг қуйидаги ҳужжатлари ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 10 ноябрга қадар вазирликнинг ташкилий қўмитасига тақдим этилади:

-  ҳудудий босқич ҳакамлари ҳайъати қарорининг асл нусхаси;

- кўрик-танловнинг 3-босқичи ҳар бир йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолибларнинг ижодий ишлари асл нусхаси;

- кўрик-танловнинг 3-босқичида 1-ўринни эгаллаган ўқувчиларнинг маълумотнома (объективка)си.

12. Кўрик-танловнинг республика босқичида йўналишлар бўйича
1-ўринни эгаллаган ўқувчиларнинг ижодий ишлари республика босқичини баҳолаш бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан жорий йил 20 ноябрга қадар баҳоланади ва ғолиблар аниқланади.

Кўрик-танловнинг республика босқичида ҳар бир йўналиш бўйича
1-, 2-, 3-ўрин эгаллаган (жами 42 нафар) ўқувчилар Тошкент шаҳрига таклиф этилади.

13.   Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими   жорий йил 21 ноябрь куни “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт марказида ўтказилади.

Шунингдек, тақдирлаш маросими олдидан ғолибларининг сараланган бадиий ва ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилади.

 

IV. Ижодий ишларни баҳолаш мезони ва шартлари

14. Танлов иштирокчилари ўзларининг бадиий ва ижодий ишларини ҳакамлар ҳайъати олдида ҳимоя қиладилар.

15. Шеърлар ва тасвирий санъат йўналишларида ҳар бир иштирокчи
2 тагача бадиий ва ижодий ишлари билан иштирок этади. Тасвирий санъат йўналиши бўйича тақдим этилган ишлар ўлчами 40х60 смдан ошмаслиги лозим.

Тасвирий санъат йўналишидаги ижодий ишнинг орқа тарафига елимланган махсус карточкаларда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

а) Ўқувчиларнинг исми, шарифи, отасининг исми.

б) Мактаби, синфи, ёши

в) Ўқитувчисининг исми шарифи.

г) Асар мавзуси

16. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир йўналиш бўйича иштирокчиларнинг ижодлари жами 100 баллик тизимда баҳоланади ва баҳолаш жараёнида қуйидагиларга эътибор берилади:

Иншолар йўналиши: 

-       мавзуда ўқувчи-ёшларни баркамол инсон сифатида тарбиялаш бўйича юртимизда яратилган шароитлар ва бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг ёритилганлиги – 25 балгача;

-       турли ёт ғояларнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олишда миллий истиқлол мафкураси аҳамиятининг ёритилганлиги – 25 балгача:

-       иншода ўзбек адибларининг мавзуга хос бўлган асарларидан келтирилганлиги – 20 балгача;

-       таълим олаётган мактабида ўтказилган мавзуга оид маънавий-маърифий тадбирлардан бирининг ёритилганлиги – 20 балгача;

-       имловий саводхонлиги – 10 балгача.

Шеърлар йўналиши:

-       шеърда огоҳлик ва ҳушёрликнинг тарғиб қилинганлиги – 20 балгача;

-       шеърда соғлом турмуш тарзининг тарғиб қилинганлиги – 20 балгача;

-       шеърда ёшларни турли зарарли оқимлар таъсиридан ва “оммавий маданият” хуружларидан ҳимояланишнинг тарғиб қилинганлиги– 20 балгача;

-       шеърда диний ақидапарастлик ҳамда мазкур иллатлар оқибатларининг ёритилганлиги – 20 балгача;

-       шеърда мавзу ғоясининг очиб берилганлиги – 10 балгача;

-       шеър ёзиш қоидаларига амал қилинганлиги – 10 балгача.

Тасвирий санъат йўналиши:

- иштирокчи ижодий иши юзасидан етарлича билимга эга бўлиши, ўз ижодий ишини ҳакамлар ҳайъати олдида ҳимоя қила олиши - 20 балгача;

- мавзу ғоясининг очиб берилганлиги - 30 балгача;

- ижодий ишда ёшларни турли зарарли оқимлар таъсиридан ва “оммавий маданият” хуружларидан ҳимояланишнинг тарғиб қилинганлиги - 20 балгача;

-  ижодий ишда диний ақидапарастлик ҳамда мазкур иллатлар оқибатларининг акс эттирилганлиги – 20 балгача;

- ижодий ишда техник талабларга амала қилинганлиги - 10 балгача.

 

V. Ғолибларни тақдирлаш

17. Танловнинг барча босқичлари ғолиблари умумий ўрта таълим мактабларида “Эрталабки сафланиш”ларда эълон қилинади ҳамда ташкилотларчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва махсус эсдалик совғалар билан тақдирланади.

18. Умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти томонидан танловда ғолиб бўлган ўқувчилар ота-оналарининг иш жойи раҳбарияти ва турар жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига “Миннатдорчилик” хати юборилади.

19. Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида йўналишлар бўйича ғолиб бўлган иштирокчилар жойлардаги тегишли халқ таълими бошқарув органлари томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирланади.

20. Кўрик-танловнинг республика босқичи иштирокчиларининг энг сара ижодий ишлари алоҳида рукн остида вазирлик муассислигидаги газета ва журналларда чоп этилади, тўплам шаклида нашр этилади ҳамда вазирликнинг веб-сайтига жойлаштирилади.

21. Кўрик-танловнинг Республика босқичи ғолиблари Халқ таълими вазирлиги томонидан қуйидаги тартибда ўринлар бўйича эсдалик совғалар  ва дипломлар билан тақдирланадилар:       

Иншолар йўналиши:

1 та - I ўрин; 1 та - II ўрин; 1 та - III ўрин;

1 та номинация: “Энг чиройли иншо муаллифи”.

Шеърлар йўналиши:

1 та - I ўрин; 1 та - II ўрин; 1 та - III ўрин;

1 та номинация: “Энг ёш ижодкор”.

Тасвирий санъат йўналиши:

1 та - I ўрин; 1 та - II ўрин; 1 та - III ўрин;

1 та номинация: “Ноанъанавий асар муаллифи”.

Шунингдек, кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиблари ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан ҳам тақдирланади.  

 

VI. Якуний қоидалар

22. Мазкур низом талабларига жавоб бермайдиган ва белгиланган муддатлардан кечикиб тақдим этилган ижодий ишлар баҳоланмайди.

 

23. Гуруҳ раҳбари ва иштирокчиларнинг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши ва овқатланиши билан боғлиқ сарф-харажатлар хизмат сафарига юбораётган ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳамда таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ўрнатилган тартибда қопланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўтказиладиган «Ораста қизлар» кўрик-танлови

НИЗОМИ

 

I. Умумий қоидалар

 

            1.1. «Ораста қизлар» кўрик-танлови (кейинги матнларда «танлов» деб юритилади) ҳудудий Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамғармаси ва «Камолот» ЁИҲ бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилади.

1.2. Мазкур танлов ўқувчи-қизларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, миллий ғояга садоқат, юксак инсоний фазилатлар, инсонпарварлик, ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида, жамиятда эътироф этилган ахлоқ тамойиллари ва меъёрларига мос тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини маънавий, ғоявий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, диний ақидапарастлик ва миссионерлик ҳаракатлари таъсирига тушиб қолишдан сақлаш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, кашандалик, ичкиликбозлик каби салбий иллатларга қарши кураша оладиган қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг ҳаётга фаол муносабатини шакллантиришга қаратилган.

            1.3. Танлов таълим муассасаларининг 8-, 9-синф ўқувчи-қизлари (ҳар бир синфдан бир нафардан) ўртасида ташкил этилади.

1.4. Танлов Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг тегишли буйруқлари асосида ташкил этилади.

 

II. Танловнинг мақсади

 

1.1. Танловнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

·                    ўқувчи-қизларни оилавий ва мустақил ҳаётга тайёрлаш;

·                    таълим муассасаларида қизларнинг фаоллигини ошириш;

·                    ташаббускор, фаол ўқувчи-қизларни қўллаб-қувватлаш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

·                    ўқувчи-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали оила, давлат ва жамият қурилишидаги фаоллигини кучайтириш;

·                    ҳар томонлама етук, баркамол, маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган шахс тарбиясини амалга ошириш, ўқувчи-қизларнинг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун етарли педагогик шароит яратиш.

 

III. Танловни ташкил этиш тартиби

 

1.1. Танлов уч босқичда ташкил этилади:

а) 1-босқич – умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчи-қизлари ўртасида апрель ойининг 10-санасига қадар;

б) 2-босқич – туман (шаҳар)лар миқёсида апрель ойининг 20-санасига қадар;

в) 3-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар миқёсида апрель ойининг 30-санасига қадар ўтказилади.

1.2. Танловнинг қуйи босқичларида ғолиб бўлиб 1-ўринни эгаллаган бир нафар иштирокчи  кейинги босқичида иштирок этиш учун тавсия этилади.

Танловнинг 2- ва 3- босқичлари шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳудудларга ажратилган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин.

