Ўзбекистон тумани ХТМФМТТЭБ тасарруфидаги 50-умумий ўрта таълим мактабида

ўтказилган хотира турнири тўғрисида

           2016 йилнинг 20 апрел кунидан 26 апрел кунига қадар мактабда таълим олаётган 7-8-9-синф ўғил болалари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ўтказилган спорт мусобақаси мактабнинг биринчи раҳбарларидан бўлган Ю.Юнусов хотирасига бағишлаб ташкил этилди.

           Спорт мусобақасини мактаб директори И.Холиқов очиб берди ва мусобақа иштирокчиларига омад тилади. Спорт мусобақасининг очилиш маросимига Ю.Юнусовнинг фарзандлари, шогирдлари таклиф этилди. Таклиф этилганлар устоз тўғрисида, уларнинг фидокорона меҳнатлари тўғрисида ўқувчиларга айтиб ўтдилар. Мактабнинг ММИБДЎ Ҳ.Хўжамбердиева Ю.Юнусовнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти тўғрисида маъруза қилди. Мусобақани 1-куни 9 “Д” ва 7 “Д” синфлар бошлаб берди.

           Муросасиз ўтказилган футбол мусобақасида 9 “В” син 1-ўрин, 8 “Д” синф 2-ўрин, 9 “Д” синф 3-ўринни эгалладилар. Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган ўғил болалар қуйидаги номинацияга эга бўлдилар.

1.     “Энг яхши дарвозабон” номинацияси бўйича 8 “Д” синф ўқувчиси Алиев Исақжон

2.     “Энг яхши ҳужумчи” номинацияси бўйича 9 “В” синф ўқувчиси Сотволдиев Муртозбек

3.     “Энг яхши ярим ҳимоячи” номинацияси бўйича 8 “Д” синф ўқувчиси Аҳмедов Хасанжон ғолиб деб топилдилар.

 

           Мусобақанинг якуний босқичига туман “Яйпан овози” газетаси бош муҳаррири К.Шерматов, Оқмачит МФЙ раиси А.Ҳамидов, фахрий ўқитувчилар ва маҳалла оқсоқоллари хотира турнирида ғолибликни қўлга киритган синф жамоалари ва номинация ғолибларига мактаб маъмурияти ва ҳомийлар томонидан эсталик совғалар билан тақдирландилар. Ўтказилган спорт мусобақаси мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.