Ўзбекистон тумани “баркамол авлод” болалар марказида ўтказилган

Янги йил байрам тадбири.

               Марказда 28-декабрь куни “Президент арчаси-қувончлар дебочаси” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирига алохида тайёргарлик кўрилди. Марказ ховлисига катта арча  шарлар, ленталар билан безатилди. Ўқувчилар байрамга алохида тайёргарлик кўрдилар. Байрам тадбирига қорбобо ва қорқиз таклиф этилди.

         Байрам тадбирида тўгарак аъзолари фаол иштирок этдилар. “Инглиз тили” ва “Мунчоқчилик” тўгараги аъзолари байрамга алохида тайёргарлик кўрилди. Байрам тадбирида  “Тасвирий санъат”  тўгараги аъзолари ўртасида “Президент арчаси-қувончлар дебочаси” расмлар танлови бўлиб ўтди. Расмлар танловида 18-мактаб ўқувчиси Солиева Гуллолахон 1-ўринни эгаллади.

       Янги йил  байрам тадбирида мактабда фаолият олиб бораётган барча тўгарак рахбарлари ва тўгарак аъзолари ўзларининг янги йил хақидаги шеърлар, рақслари, ўқувчилар иштирокида ўтказилган  фотосуратлар танлови хам бўлиб ўтди.  Ушбу фотосуратлар танловида барча тўгарак аъзолари ўзлари олган янги йил суратлари билан қатнашдилар.

      Байрамда “Инглиз тили”, ”Ёш нотиқ”, “Ёш пазанда”, “Мунчоқчилик”, “Тасвирий санъат” тўгараги аъзолари янги йил билан табрикладилар.                            

 

       Байрам тадбирида барча тўгарак рахбарлари ўзларининг Ватанни мадх этувчи шеърлари, Ватанни куйловчи қўшиқлари, сахна кўринишлари билан йиғилганларни хушнуд этдилар.

     Байрам сўнгида “Баркамол авлод” болалар маркази директори Хуршидахон Махкамова хам сўз олиб марказ ходимлар хамда байрамда қатнашган фахрий устозларни  байрам билан табриклаб, совғалар бердилар.

 

     “Президент арчаси-қувончлар дебочаси” мавзусида ўтказилган тадбир жуда қизиқарли ва мазмунли бўлиб ўтди.