1.3. Танловнинг ҳар бир босқичларини ўтказиш бўйича умумтаълим мактабларида ва туман (шаҳар)ларда, 5-7 нафар малакали мутахасислар (ҳудудий Халқ таълими бошқаруви, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамғармаси ва «Камолот» ЁИҲ бўлимлари, мактаб директори, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, таълим муассасаларидаги Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раислари)дан таркиб топган ҳайъат гуруҳлари тузилади.

IV. Танлов шартлари ва баҳолаш

 

1.1. Танловнинг 1-босқичида:

 биринчи шарт – таништирув. Бу шартда иштирокчилар 5 дақиқа давомида мактаб ўқувчи-қизларининг кийиниш одобига бўлган муносабатини намунавий кўринишлар орқали акс эттириб бериши ҳамда бўш вақтида ўзи яратган ижод намуналарини тақдим этадилар. Баҳолаш – 10 баллгача.

иккинчи шарт - савол-жавоб. Бу шартда иштирокчилар ташкилий қўмита томонидан тайёрланган таълим-тарбия жараёни, маънавий-ижтимоий ва ҳуқуқий билимларга оид 5 та саволга жавоб беради (саволлар иштирокчига муҳрланган конвертда тарқатилади). Баҳолаш – 10 баллгача.

 учинчи шарт – «Рўзғор сирлари». Бу шартда иштирокчиларнинг пазандалик қобилиятлари синаб кўрилади (картошка тозалаш, сабзи тўғраш, хамир ёйиш ва ҳ.к. каби топшириқлар). Баҳолаш – 10 баллгача.

тўртинчи шарт – «Эркин мавзу». Бу шартда иштирокчилар            5 дақиқа ичида ўз истеъдодларини намойиш қилишади (адабиёт, санъат, маданият ва ҳ.к. соҳаларда). Баҳолаш – 10 баллгача.

бешинчи шарт – «Ораста қиз». Бу шартда ҳакамлар иштирокчилар яшайдиган хонадонга ташриф буюриб, хонадоннинг тоза, саранжом-саришта эканлигига, уй, ошхона жиҳозларнинг батартиб жойлаштирилганлигига ва ҳ.к.ларга баҳо беришади. Баҳолаш – 10 баллгача.

1.2. Танловнинг 2-, 3-босқичларида:

 Биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи шартлар биринчи босқич шартлари билан айнан бир хил ташкил этилади.

бешинчи шарт – «Ораста қиз». Бу шарт 1-босқичнинг 5-шартида кўзда тутилган ҳолат бўйича иштирокчиларнинг хонадонларида тасвирга олинган суратлар жамланмаси (фотоальбом) асосида баҳоланади.  Баҳолаш – 10 баллгача.

 

V. Танлов мукофотлари ва ғолибларни тақдирлаш

 

1. Танловнинг барча босқичлари ғолиблари ташкилий қўмита ва ҳамкор ташкилотларнинг махсус диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади. Иштирокчиларни тақдирлашда ҳомийларни кенг жалб этиш тавсия этилади.

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлининг 2012 йил 18 январдаги

03-142-сонли хати билан  ижрога юборилган.

 

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Республикадаги

ўқув муассасаларида жамоатчилик асосида ташкил этилган

“Ораста қизлар” тўгарагининг

ЙЎРИҚНОМАСИ

 

1.                 Мақсад

Болалар, ўсмирлар ва ёшларда шахсий гигиеник қоидаларни тўғри шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, уларда ўзининг ва атроф муҳитнинг тозалигига эътиборни кучайтириш, экологик ва тиббий маданиятни юксалтириш, айниқса қизларнинг ўзаро муносабатларидан унумли фойдаланган ҳолда, улар ўртасида балоғатга етмасдан турмуш қуришнинг олдини олиш, никоҳ ёшидаги қизлар ўртасида оила муқаддаслиги, турли муносабатлар, ҳомиладорликка оид жараёнлар ҳақида кенг тушунча бериш.

2. Ҳамкор ташкилотлар:

-                     Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

-                     Халқ таълими вазирлиги;

-                     Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

-                     Камолот ЁИҲ МК;

3.      Амалга ошириш механизми:

-                     Мактаб ва лицей-коллеж ҳамда олий ўқув юртларнинг ҳар бир синфи, гуруҳ ёки курсида санитар-тарғиботчи ўқувчини ораста қизлар гуруҳи раислигига жамоатчилик асосида сайлаш;

-                     “Ораста қизлар”тўгарагига ўқув муассасасига бириктирилган ҳамшира ёки шифокор раҳбарлик қилади, ишларни тартибга солади;

-                     Ўқув муассасасига бириктирилган ҳамшира ёки шифокор мактаб, лицей-коллеждаги ўқувчилар, олий ўқув юртлари қизларини тиббий кўрикларини ўтказишга масъул бўлиб, ўқув муассасасининг қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиника билан боғлиқлигини таъминлаш;

-                     Мактаб, лицей-коллежларда “Тоза қўллар саломатлик гаровидир”, “Менинг оилам энг тоза ва обод хонадон” мавзусида иншо ёзишни уюштириш;

-                     “Орасталик шиоримиз”, “Мактабдаги энг ораста ўқувчи”, “Тозалик – соғлик гарови”, “Энг соғлом оила”, “Бадантарбиядан мақсад” каби мавзуларда кўрик танловлар, тадбирлар ўтказиш;

-                     Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг ўқув муассасадаги бирламчи ташкилот раиси “Ораста қизлар” тўгараги фаолиятини мувофиқлаштиради.

4.      Тўгарак фаолиятининг йўналишлари:

1-4 синфларда:

- ўқувчилар устки кийими орасталигига эътибор бериш;

- синф хонаси тозалигига эътибор бериш;

- синф хонасини шамоллатиш;

- ўқувчилар қўллари, тирноқлари тозалигини текшириш;

- дарслар орасида 5 минутлик бадантарбия машғулотлари ўтказиш;

- шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари  олиб бориш;

- кун тартибига риоя қилиш бўйича тарғибот қилиш;

- кўчадан келгандан сўнг, ҳожатхонадан чиққандан кейин, овқатланишдан олдин қўлларни совунлаб ювиш ҳақида доимий равишда уқтириб туриш;

- ҳожатхонанинг тозалигига риоя қилиш;

- грипп эпидемияси вақтида ниқоб (маска) тақиб юриш аҳамияти ҳақида эслатиш ҳамда назорат қилиш;

- “Менинг уйим – энг тоза хонадон” мавзусида расм чизиш танловини ўтказиш;

- Овқатланиш маданияти бўйича ролли ўйинлар уюштриш;

5-7 синфларда:

- синф хонаси тозалигига эътибор бериш;

- синфхонасини шамоллатиш;

- ўқувчилар ташқи кўриниши, орасталигига эътибор бериш;

- ўқувчилар қўллари, тирноқлари тозалигини текшириш;

- дарслар орасида 5 минутлик бадантарбия машғулотлари ўтказиш;

- кўчадан келгандан сўнг, ҳожатхонадан чиққандан кейин, овқатланишдан олдин қўлларни совунлаб ювиш ҳақида доимий равишда уқтириб туриш;

- грипп эпидемияси вақтида ниқоб (маска) тақиб юриш аҳамияти тўғрисида тушунтириш ҳамда назорат қилиш;

- шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

- уй-жой, кўча, ўз хонасини доимий равишда озода ва орасталигини таъминлаш борасида тушунтириш олиб бориш;

- ҳар хил юқумли касалликларни олдини олиш чоралари бўйича мактаб ҳамшираси билан тарғибот ишларини олиб бориш;

- спорт машғулотлари, тўгаракларига тенгдошларини жалб этиб, уларга спортнинг соғлиқ учун аҳамияти ҳақида тарғибот ишларини олиб бориш;

- “Намунали – ораста синф” мавзусида баёнлар танловини ўтказиш;

- кийиниш маданияти тўғрисида ролли ўйинлар уюштириш;

- Ўсмирлик давридаги ўзгаришлар ва қандай ҳолатларда шифокорларга мурожаат қилиш керак?

                                             8-9 синфларда

 - синф хонаси тозалигига эътибор бериш;

- синфхонасини шамоллатиш;

- ўқувчилар ташқи кўриниши, орасталигига эътибор бериш;

- ўқувчилар қўллари, тирноқлари тозалигини текшириш;

- грипп эпидемияси вақтида ниқоб (маска) тақиб юриш аҳамияти тўғрисида тушунтириш ҳамда назорат қилиш;

- шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

- уй-жой, кўча, ўз хонасини доимий равишда озода ва орасталигини таъминлаш борасида тушунтириш олиб бориш;

- ҳар хил юқумли касалликларни олдини олиш чоралари бўйича мактаб ҳамшираси билан тарғибот ишларини олиб бориш;

- спорт машғулотлари, тўгаракларига тенгдошларини жалб этиб, уларга спортнинг соғлиқ учун аҳамияти ҳақида тарғибот ишларини олиб бориш;

- зарарли одатларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири ҳақида тарғибот ишлари олиб бориш;

- “Энг намунали мактаб” мавзусида иншолар танловини ўтказиш;

- кийиниш маданияти тўғрисида ролли ўйинлар уюштириш;

- муомала маданияти тўғрисида ролли ўйинлар уюштириш;

- Ўсмирлик давридаги ўзгаришлар ва қандай ҳолатларда шифокорларга мурожаат қилиш керак?